Талаба: Иркинова Рухшона
313- гурух
1-семинар
1.Ёш психологияси ва педагогик психологиянинг предмети ва вазифалари нималардан иборат?
1)Ёш психологиясининг предмети – инсон психикасининг Ёш жиҳатдан тараққиёти, психик жараёнлар ҳамда инсон шахси хислатларининг онтогенезини ўрганишдан иборат.
Ёш психологияси ўз навбатида бир қанча соҳаларга бўлинади. Булар :
1.Болалар психологияси
2.Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар психологияси.
3.Ўсмир психологияси.
4.Илк ўспиринлик ёши психологияси.
5.Катта ёшдагилар психологияси.
6.Геронтопсихология ( қарилик) психологияси.
Ёш ва педагогик психология фан сифатида ХИХ асрнинг иккинчи ярмида таркиб топади. Бунда таниқли рус педагоги К.Д. Ушинскийнинг асарлари, айниқса унинг “Инсон тарбия предмети сифатида” номли асари катта рол ўйнайди.
Ёш психологиясининг умумий вазифалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1) Психик жараёнларнинг, билимларни ўзлаштиришнинг ёш имкониятларини тадқиқ қилиш.
2) Шахс ривожланишининг муҳим омилларини ўрганиш.
3) Психик тараққиётнинг умумий қонуниятларини ҳамда босқичларини тадқиқ этиш.
4) Ҳар бир ёшнинг психологик ва индивидуал хусусиятларини ўрганади.
Ҳозирги кунда ёш ва педагогик психология - психология фанининг энг ривожланган соҳаси ҳисобланади. Ёш ва педагогик психология масалалари билан бир қатор кўзга кўринарли психологлар шуғулланганлар ва шуғулланмоқдалар. Улардан: Б.Г. Ананев, Л.И.Божович, П.Я.Галперин, В.В.Давидов, А.В.Запорожец, Л.В.Занков, Г.С.Костюк, А.Н.Леонтев, Н.А.Менчинская, Н.Ф. Тализина, Д.Б.Елқонин ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Болалар психологияси муаммолари билан шуғулланган ўзбек олимларидан: профессорлар М.Г. Давлетшин, э.Ғ. Ғозиев, М.Воҳидов; Р.И. Суннатова, З.Т. Нишонова, доцент С.А.Ахунжанова, Ш.А. Дўстмуҳамедова, С.Х.Жалилова каби психологларни келтиришимиз мумкин.
2.Шарқ мутафаккирларнинг ёш даврлари ҳақида фикрлари
Шарқнинг қомусий олимлари асарларида таълим-тарбия, шахс камолоти борасидаги фикрлари билан бирга билим эгаллаш, илм олиш йўллари хусусида қатор илмий маълумотлар келтирилади. Жумладан, Имом ал-Бухорий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Бурҳониддин Зарнужий, Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Умар Хайём, Абу Ҳамид Фаззолий, Алишер Навоий, Муҳаммад Ризо Огаҳий, Абдулла Авлоний каби олим ва мутафаккирларнинг асарларида юқоридаги муаммолар юзасидан атрофлича маълумотлар келтирилади.
Қомусий олим Имом ал-Бухорий ҳам илм ўрганишни юқори даражага қўйиб, ўз асарларида қуйидаги фикрларни илгари сурадилар: “Киши илм бобида нафақат ўзидан юқори ёки тенгдошларидан, балки ўзидан паст бўлганлардан ҳадис олмагунча, этук муҳаддис бўла олмайди”. Имом Бухорий ушбу фикри билан ўқув фаолиятининг ижобий мотивлари устоз-муаллим томонидан шакллантирилишига урғу беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |