Билим ва кўникмаларни баҳолаш материаллари (тест):
1. «Фалсафа» сўзининг луғавий маъноси тўғри кўрсатилган жавобни белгиланг?
А. Юнонча, phileo – севаман ва sophia – донолик
Б. Юнонча, phileo – севаман ва sophia – билиш
В. Лотинча, philеo – севаман ва sophi – донишмандлик
Г. Лотинча, phileo – севаман ва sophia – донолик
2. «Фалсафа» атамасини биринчи бўлиб қайси файласуф ўз асарида қўллаган?
А. Аристотел
Б. Пифагор
В. Суқрот
Г. Платон
3. Фалсафа фанининг тадқиқот объекти ва предмети нима?
А. Инсон онги ва маънавияти, уларнинг ривожланиш қонунлари.
Б. Инсон ва жамият, жамият ривожланишининг энг умумий қонунлари.
В. Табиат ва жамият, уларнинг ривожланиш қонунлари.
Г. Борлиқ, бир бутун борлиқ равожланишининг энг умумий қонунлари..
4. Археолог олимларнинг фикрига кўра одамзотнинг “homo sapiens” тури тахминан қанча йиллар олдин вужудга келган?
А. 5 млн йил аввал
Б. 3,5 млн йил аввал
В. 1,5 млн йил аввал
Г. 40-60 минг йил аввал
5. ДУНЁҚАРАШ НИМА?
А. олам ва инсон, унинг ўзгариши ва ривожланиши тўғрисидаги қараш ва тасаввурлар мажмуи.
Б. жамият ва инсон, унинг ўзгариши ҳақидаги фикрлар ва қарашлар мажмуи.
В. ҳаёт тўғрисидаги қарашлар ва тасаввурлар мажмуи.
Г. борлиқ ва материя тўғрисидаги қараш ва тасаввурлар.
6. Қуйидаги жавоблардан қайси бирида дунёқарашнинг нисбатан муҳим функцияси кўрсатилган?
А. Билиш функцияси
Б. Қадриятларга муносабати
В. Тартибга солиш функцияси
Г. Хулқ атворни белгилаш
7. Дунёқарашнинг тузилиши қандай?
А. Дунёни сезиш, идрок этиш, тушуниш
Б. Дунёни тасаввур қилиш
В. Ахлоқни юксалтириш
Г. Дунёни англаш.
8. Дунёни сезиш бу?
А. Бу ўзини қуршаган дунёни сезгилар ёрдамида ҳиссий идрок этиш
Б. Фақат обектларни англаш
В. Инсон ўзини тушуниши
Г. Ҳис-туйғу ёрдамида тушуниш
9. Тарихан дунёқарашнинг шакллари бу -
А. афсонавий, диний, фалсафий.
Б. афсонавий, диний, ахлоқий, бадиий.
В. ахлоқий, афсонавий, илмий, фалсафий.
Г. афсонавий, диний, бадиий, фалсафий.
10. Табиат кучлари ва ҳодисаларини ҳиссий қиёфалар, алоҳида вужудлар шаклида жонлантириб тасвирловчи, кишиларнинг хаёлотига асосланувчи қарашлар ва тасаввурлар дунёқарашнинг қандай тури?
А. ахлоқий.
Б. бадиий.
В. афсонавий.
Г. фалсафий.
11. Кишиларнинг табиий ва ижтимоий ҳодисаларни илоҳий кучлар асосида акс эттирувчи қараш ва тасаввурлари ҳамда илоҳий кучларга бўлган ишонч ва эътиқодларини уларнинг қандай дунёқараши деб биласиз?
А. афсонавий.
Б. фалсафий.
В. бадиий-эстетик.
Г. диний.
12. Миф атамаси қандай маъноларни англатади?
А. Ривоят, афсона
Б. Санъат, воқеа
В. Ўйин, санъат
Г. Афсона, уруш
13. Мифлар нималар орқали ифодаланади?
А. Ривоят, эртаклар
Б. Эртаклар, қўшиқлар
В. Меҳнат, ов
Г. Қўшиқ, куй.
14. Материализм қандай фалсафий таълимот?
А. Материализм – инсон ҳаёти учун моддий небматларни устун қўювчи ҳаётий принцип.
Б. Материализм – материя, табиат, моддийликни бирламчи деб таъкидловчи фалсафий оқим.
В. Материализм – нарса ва ҳодисаларга соғлом тўғри қараш, ҳаётдан йироқ, ҳаёлий фикрлардан воз кечиш.
Г. Материализм – бутун олам атомлар ва бўшлиқдан иборат деб билувчи таълимот.
15. Идеализм қандай фалсафий оқим?
А. Идеализм – ҳаётдан йироқ, ҳаёлий фикр йиғиндиси.
Б. Идеализм – мавжудликни ғоялар дунёсидан иборат деб билувчи таълимот.
В. Идеализм – инсон онгини бирламчи, моддий оламни иккиламчи деб тан олувчи фалсафий оқим.
Г. Идеализм – ҳаётда ғоялар аҳамиятини асослашга интилувчи фалсафий оқим.
Do'stlaringiz bilan baham: |