See discussions, stats, and author profiles for this publication at



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   195
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Ю.А.Дмитриев, А.И.Шустров, А.Б.Байков. Особенности развития государственно-
частного партнерства в региональном туристко-рекреационном комплексе. Вопросы 
экономики и права. 2015, № 4 


238 
2. Юсупов Н.А ва Карабаев Ф.Э. Теория и практика государственно-частного 
партнерства. Учебный модуль. Под.редак. А.Э.Шайхова. -Т.: 2013. -113 с. 
3. Навруз-Зода Б.Н., Ибрагимов Н.С., Навруз-зода З.Б., Навруз-зода Ш.Б. Туристик 
ҳудуд рақобатбардошлиги [Матн]: Монография Бухоро: “Sadriddin Salim Buxoriy” Durdona 
nashriyoti, 2017 - 156 б.
4.
https://www.uzdaily.uz/ru
 
 
ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА 
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 М.Қ.Пардаев – СамИСИ профессори, и.ф.д. 
И.Р.Бердикулова – СамИСИ катта ўқитувчиси 
 
Аннотация
мақолада 
мамлакатимизда 
пандемия 
шароитида 
туризмни 
ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, соҳага берилган имтиёзлар масаласи аниқ 
ёритилган. 
Калит сўзлар: туризм, пандемия, очиқ осмон, имтиёз, кафолат. 
Аннотация: В статье четко освещена специфика развития туризма в нашей стране в 
условиях пандемии и вопрос льгот, предоставляемых отрасли. 
Ключевые слова: туризм, пандемия, открытое небо, привилегии, гарантия. 
Пандемия шароитида туризм соҳасини жадал суръатларда тиклаш ва мамлакатдаги 
санитария-эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг уни ривожлантиришнинг янги 
йўналишларини шакллантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 
йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм 
соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
ПФ-6002-сон Фармони эълон қилинган эди.
Шунга асосан 
Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2020 йил 19 июнда “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик 
хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда 
ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ҳам қабул қилинди. 
Чунки пандемия шароитида кўп зарар кўрган соҳалардан бири шу туризм соҳасига тўғри 
келмоқда. Буни инобатга олиб, мазкур қарорда бир қанча имтиёзлар белгиланди. 
Булар жумласига “2021 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар меҳмонхонага 
белгиланган тартибда берилган тоифа сақланган тақдирда тегишли йил якунига кўра 
жойлаштириш воситасининг тоифаси учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғим 
суммасининг 50 фоизи жойлаштириш воситаларига қайтарилишини
1
киритиш мумкин. 
Маълумки мамлакатимизда транспорт алоқаларида маълум чекловлар ўрнатилган эди.
Аммо 2020 йил 1 августдан бошлаб “Очиқ осмон” режими жорий қилинган “Андижон”, 
“Бухоро” ва “Урганч” халқаро аэропортларида рейслар сони ва йўналишлари бўйича чекловлар 
бекор қилинди, шунингдек, хорижий авиакомпанияларга бешинчи даражадаги “ҳаво 
эркинлиги”ни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тақдим этиладиган бўлди. 
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг 
мавжудлигидан қатъи назар, хорижий авиакомпаниялар уларнинг тегишли ҳужжатларини 
текшириш натижаларига кўра Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) учиш 
хавфсизлиги ва авиация хавфсизлиги бўйича стандартларига мувофиқ бўлса бемалол учишга 
рухсат бериладиган бўлди. Эндиликда “Очиқ осмон” режими жорий этилган халқаро 
аэропортларга доимий қатновларни амалга оширга рухсат берилди. 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июнда “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг 
кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 
қарори. 


239 
Юқоридаги қарорга биноан яна бир имтиёз, мамлакатнинг “Очиқ осмон” режими жорий 
этилган халқаро аэропортларига қатновларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларга 
тариф ва йиғимлар Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган авиакомпаниялар учун 
белгиланган миқдорда уч йил давомида қўлланиладиган бўлди. 
Мамлакатимизда пандемия шароитида бир қанча имтиёзли чора-тадбирлар кўзда 
тутилди. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
Биринчидан, инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли 
хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган 
харажатларининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Туризмни 
ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-
қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида 
қопланади.
Иккинчидан, бунда йўловчи ташувчи янги дор йўлларини 2023 йил 31 декабрга қадар 
фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга камида 500 метр бўлиш шарти билан ҳар 
бир 500 метр йўл учун қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 50 та лойиҳага йўналтирилган 
инвесторлар харажатлари-нинг бир қисминини қоплаш инобатга олинади.
Учинчидан, туристик зоналар ва қишлоқ жойлари ҳудудида тегишли стандартларга 
асосан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Қурилиш 
вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган 
конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан қуриш лозимлиги 
белгиланган.
Тўртинчидан, бундай қурилишлар учун тадбиркорлик субъектлари харажатларининг бир 
қисми шундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингтага етгунига ёки 
2023 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган 
маблағлар ҳисобидан ҳар бир жой учун 5 миллион сўмгача миқдорда қопланиши ҳам кўзда 
тутилган. 
Бешинчидан, мамлакатимизда жорий қилинган “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” 
(“Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат КАФОЛАТЛАНГАН”) тизимининг хавфсиз объектлари 
реестрига киритилган. Ушбу объектлар, туризм ва ёндош инфратузилма объектларининг бино 
ва иншоотларида санитария-эпидемиология хизмати ташкилотлари томонидан дезинфекция, 
дезинсекция, дератизация ҳамда юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва 
даражасини пасайтиришга қаратилган эпидемияга қарши курашиш профилактик 
тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган хўжалик субъектларининг харажатлари 2020 
йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган 
маблағлар ҳисобидан қопланиб берилиши ҳам қайд этилган. 
Олтинчидан, шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 
жараёнида улар туризм инфратузилмасини ривожлантириш қисмида Ўзбекистон 
Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан мажбурий келишилиши ҳам 
кўзда тутилганлиги соҳани ривожлантиришга катта ҳисса бўлиб ҳисобланади. 
Еттинчидан, гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг 
хизматлари ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият 
(хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига киритилади. Бунда фрилансинг хизматларидан ҳам 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Саккизинчидан, нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик 
марказлари 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури бўйича фойда 
солиғи, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда айланмадан олинадиган солиқ ставкалари бўйича 
имтиёзлар берилган. Буларга белгиланган миқдорга нисбатан 50 фоизга камайтирилиши кўзда 
туьтлган. 


240 
Туризмни барқарор ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни 
ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда туризм 
соҳаси субъектлари томонидан ишлаб чиқилган бир қанча таклифлари амалиётда 
қўлланиладиган бўлди. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин. 
Энг аввало, туристлар учун “Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат КАФОЛАТЛАНГАН” 
(“Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED”) санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизимини 
жорий этиш масаласи амалиётда қўлланилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
резиденти бўлган туроператор томонидан “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” тизими 
талабларига риоя қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган саёҳат 
давомида хорижий туристлар коронавирус (COVID-19) инфекциясини юқтириб олган 
тақдирда, уларга ҳам тегишли имтиёзлар кўзда тутилган. Ушбу тадбирни амалга ошириш 
мақсадида Хавфсиз туризм жамғармаси ташкил этилди. 
Агар хорижий туристлар коронавирус (COVID-19) инфекциясини юқтириб олган 
тақдирда Уларнинг ҳар бирига ушбу жамғарма ҳисобидан 3 минг АҚШ доллари миқдорида 
компенсация тўловларини тўлаб бериш механизмларини жорий қилинган. Булар ҳам 
мамлакатимизда қандай шароит бўлмасин туристларни муҳофаза қилиш масаласини давлат 
сиёсати даражасида ўз зиммасига олганлигидан далолат бериб турибди. 
Туристларнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш учун қаттиқ интизом ўрнатилган. 
Жумладан, ўрнатилган тартибга мувофиқ туроператорлар томонидан хорижий туристларга 
хизмат кўрсатишни шу карантин даврида фақат “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” 
тизими амалга оширишга рухсат этилган. Бунинг учун туризм ва ёндош инфратузилма 
объектлари хавфсиз объектлари реестрига киритилган бўлиши лозим. 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish