See discussions, stats, and author profiles for this publication at



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   195
Литература
1. Андреев М. С., Материалы по этнографии Ягнаба. (Записи 1927—1928 гг.), Душ., 1970. 
2. Вавилова, Е. В. Основы международного туризма: учеб. пособие. [Текст] /Е. В. Вавилова. — 
Москва: «Гардарики», 2005.- 160 с. 
ЎЗБЕКИСТОНДА РЕКРЕАЦИЯ ВА ТУРИЗМ ТАРМОҒИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ 
И.Солиев, доц. (НамДУ) 
O.Бойтўраев, докторант (НамМҚИ) 
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги дастлабки йиллардан бошлаб суверен 
давлат мақомида дунё мамлакатлари томонидан тан олиниши 120 дан ортиқ давлатлар билан 
расмий дипломатик муносабатларнинг ўрнатилганлиги шунингдек, Тошкентда кўплаб 
элчихоналарни очилиши қисқа давр ичида Ўзбекистонда жаҳон хамжамиятига кириб 
боришида муҳим қадам бўлди.
Шунингдек, бугунги кундаги мамлакатимизнинг туризм фаолияти сохасида халқаро 
ҳамкорликни, биринчи навбатда, БМТ, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО), хорижий 
мамлакатларнинг туризм бўйича нуфузли халқаро ҳамда миллий ташкилотлари, туризм 
хизматлари минтақавий ва жаҳон бозорларининг фаол иштирокчилари билан ҳамкорликни 
кенгайтириш, Ўзбекистоннинг соҳани тартибга солувчи универсал халқаро конвенциялар ва 
битимлардаги иштироки, туризм фаолияти амалиётига халқаро ҳамда давлатлараро 
стандартлар ва нормаларни жорий қилиш каби вазифаларнинг белгиланганлиги истиқболда
мамлакатимизнинг халқаро туризм бозорига жадал кириб боришини таъминлаб беради. Ушбу 
фаолиятлар натижасида мамлакатимизда туризм фаолияти сезиларли равишда ривожлана 
бошлади. 
Туризмда етакчи давлатларнинг кўрсаткичларни таҳлил қилар эканмиз, мамлакатимизда
бундай натижаларга эришиш учун нималарга аҳамият беришимиз лозим; 
- сайёҳларга хизмат кўрсатиш сервисларини жаҳон даражасида шакллантира олишга 
эришиш; 
- хорижий инвесторларни ишонтира билиш ва уларни жалб этиш; 
- дунё талабларига жавоб бера оладиган меҳмонхоналар сонини янада кўпайтиришимиз;
Сўнгги беш йилликда мамлакатимизда туризм фаолиятига стратегик сектор даражасида 
эътибор берилмоқдаки, ушбу сохага оид Президентимизнинг бир қатор Қарор ва Фармонлари 
тасдиқланиб амалиётга жорий этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон «Ўзбекистон Республикасининг туризм 
соҳасини жадал ривожлантиришни таьминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2018 
йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини 
ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги Фармони, 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон «Кириш туризмини 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сон 
«Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори 


113 
ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меьёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган 
вазифаларни амалга оширилаётганлиги мамлакатимизда ушбу сектор ривожланишида муҳим 
аҳамият касб этади. 
Ўзбекистоннинг географик ўрни, цивилизация ўчоқларидан бири эканлиги, унинг 
маданияти, санъати, архитектура, шаҳарсозлик, табиий рекреация объектлари ва илмий 
фаннинг ривожланганлиги нуқтаи назаридан рекреация ва туризм тармоғини ривожлантириш 
учун анча қулайдир. Бинобарин, Ўзбекистон ҳудудидан буюк ипак йўли ўтиши ҳисобига 
Ўзбекистонда савдо-сотиқ ва бошқа алоқалардан тушган даромадлар мамлакат хазинасига 
катта улуш қўшганлиги туризмнинг ноанъанавий ҳолда ривожланишига сабаб бўлмоқда. 
Шунинг учун минтақанинг географик ўрни унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим 
ўрин тутади. Республикамизда 4000 дан зиёд тарихий обидалар 190 дан ортиқ иқлимий, 
табиий ҳамда кишилар саломатлиги учун энг қулай даволаш масканлари мавжуд. Жумладан, 
вилоятимиз Наманган вилоятида ҳам. Шунинг учун Ўзбекистон ўзидаги мавжуд рекреация ва 
туристик объектлар (маданий, тарихий, архтектура, зиёратгоҳлар, азиз саналган қадамжолар, 
дам олиш, соғломлаштириш ва хок.) салоҳияти жиҳатидан нафақат Марказий Осиёда балки 
дунёда ўзига хос мавқега эгадир.
Мутахассислар таҳлили шундан далолат берадики, дунё миқёсида 1998 йилда сайёҳлар 
сони 625 млн кишини ташкил этган бўлиб, 2010 йилда бу кўрсаткич 1 млрддан ошди, ўртача 
йиллик ўсиши 14,8 фоизни ташкил этмоқда, Халқаро Туризм Ташкилоти таҳлилий 
маълумотларига кўра 2025 йилда 1,6 млрд.дан ошиши кузатилмоқда.
Республикамизда ҳамдўстлик ва чет эллардан келадиган сайёҳлар оқимининг йил сайин 
ортиб бориши мамлакатимизнинг халқаро туризм имкониятларининг юқорилигидан далолат 
беради. Масалан, 1993 йил Республика бўйича жами 92,3 минг сайёҳларни қабул қилган бўлса, 
1999 йилга келиб у 274 минг кишини, 2019 йилда эса 6 млн.нафарни ташкил этган. 
Республикада туризмни жадал ривожлантириш учун 
 унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
 туристик инфратузилмани шакллантириш; 
 хорижий инвесторларни жалб этишни жадаллаштиришимиз лозим, деб 
ҳисоблаймиз.
Туризм ривожланган давлатлар тарихий тажрибасини ўрганиб, таҳлил қилар эканмиз, 
йирик туристик инвестицион лойиҳаларни амалга оширганлигини кузатишимиз мумкин. 
(АҚШ, Франция, Кения, Малайзия, Сингапур). 
Маълумки, чет эллик ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг Республиканинг тарихий 
шаҳарларига жумладан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Урганч шаҳарларига қизиқиши 
анча юқори бўлиб, ушбу йўналишлар бўйича талаби ҳам каттадир.
Республикамиз ҳудудидаги баъзан оддийгина кўринган рекреацион объектлар негизида 
йирик экотуристик комплекслар вужудга келтириш мумкин бўлади. Республикамиз 
иқтисодиётида рекреация ва туризмнинг иқтисодиётининг муҳим тармоғи сифатида 
шакллантиришда ўзига хос сарф- харажатлар керак бўлади. Лекин туризмга сарф қилинадиган 
ҳар қандай харажатларнинг ўрни тез қопланади.
Жаҳондаги туризм ривожланган давлатлар бозор муносабатларидан келиб чиққан ҳолда 
туристик фаолиятни дастлабки жадал ривожлантириш ва юксалтириш учун маълум 
йўналишлар бўйча катта маблағлар сарфлаган эди. Масалан, 1999 йил Франция 72 млн, 
Испания 78 млн, АҚШ 15 млн, Ирландия 37 млн, Хиндистон 18 млн, Хитой 5 млн АҚШ 
доллари миқдорида харажат қилган.
Ўзбекистонда туристик имкониятларни тўла намоён қилиш учун рекламага катта эътибор 
қаратиш лозим. Шунингдек, минтақаларда туризм инфратузилмасини ва туризм бозорини 
ривожлантириш лозим.

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish