17
May 2021
SCIENCE AND EDUCATION
CULTUROLOGY
“ШАРҚ ФАЛСАФАСИДА КОМИЛ ИНСОН ТАРБИЯСИНИНГ ЎЗИГА ҲОС
ХУСУСИЯТЛАРИНИНГ РАМЗИЙ АСОСЛАРИ”
Муфти-заде Гулчеҳра Анваровна
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “
Санъатшунослик ва маданиятшунослик”
кафедраси ўқитувчиси.
Abstract: this article examines the features of the upbringing of an ideal person based on the
views of Eastern thinkers. The article also explains the concept of “ideal person”. Key words: man,
justice, conscience, honor, will,
enterprise, perseverance, perfection,
kindness, honesty, nobility.
Комил инсон ғояси – ҳам миллий ҳам умумбашарий моҳиятга эга бўлган, одамзотга хос
энг юксак маънавий ва жисмоний баркамолликни мужассам этган ўй, ҳамиша эзгулик-
ка ундайдиган олийжаноб ғоядир. Бу ғоя нафақат алоҳида шахсларни,
балки бутун-бутун
халқларни юксак тараққиёт сари етаклаган, уларни маънавият ва маърифат бобида тенгсиз
ютуқларга илҳомлантирган. Комилликни орзу қилмаган, баркамол авлодларни вояга етказиш
ҳақида қайғурмаган халқнинг, миллатнинг келажаги йўқ. Бундай халқ ва миллат таназзулга
маҳкум. Комил инсон ғояси азалдан халқимизнинг эзгу орзуси, унинг маънавиятининг узвий
бир қисми бўлиб келган. У ислом фалсафасидан озиқланиб, янада кенгроқ
маъно-мазмун
касб этган. Баркамол инсон ҳақидаги юксак ғоялар Абу Наср Форобий, Алишер Навоий каби
мутафаккирларимизнинг асарларида, айниқса, теран ифода топган.
Жамият тараққиётидаги юксалишлар, тараққиёт имкониятлари,
комил инсон шахсининг
шаклланиши муайян маънавий муҳим имкониятлар билан боғлиқ бўлган. Кўп жиҳатдан иж-
тимоий турғунлик ҳолатлари, иқтисодий, сиёсий, инқирозлар маънавий бўхтонларнинг на-
тижаси тарзида намоён бўлади. Шунинг учун жамият тарақиётидаги тушкунликлар ва юк-
салиш сабабини ижтимоий, иқтисодий, сиёсий омиллар билан бир қаторда
кишилар онги,
эътиқоди, дунёқараши, комиллик даражасидан ҳам излаш керак.
Комиллик – бу меҳр мурувват, адолат, тўғрилик, виждон, ор-номус, ирода, тадбиркорлик,
матонат каби кўплаб асл инсоний хислат ва фазилатларнинг мажмуидир. Зардуштийликнинг
муқаддас китоби «Авесто»да ҳалол меҳнат комилликнинг асосий мезони сифатида талқин
этилган. Комил инсон ғояси – ислом фалсафасидан озиқланиб, янада кенгроқ, маъно-мазмум
касб этган. Ибн Сино, Беруний, Форобий, Навоий каби мутафаккирларнинг комил инсонни
тарбиялаш ҳақида фикрлари жамият тараккиётига янги маънавий имкониятлар излаш
мақсадлари билан боғланган. Тарихга назар ташласак, буюк
шахсларнинг фаолияти мохир
ташкилотчилик, теран билимлилик билангина эмас, балки уларнинг ахлоқи ва одоби билан
ҳам юксак маъно-мазмун касб этган. Комил инсон – қуллик, мутелик, боқимандаликдан
батамом халос бўлган инсон. Чунки инсон бировга қулдек эргашса, демак ижтимоий жиҳатдан
у хеч нарсага эришмаган бўлади. Комил инсон – ўз маслаги, Ватани, халқи манфаатларига
ёт, зарарли ғояларни тарқатаётган кимсалар ортидан кўр-кўрона эргашиб кетавермайди,
огоҳ ва фаол бўлади. Тарихимизда комиллик тимсоллари кўп: Алпомиш – халқимизнинг
идеал қаҳрамони. У ақл, фаҳм-фаросат, жисмоний камолот, мардлик ва ватанпарварликнинг
баъдиий тимсоли. Алишер Навоий яратган Фарход образи ҳақиқий идеал обаздир. У ақлий ва
жисмоний камолот эгаси. Фарход Нақшбандийнинг «Дил ва ёру, даст ба кор» тамойилини ўзида
мужассам этган шахс. Ойбекнинг «Навоий» романида эса Навоий идеал образ. Айни пайтда
у реал тарихий шахс, комил инсондир. Биз улуғ тарихий бурилишлар даврида яшамоқдамиз.
Қизил мустамлакачилик асоратидан қутилиб, истиқлолга эришганимизга мана йигирма туққиз
йил тўлди. Жаҳон бизни, биз жаҳонни танидик, Дунё ҳамжамиятида ўз ўрнимиз, сўзимиз бор,
биз билан ҳисоблашмоқдалар, бизга қулоқ солмоқдалар, тажрибаларимизни ўрганмоқдалар.
Шу кунларнинг шоҳиди бўлиш, янгиланишлар, ислоҳотлар ишига ҳисса қўшиш буюк бахт,
албатта. Зеро,
неча-неча буюк зотлар, миллатим, халқим деб қурбон бўлганлар бу замонни
кўролмай кетдилар. Биз буни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз, истиқлол, озодлик тенгсиз,