ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 538
боғ ҳудудида ва унинг яқин атрофида хонқизи қўнғизлари нихоятда кам(айрим
дарахтларда 1
-
3 тагача) учрайди.Бошқа тур кокцинеллидлар умуман
учратилмаганлигини бир неча йиллик кузатишларимиз тасдиқлади.Ўрмон
хўжалиги ҳудудида қишловчи қўнғизлар ҳам учратилмади.
Шофиркон ўрмон
хўжалиги боғларига деярли кимёвий ишлов берилмайди.
Июнь, сентябрь
ойларида олиб борилган кузатишлар натижасида мазкур ўрмон хўжалиги
ҳудудида олмазор, ёнғоқзор,бодомзор,олчазор,тоғолчазор барпо қилинган бўлиб,
ҳар бир дарахтда Coccinella septempunctata 131 та, Coccinella undecimpunctata 75
та, Adalia decempunctata 66 та,Adalia bipunctata 42 та, Synharmonia conglobata 33та,
Calvia punctate 53 та, Rodolia fausti 4 та, Chilocorus bipustulatus 29та, Chilocorus
geminus 17та, Stethorus punctillum 11та, Scymnus (Pullus) subvillosus 18 та, Scymnus
(Pullus) testaceus 9 та каби кокцинеллидлар қай қилинди.
Кокцинеллидлар миқдорини сақлаш ва улар самарадорлигини оширишда
хоқизи қўнғизларининг оммавий қишлаш жойларини мухофаза қилиш катта
ахамиятга ега. Сабзавот
-
мева ўсимликлари битларининг асосий энтомофаглари
-
Adalia bipunctata, A.fasciatopunctata,
Synharmonia conglobatа ўрик ва олма
дарахтлари пўстлоқлари орасида қишлайди. Кокцинеллидлар бундай қишлов
жойларидан кўп марталаб бир неча йил давомида фойдаланади.
Жумладан
,
Бухоро тумани Лоша қишлоғида узоқ йиллардан бери кокцинеллилар бақатерак
ва тут дарахлари мавжуд бўлиб,бақатерак сингари нодир дарахлар сони кўп
бўлмай улар қатъий мухофазалинишга мухтождир.
Етти нуқтали хонқизи қўнғизи популяйияларининг кўпчилиги Қуйимозор
сув омбори майда шағал тошлари орасида 350
-
400, ҳатто 1000 донадан ва Жилвон
массиви майда шағал тошлар орасида ҳам 850
-
900 донагача тўпланганлиги қайд
қилинди.
Қуйимозор
сув омборининг юқори қисмидаги йирик гипс харсанглари
остида
Coccinella septempunctata ва Semiadalia undecimnotata қўнғизларининг
қишлаши қайд этилди. Аммо бу жойларда кейинги йиллар давомида қишловчи
кокцинеллидлар бир мунча камайди. Бунга сабаб кокцинеллидлар қишлайдиган
қум
-
шағал каръерлари дарё водийлари бузилмоқда,жумладан, шағалларнинг
йиғиб олиниши, ишлаб қиқаришда қурулиш ашёси сифатида ишлатилиши ва х.к.
Шағал йиғиб олиш ишлари апрель ойи бошларидан октябрь ойи охирларигача
амалга оширилгани мақсадга мувофиқ, чунки кокцинеллид қўнғизлар апрель ойи
бошларидан қишловдан бутунлай чиқади ва октябрь ойи охирларидан қишлаш
учун шағал ораларидан бошпана топишади.
Кокцинеллидларнинг яна қишлаш жойларидан бири тўқилган хазонлар ости
бўлиб, бундай хазонларни йиғиш ва ёқиб юбориш оқибатида қишловчи қўнғизлар
оммавий равишда нобуд бўлади.Ўтказилган татқиқодлар шуни кўрсатадики
,
Бухоро шахри истирохат боғи дарахлари тўкилган барг хазонлари ҳар 1м
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |