Таълим жараёнида оғзаки ва ёзма нутқ маданияти масалалари Режа: - Нутқнинг тўғрилиги.
- Нутқнинг аниқлиги.
- Нутқнинг мантиқийлиги.
- Нутқнинг тозалиги.
- Нутқнинг таъсирчанлиги.
Фойдаланадиган адабиётлар: 1. Қудратов Т. Нутқ маданияти асослари. Т., 1994 й. 2. Махмудов Н. Ўқитувчи нутқ маданияти. Т., 2007 й. 3. Қўнғуров Р., Бегматов Э., Тожиев Ё. Нутқ маданияти ва услубиёт масалалари Т., 1992 й. 4. Тожиев Ё., Хасанова Х., Тожиматов Х., Йулдошева О. Ўзбек нутқи маданияти ва услубият асослари (оммабоп қўлланма) Т., 1994 й. Таълим жараёнида оғзаки ва ёзма нутқ маданияти масалалари - Нутқнинг асосий хусусиятлари нутқнинг алоқа воситаси сифатида қўллаш жараёнида ёзага келади. Шунинг учун улар нутқнинг коммуникатив сифати деб ҳам юритилади.
- нутқнинг коммуникатив сифати деганда қуйидаги ҳолатларни назарда тутиш лозим бўлади: нутқнинг тўғрилиги, нутқнинг аниқлиги, нутқнинг таъсирчанлиги, нутқнинг тозалиги, нутқнинг мантиқийлиги
Нутқнинг тўғрилиги - Нутқнинг тўғри тузилган бўлиши томонларнинг – сўзловчи ва тингловчининг, ёзувчи ва ўқувчининг бир - бирларини тез ва осон тушунишларини таъминлайди. Агар нутқ тўғри бўлмаса, у аниқ ва мақсадга мувофиқ, мантиқий бўлмайди. Нутқнинг тўғри бўлиши икки нормага – урғу ва грамматик меъёрга қатъий амал қилишни тақозо этадидир.
Нутқнинг аниқлиги - Аниқлик – бу сўзнинг ўзи ифодалаётган воқеликка мутлоқо мос ва мувофиқ келишидир. Яъни нутқимизнинг мазмуни реал воқеликка ва тафаккур доирасига мос келиши лозим. Бошқача қилиб айтганда, нутқимизда рост сўзлаш, ақлга сигадиган нарсаларни айтиш тушуниладии.
Нутқнинг мантиқийлиги: Нутқнинг мантиқийлиги: - Нутқнинг мантиқий бўлиши, энг аввало сўзловчи ва ёзувчининг тафаккур уқуви, қобиляти билан боғлиқ. Шунинг учун мантиқийлик фақатгина тил ҳодиса саналмайди, балки мантиқ ҳодиса сифатида ҳам намоён бўлади, яъни бунда нотиқдан фақатгина тилни яхши билишгина эмас, балки мантиқ қонунларини ҳам билишни талаб этади.
Нутқнинг тозалиги - Нутқнинг тозалиги деганда, нутқимизнинг адабий тилнинг лексик нормасига мувофиқ келиши тушинилади. Агар нутқимизда ғайритил унсурлари ёки ҳақорат, қарғиш, сўкиш каби ноестетик сўзлар бўлса, унинг тозалиги бузилган бўлади.
Нутқнинг таъсирчанлиги - Нутқдаги мақсад ёки ғояни тингловчи, ўқувчига ихчам, тез етиб боришини таъминловчи тил бирликлари. Таъсирчанлик бадиий ва сўзлашув услубларда ибора, мақол, матал, ўхшатиш, метонимия, метафора, синекдоха, киноя, имо-ишора, оҳанг, муҳит кабилар ёрдамида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |