ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 730
ишлаб чиқаришидан чиқиб кетмоқда
[5].
Шунингдек саноат ва транспорт
инфратузилмаси соҳасида амалга оширилаётган қурилишлар, ер ости
бойликларини қазиб олиш жараёнида ҳосил бўлаётган карьер ва тупроқ уюмлари
жадал сурьатлар билан қишлоқ хўжалиги экин ерларини сиқиб чиқариб,
ҳайдаладиган ерлар уларнинг
остида қолиб кетмоқда.Маълумки, суғориладиган
ерлар республикамизнинг асосан чўл ва яримчўл минтақаларининг мураккаб
рельеф,
литологик
-
геморфологик ва гидрогеологик шароитларидаги турли
агроландшафтларда жойлашган бўлиб, тупроқ хоссалари, ер ости сувларининг
ҳолати, механик таркиби, эрозия жараёнлари, шўрланиш даражаси ва типлари,
гипслашганлиги ва тошлоқлиги ҳамда бир қатор хосса ва хусусиятлари,
шунингдек гумус ва озуқа элементларининг миқдори билан бир
-
биридан
фарқланади
[6].
Деградацияга
учраган
суғориладиган ерларни тиклашнинг
ташкилий
-
иқтисодий механизмларини асослаш орқали мамлакатимизда ҳолати
бузилган 298 минг гектар суғориладиган ерларни тиклаш
ва
самарадорлигини
ошириш, нафақат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ушбу
ерларга бўлган
эҳтиёжини қондиришга ёрдам беради, балки қишлоқ хўжалик
махсулотларини
ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортишига, ички ва ташқи бозорларда озиқ
-
овқат
маҳсулотларига талабларни қондирилишига ва республикада ижтимоий
-
иқтисодий барқарорликни таъминлашга олиб келади
[7].
Юқоридаги келтирилган
муаммоларнинг мавжудлиги уларни ҳал этиш борасида илмий
-
тадқиқот
ишларини янада кенг кўламда олиб боришни тақозо этмоқда
[8].
Шу нуқтаи
назардан, бугунги кунда республикамиз вилоятларида ерларнинг
ҳолатини
ўрганиш мақсадида “Давергеодезкадастр”
қўмитаси, “Ўздаверлойиҳа”ДИЛИ ни
Бухоро ва Андижон филиаллари хамда “Тупроқ шўьба корхонаси” билан
биргаликда 2014
-
2017 йиллар давомида 93 та туманда суғориладиган қишлоқ
хўжалик ер майдонлари тупроқларининг шўрланиш даражаларини аниқлаш ва
харитага тушириш ишларини
амалга оширган
[9].
Тадқиқот натижалари бўйича
жами 2 млн. 418,8 минг гектар суғориладиган ер майдонларининг 1 млн 743,6
минг гектари (72,1 %) турли даражада шўрланганлиги, шундан
:
930 минг гектар
(38,4 % ) кучсиз даражада, 550,5 минг гектар (22,8%)ўрта даражада, 149,5 минг
гектар (6,2 %) кучли даражада ва 113,6 минг гектар (4,7 %) жуда кучли даражада
шўрланганлиги аниқланди.
Бундан
ташқари суғориладиган ерларда гумус
миқдорининг пасайиши, чўлланиш, ботқоқланиш, заҳарланиш, гипсланиш, бегона
ўтлар босиши, булғаниш, сув босиши, ифлосланиш, ташлаб кетиш каби салбий
ҳолатлар давом этмоқда
[10-12]
. Уларнинг ҳисобини юритиш, ҳолатини
мониторинг қилиш, олдини олиш ва бартараф этиш бўйича
ҳеч бир бошқарув
даражасида тизимли ва доимий тавсифга эга ишлар
олиб борилмаяпти
[13-15].
Қолаверса, кейинги йилларда суғориладиган ҳудудларда ҳолати бузилган
ерларни тиклаш мақсадида илғор технологиялардан фойдаланишга етарли
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |