ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 21
ошириш бўйича қўйилган талаблар мамлакат ер фондидан фойдаланилишини
бошқаришни тубдан қайта
ташкил этиш заруриятини туғдирди
[12]
. Натижада,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1998 йил 27 июлдаги қарори
билан
республика “Ер ресурслари давлат қўмита”си ташкил этилди
[13-15].
Мамлакат чегарасидаги барча ер ресурсларидан оқилона ва самарали
фойдаланишни таъминлаш, тупроқ унумдорлигини қайта тиклаш, тупроқ
эрозиясига қарши кураш ишлари, суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини
яхшилаш тадбирларини амалга ошириш кабилар Давлат
қўмитасининг асосий
функциялари ҳисобланган
[16]
. Ушбу функцияларни ўз вақтида
юқори сифатда
амалга ошириш, мамлакатнинг ягона ер фондидан фойдаланишни тўғри ташкил
этиш, қишлоқ хўжалиги ерларида тарқалган тупроқлар сифатини доимий равишда
ўрганиб бориш мақсадларида “Ўздаверлойиха” республика илмий
-
лойиҳалаш
институти ҳамда “Тупроқшунослик ва агрокимё”
илмий
-
тадқиқот институти
Давлат қўмитаси тасарруфига
ўтказилган
[17-19].
Ер майдонларидан фойдаланишни ташкил этиш, давлат ер кадастрини,
мамлакатда ягона давлат ер сиёсатини юритиш, албатта,
махсус геодезик асосга
эга бўлган турли картографик материалларга асосланади. Шу сабабли
2000
йилларнинг бошларига келиб
республикамизда
геодезия, картография ва давлат
кадастрлари соҳаларида фаолият юритаётган бошқарув органини қўмита
таркибига бирлаштириш зарурияти туғилди
[20]
. Натижада Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2003 йил 9
-
декабрдаги ПФ
-3358-
сонли “Давлат
бошқарувининг республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 октябрдаги ПФ
-3502-
сонли “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат
кадастри давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонларини ижро
этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19
октябрдаги 483
-
сонли Қарорига
мувофиқ
ҳамда
ердан фойдаланиш, геодезия ва
картография
соҳаларида
бошқарув
тизимини
такомиллаштириш,
ер
муносабатларини мувофиқлаштириш, оқилони ердан фойдаланишни таъминлаш,
давлат кадастрларининг ягона тизимини юритиш мақсадида 2004 йили
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат
кадастрлари Бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари,
геодезия, картография ва давлат кадастрлари Давлат қўмитаси (“Ергеодезкадастр
“) ташкил этилди
[21-23].
Юқоридаги Фармонга биноан “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг
асосий вазифалари
қуйидагилар этиб белгиланди:
-
ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича ягона давлат
сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш
;
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |