Science and education scientific publishing center virtualconferences. Press international conference science and


May 2021 SCIENCE AND EDUCATION LITERATURE



Download 2,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/164
Sana24.02.2022
Hajmi2,53 Mb.
#236408
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   164
Bog'liq
2 5246885885932211447

 May 2021
SCIENCE AND EDUCATION
LITERATURE
АФСОНА ВА НАҚЛЛАРНИНГ ПОЭМАЛАР БАДИИЙ СТРУКТУРАСИДА 
ТУТГАН ЎРНИ
Шаропова Маҳлиё ва Ғуломова Маҳлиё. 
Қарши туман 26- умумий ўрта таълим мактабининг 
Она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари
Ҳар бир жанрга мансуб фольклор асарлари ранго-ранг маънолари, таълимий ғоялари, гўзал 
бадиияти киши эътиборини жалб этади. Ана шу жиҳатларига кўра, оғзаки ижод жанрлари, 
образлари, мотивларидан фойдаланиш ўзбек поэмачилигида етакчи тамойилга айланганли-
гини кўриш мумкин. Мазкур жараён синкретик жанрларнинг вужудга келиши ва тараққий 
этишида асосий замин вазифасини ўтади. Ҳақиқатан, ҳозирги давр ўзбек поэмачилигида бу 
жараён фольклор билан алоқадорликда намоён бўлди. Чунки шоирлар халқ оғзаки ижоди-
нинг эпик жанрлари: афсона, ривоят, нақлдан фойдаланиш асосида бадиий тасвирни янги-
лашга эришдилар. Натижада адабиётимизда афсоналар, ривоятлар, нақллар асосида қурилган 
поэмаларининг ўзига хос тизими вужудга келди. Жумладан, Мирмуҳсиннинг “Широқ”, 
Асқад Мухторнинг “Дол қоя”, Эркин Воҳидовнинг “Руҳлар исёни”, Абдулла Ориповнинг 
“Ҳаким ва ажал”, Омон Матжоннинг “Ҳаққуш қичқириғи”, Хуршид Давроннинг “Ватан 
ҳақида етти ривоят”, Ойдин Ҳожиеванинг “Нажот”, Азим Суюннинг “Бешбармоқ”, Абдували
Қутбиддиннинг “Ибтидо хатоси” сингари поэмалари шу йўлдаги жиддий изланишлар сифа-
тида кўзга ташланади. Уларда афсона ва ривоятлар, адабиётшунос М.Амилованинг ёзишича: 
“замонавий ҳаёт маънавий бойлигининг тарихий илдизларини очишга, энг яхши халқчил 
ахлоқий фазилатларнинг ўзаро боғлиқлиги ва мангулигини кўрсатишга ёрдам берди”[1:107].
Асарлар таҳлилидан шу нарса англашиладики, фольклор жанрларининг бадиий асар мат-
нига олиб кирилиши икки хил вазифани бажаради.
1.Композицион восита ролини адо этади.
2.Композицион усул вазифасида келади.
Афсона, ривоят, эртакларнинг поэма таркибига киритилиши лиро-эпик жанр такомилида 
етакчи тамоиллардан бирига айланган, Бинобарин, халқ оғзаки ижоди жанрларининг ёзма 
адабиёт асарлари композициясидан ўрин олиши миллий ҳаёт манзараларини кенгроқ ифода-
лаш, уларга янада теран мазмун юклаш имконини беради. Шу маънода, xалқ афсоналарига 
мурожаат этиш, воқеликни афсона йўсинида тасвирлаш ўзбек поэмачилигини ҳам маз-
мун ҳам шакл жиҳатдан бойитди. Бу борада, Икром Отамуроднинг “Ёбондаги ёлғиз дарахт” 
поэмасида келтирилган афсона фикримиз далилидир. Келтирилган афсона асарга ҳикматли 
йўналиш бағишлайди. Сеҳр-жоду ва хаёлий уйдирмага асосланган халқ оғзаки ижодининг бу 
қадимий жанри замонавий шоирларга поэтик фикрни кенг, таъсирчан қилиб тасвирлаш им-
кониятларини яратди. Бу эса лирик ва лиро-эпик поэма бадиий тўқимасида янгиланишларни 
вужудга келтирди.
Фольклорнинг мустақил жанрларидан бири бўлган нақл бирор сабаб билан айтилади. 
Нақл ибратли ҳодиса, ахлоқ нормаларини баҳс услубида ёритади. Табиатдаги барча нарсалар, 
барча жонзодлар орасида инсон энг комил ва энг улуғ зотдир. Шунинг учун ҳам ҳар бир одам 
шу юксак номга муносиб бўлиши керак. Мана шу ғоя нақл жанрининг ўзагини ташкил эта-
ди[2:3]. У ўзига хос талқин услуби билан ажратиб туради. Атоуллоҳ Ҳусайний “Бадойиъ ус-
санойиъ” асарида нақлнинг ибратли одобни тарғиб этиш услубини шундай келтирган: “Нақл 
улдирким, ўзга бировнинг маъносин олур ва ўзгача бир либосда зоҳир қилур”[3:268]. Эркин 
Воҳидовнинг “Руҳлар исёни” достонида “Олий руҳлар тўғрисида нақл” келтирилган. Бу 
нақл ҳам бевосита асар қаҳрамони характерини ёрқинлаштирувчи воситага айланган. Чунки 
нақлда руҳлар иккига: оддий ва олий нуқтага ажратилади. Даҳолар, улуғларнинг рухи олий 
руҳ бўлиб, “улар аршда туриб” инсониятга раҳнамолик қилар экан. Бинобарин, поэмада ҳам 
ўз халқининг эрки ва озодлиги йўлида жонини аямаган таниқли бенгал шоири Назрул Ис-
ломга ўхшаган инсонларнинг руҳи ҳам олий руҳ эканлиги ифодаланган. Мазкур нақл асарда 
қолиплаш вазифасини бажаради.


39

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish