ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 22
-
ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга
ошириш
;
-
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза
қилиш бўйича ягона давлат дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш
;
-
геодезия ва карташунослик фаолиятини бошқариш
;
-
давлат геодезия назоратини ташкил этиш
;
-
давлат кадастрини юритиш соҳасида жойлардаги давлат ҳокимияти
органлари фаолиятларини мувофиқлаштириш
;
-
давлат ер кадастрини, картография
-
геодезия давлат кадастрини, бино ва
иншоотлар давлат кадастрини, шунингдек давлат кадастрининг ягона тизимини
юритиш
[24].
Шуни қайд қилиш зарурки,
ўтган
16 йиллик фаолияти давомида
“Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси
ўзининг олдига қўйилган асосий
вазифаларни
мақсадга мувофиқ тарзда
тўла бажармади. Хусусан, мамлакат ер
ресурсларини бошқариш соҳасида ягона давлат Дастури
ўз вақтида ишлаб
чиқилмади, республика ҳукумати томонидан тасдиқланмади ҳамда
бошқарув
амалиётига татбиқ этилмади
[25]
. Бу ҳолат ердан оқилона фойдаланиш ва уни
муҳофаза қилиш бўйича ягона давлат ер сиёсатини амалга оширишга имкон
бермади. Бундан ташқари, тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона
фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича хам ягона давлат Дастурини
бўлмаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги майдонларида тарқалган тупроқлар
унумдорлигини ошириш, бунинг учун илмий асосланган алмашлаб экиш
тизимларини жорий этиш, суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини
яхшилаш, шунингдек ерларни турли салбий техноген ва технологик жараёнлардан
муҳофаза қилиш бўйича ишлар тизимли ташкил этилмади. Қишлоқ
хўжалиги
товар маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланадиган фермер ва деҳқон
хўжаликларининг молиявий имкониятлари чекланганлиги сабабли улар
фойдаланишидаги суғориш ва коллектор зовур тармоқларини ўз вақтида тозалаш,
қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари узоқ йиллар бажарилмади.Табиийки, бу
ҳолатлар, кейинги йиллари катта миқдордаги суғориладиган қишлоқ хўжалиги
ерларини ишлаб чиқариш айланмасидан чиқиб кетишига, суғориш ва коллектор
-
зовур тармоқларини яроқсиз ҳолга келишига замин яратди
[26].
Юқоридагилар билан бир қаторда, охирги йилларда иқтисодий соҳада
амалга оширилган
кенг кўламли ўзгаришлар ер ва у билан чамбарчас боғлиқ
бўлган ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, улардан оқилона ва барқарор
фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришни талаб қилди
[27]
. Хусусан,
турли
ноқишлоқ хўжалик мақсадлари
учун ер ажратишни, уни ҳисобини
юритишни, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни, ер назоратини амалга
ошириш вазифаларини битта органда тўпланиб қолганлиги,
бундан ташқари,
ер
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |