1. расм. Минтақа иқтисодиётини келажакда ривожлантириш механизмлари
тизими
1
.
Информацион технологияларни кенг қўлланган ҳолда вилоят иқтисодиёти ва туризмини
ҳолатини аниқ акс эттирадиган ягона статистик ва информация базасини шакллантириш зарур.
Иқтисодиёт, жумладан туризм бозорини ривожлантиришда янги инновацион ғоялар ва
1
Муаллиф ишланмаси.
Минтақа иқтисодиётини туризм
билан боғлиқликда ривожлантириш
механизмлари
Ташкилий ваиқтисодий
таъминлаш механизми
Ҳуқуқий таъминлаш
механизми
Илмий ва инновацион
таъминлаш механизми
Ўзбекистон
Республикаси қонунлари
Ўзбекистон Республикаси
Президентифармонлари ва
қонунлари, ҳукумат қарорлари
Иқтисодиёт ва туризмни
биргаликда ривожлантириш
инфраструктураси
Илмий таҳлил ва
мониторинг тизими
Ўрта муддатли мақсадли
махсус дастурлар
Информацион базани
шакллантириш тизими
Эркин иқтисодий ва туризм
зоналар, кластерларни
шаклллантириш
Вилоят, шахарлар ва
туманлар халқ депутатлари
кенгашлар қарорлари
Инновацион ғоялар ва
таклифларни амалга
ошириш тизими
Мамлакат ва вилоят
даражасида бошқарув
тизими
Вилоят, шахарлар ва
туманлар хокимиятлар
қарорлари
Иқтисодиёт ва туризм салоҳияти,
унинг рақобатбардошлик
афзалликларидан самарали
фойдаланиш тизими
Қулай ишбилармонлик ва
инвестицион муҳитни
шакллантириш (солиқ,
божхона ва бошқалар.)
Давлат ва махаллий
бошқарув органлари-нинг
аниқ мақсад ва
вазифаларини белгилаш
Ички ва ташқи
туризм салоҳиятини
тарғиб қилиш,
қизиқтириш ва
талабни
шакллантириш
Маҳаллий
ҳокимиятларни
иқтисодиёт ва
туризмни
ривожлантиришдаг
и ҳуқуқлари ва
мажбурият-ларни
кенгайтириш
165
усуллар, технологиялардан фойдаланмасдан қўйилган мақсадларга эришиб бўлмайди. Жаҳон
тажрибасини чуқур ўрганиш, вилоятнинг ўзига хос салоҳиятини эьтиборга олиш, маҳаллий
олим ва мутахассисларнинг инновация ютуқларини амалиётга жорий қилиш бўйича кенг
миқёсда мақсадли ишларни доимий олиб бориш керак. Айниқса, туризм хизматларини
кўрсатишда янги инновацион технологияларни қўллаш мажбурий чора-тадбирлар қаторига
киритилиши мақсадга мувофиқ.
Жаҳонда иқтисодий рақобатни кучайиб боришини ҳисобга олган ҳолда вилоят
иқтисодиёти ва туризми салоҳиятининг рақобатбардошлик афзалликларидан самарали
фойдаланиш йўлларини илмий асослаш жуда муҳим. Қадимий тарихий-маданий ёдгорликлар
билан бир қаторда, вилоятнинг транзит салоҳияти (Марказий Осиё ва мамлакатимиз марказида
жойлашганлиги) ўзига хос сифатли ва экологик хавфсиз мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш,
тўқимачилик ва озиқ-овқат саноатидаги ихтисослашув, даволаниш рекреация омилининг
мавжудлиги нисбатан рақобат афзаликларини шакллантиришда муҳим ўрин эгаллайди.
Ривожланишнинг иккинчи йўналиш механизми ташкилий ва иқтисодий таьминлашдан
иборат. Дастлабки қадам таклиф этилган моделнинг устувор йўналишлар ва мақсадли
кўрсаткичлар асосида вилоятни 2030-йилгача иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш
стратегиясини ишлаб чиқиш лозим. Стратегияда вилоятни ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари, вилоятда мавжуд табиий-иқтисодий туризм салоҳиятидан узоқ муддатда
самарали фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва мақсадлари аниқлаб берилади. Хокимият
буюртмаси асосида тайёрланган стратегия Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
учун юборилади. Узоқ муддатли стратегияни амалга ошириш механизми сифатида мамлакат
ҳукумати вилоят хокимлиги томонидан беш йилга мўлжалланган минтақада иқтисодиёт ва
туризмни ягона тизим сифатида ривожлантиришга каратилган аниқ давлат дастури тайёрланиб
амалиётда қўллаш учун тасдиқланади.
Давлат дастурида стратегияни амалга ошириш бўйича яқин келажакка мўлжаланган
чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқилади, унинг асосий иштирокчилари ва бажарувчилари
аниқланади, шунингдек дастурда ишлаб чиқилган чора тадбирларни молиялаштириш
манбалари аниқ кўрсатиб берилади. Стратегия ва мақсадли дастур доирасида ишлаб чиқилган
тадбирларни самарали амалга ошириш механизми сифатида эркин иқтисодий зоналар, махсус
саноат ва туризм зоналари ёки кластерлардан кенг фойдаланиш таклиф этилади.
Иқтисодиёт ва туризмни ривожлантиришда доимий қўланиладиган механизмлар
сифатида (учинчи йўналиш) ҳуқуқий ва меьёрий таьминлашни кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистонда минтақаларни ривожлантиришга қаратилган, ҳозирда амал қилаётган қонуний-
ҳуқукий ва расмий меъёрий ҳужжатлар рўйхати келтирилган.
Ҳозирда ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ “Туризм тўғрисида ва маҳаллий бошқарув
органлари тўғрисидаги” қонунларни қайта кўриб чиқиш ва янги лойиҳаларини ишлаб чиқиш
кўзда тутилган.
Мамлакат ва минтақалар доирасида иқтисодиёт ва туризмни ривожлантиришга
қаратилган расмий ҳужжатларда асосан барча ижро этувчи давлат органлари ва тадбиркорлар
фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган ягона қонуний меьёрий қоидалар,
умумий кўрсатмалар ва чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилган. Фикримизча, мамлакат ва
минтақалар доирасида ички туризмни ташкил этиш ва юқори сурьатлар билан
ривожлантиришга қаратилган қонуний-меьёрий ҳужжатларни, давлат ва маҳаллий ҳокимият
органларининг аниқ вазифа ва маьсулиятларини белгилашга қаратилган чора-тадбирлар
тизими, махсус қонунни қабул қилиш долзарб бўлиб қолмоқда.
Бу ўринда Минтақаларда Халқ депутатлари кенгашларини иқтисодиёт ва туризмни
барқарор ривожлантиришга қаратилган маҳаллий меьёрий ҳужжатлар ва қарорларни қабул
қилишдаги маьсулиятини янада ошириш лозим. Улар асосан, туризм билан боғлиқ
166
тадбиркорлик соҳаларини қўллаб-қувватлашга, шаҳарлар ва туманлар доирасида мақсадли
дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга қаратилиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |