Science and education scientific journal


CHARACTERISTICS OF USING THE EXPERIENCE OF FOREIGN



Download 19,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/231
Sana29.04.2022
Hajmi19,76 Mb.
#589711
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   231
Bog'liq
Science and Education Volume 1 Issue 9

 
CHARACTERISTICS OF USING THE EXPERIENCE OF FOREIGN 
COUNTRIES IN IMPROVING THE QUALITY OF EDUCATION 
 
O.Sh.Rahmatova 
SamSIFL 
 
Abstract:
This article highlights the specifics of using the experience of foreign 
countries in improving the quality of education. 
Keywords: 
The era of globalization, social reforms, information technology, 
innovative skills, democratic change, educational credit. 
Юртимизда тайёрланаётган кадрлар сифатининг амалга оширилаётган 
иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар талабларига, шунингдек фан, техника ва 
технологиялар ривожланишининг жаҳон даражасига мувофиқ келишини 
таъминлаш ҳозирги кунда педагогларга улкан маъсулиятни юкламоқда. Дунё 
миқёсида иқтисодий, сиёсий, маданий ва ахборот соҳасидаги глобаллашув 
даврида дунё давлатлари таълим тизимларини интеграциялашуви муқаррар 
жараён эканини таъкидлаш мумкин. Ушбу ҳолат таълим тизимини ўзаро 
мосланувчан бўлишини ва таълим стандартларини ўзаро тан олинишини тақозо 
қилади. Бунинг учун таълим тизимини жаҳон стандартлари ва илғор давлатлар 
таълим тизимлари тажрибаси асосида модернизация қилиш лозимлигини 
кўрсатади.
Бугунги кунда дунёда инсон тарбияси ва ривожи учун муҳим бўлган, 
илгари мавжуд бўлмаган факторлар юзага келди: ахборотнинг очиқлиги ва 
ҳаммабоплиги; иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш соҳасида 
"Science and Education" Scientific Journal
December 2020 / Volume 1 Issue 9
www.openscience.uz
416


билимлар ролининг ортиши; илм-фан тараққиёти ва янги ахборот 
технологияларнинг пайдо бўлиши; инсонларнинг ижодий ўзлигини намоён 
этиш имкониятларининг кенгайиши; педагогик кометенцияни шакллантиришда 
профессионализм, ижод, инновациялар ва бошқаларга талабнинг кучайиши ва 
ҳоказо. Ушбу факторлар келажакка йўналтирилган, “келажак билан ишлашга 
қодир” инсонни тарбиялаш учун зарурий шарт-шароитни яратиб беради. 
Тадқиқотимиз доирасида амалга оширилган таҳлиллар хорижий давлатлар 
таълим тизими ислоҳотлари жараёнида қўлга киритилган ютуқлар ва 
камчиликларни бевосита ўрганиш имконини юзага келтирди. Мана шу ютуқ ва 
камчиликларни изчил ўрганиб чиққан ҳолда республикамиз таълим тизимига 
ўрнак бўладиган ижобий хусусиятларни миллий қадриятларимизга путур 
етказмаган ҳолда жорий этиш замон талаби бўлиб қолмоқда.
Ўрганишлар самараси ўлароқ, республикамиз таълим тизимида қисқа 
вақтларда қўлга киритилган муваффақиятлар билан ҳақли равишда 
фахрланишимиз ва мана шу ютуқлардан руҳланган тарзда доимо олға 
юришимиз келажакда қўлга киритиладиган ютуқлар учун асос бўлиб хизмат 
қилади. 
Таълим тизимини тўлалигича олиб қараганда, республикамиз таълим 
тизимини дунёнинг энг ривожланган давлатлари таълим тизимлари қаторидан 
ҳеч ҳам кам эмаслигини таъкидлашимиз мумкин. Жумладан, саводхонлик 
даражаси бўйича дунёдаги энг илғор мамлакатлар қаторидан бемалол жой 
оламиз. Жанубий Америка, Африка, Осиёнинг кўплаб давлатлари таълим 
тизимлари бу борада ўз ечимини топиши лозим бўлган муаммолар гирдобида 
бўлган бир даврда Ўзбекистон ўз тажрибаси билан дунёнинг кўпгина 
мамлакатларига ўрнак бўлиши мумкин. 
Келажак 
билан 
ишлашга 
йўналганлик 
ёшларнинг 
инновацион 
қобилиятларини ривожлантиришни назарда тутади. Инновацион қобилиятлар – 
бу инновацияларни, янгиликларни яратиш ва жорий этиш қобилиятидир. 
Тажрибанинг кўрсатишича, бу қобилият лойиҳавий фаолият доирасида намоён 
бўлади. Шунинг учун тарбияга ижтимоий-маданий ривожланиш технологияси 
сифатида ёндашилганда талаба ва ўқувчиларни ижтимоий-маданий 
лойиҳалашга жалб этиш зарур. 
Ёшларда инновацион қобилиятларни ривожлантириш келажакни қуриш 
вазифасини таъминлашнинг фундаментал йўналиши ҳисобланади ва бу 
педагогик компетенцияни шакллантиришнинг узвий бўлаги сифатида қаралади. 
Бироқ бу йўналиш таълимдаги ягона йўналиш эмас. Зеро, инновацион фаолият 
маънавий ва ахлоқий негизларга таянмоғи лозим. Бу фаолият ягона манбадан – 
инсоннинг маънавияти ва ахлоқидан келиб чиқмоғи лозим[3;34].
"Science and Education" Scientific Journal
December 2020 / Volume 1 Issue 9
www.openscience.uz
417


Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда Ўзбекистон ёшлари янгиланиш 
жараёнларининг фаол субъектига, уларни амалга оширадиган етакчи кучга 
айланмоқда. Дарҳақиқат, демократик ислоҳотлар шароитида ёшларнинг ўрни ва 
роли тобора кучайиб боради, чунки ёшлар бошқа авлод вакилларига қараганда 
янгиланиш ва ислоҳотларга кўпроқ мослашган, янгича тартибларни қабул 
қилишга шай бўлади, демократик қадриятларга мойиллиги кучлироқ бўлади. 
Зеро, ёшлар ўзининг келажагини демократик ўзгаришлар билан боғлайди, 
демократик янгиланишлар учун зарурий сифатларни ўзида мужассам этади. Бу 
жиҳатдан, ёшларга давлатнинг муҳим стратегик ресурси сифатида муносабатда 
бўлиш, ва демакки ёшларга доир сиёсатни давлат сиёсатининг устувор 
йўналиши сифатида қабул қилиш талаб этилади.
Ўқув жараёнини ташкил этишнинг ривожланган хорижий давлатларда кенг 
тарқалган тизими “ўқув кредитлари”ни тўплашга асосланган тизим 
ҳисобланади. Бу тизим Америка ва Европа давлатларда кенг қўлланилиб 
келинади.Европа таълим вазирлари (31 та) қўшма мурожаатига (Болонья 
декларацияси, 1999 йил 19 июнь) Европа давлатларида ягона таълим 
стандартлари жорий қилинди[4;43]. Бунда талаба ўқув режада белгиланган 
фанларни топшириб маълум миқдордаги кредитларни тўплагандан сўнг диплом 
берилади. Бунда талабалар гуруҳи тасодифий шаклланиб кейинги мавсумда 
ўзгариши мумкин.
Олий ўқув юртига қабул қилишнинг иккита модели халқаро тажрибага 
эга:фойдаланишни чеклаш ва чекламаслик. Жаҳондаги давлатларнинг 
аксарияти марказлаштирилган ёки номарказлаштирилган ҳолда олий ўқув 
юртидаўқишни чеклайди. Бунда бюджет томонидан молиялаш миқдорининг 
катталиги,олий ўқув юртларининг ресурс имкониятларга эгалиги, шунингдек, 
олий маълумотга эга бўлишни истовчилар учун кириш имтиҳонлари (ёки тест 
синовлари) натижалари чеклов мезонлари бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Кўпгина давлатларда (Япония, Жанубий Корея, Хитой ва бошқалар) олий ўқув 
юртига кириш учун тўплаш зарур бўлган юқори баҳо ва баллар белгиланади. 
Бундай ёндашув бошидан олий ўқув юртида таҳсил олишнинг юқори сифатини 
таъминлайди. Чунки энг иқтидорли ва яхши тайёрланган ёшларни танлаб олиш 
имконини беради. 
Номарказлаштирилган тизимда олий ўқув юртига қабул қилиш квотасини 
ҳар бир олий таълим муассасасининг ўзи ресурс имкониятларидан келибчиққан 
ҳолда белгилайди. Бу квота ўқишга кириш синовларида ёмон натижаларни 
кўрсатган абитуриентларни ажратиш мезони ҳисобланади.Бундан, ташқари 
кўпгина давлатларда олий таълимдан фойдаланишни чеклаш унинг пуллилиги 
ва тўлов миқдори билан боғлиқ. Аксарият ўқишни истаганлар олий маълумотга 
"Science and Education" Scientific Journal
December 2020 / Volume 1 Issue 9
www.openscience.uz
418


эга бўлиш учун маблағ етишмаслиги туфайли ўқишҳамда танлов синовларида 
иштирок этиш имконига эга эмас [5;295]. 
Олий ўқув юртларига чекловсиз қабул қилиш олий маълумотга эга 
бўлишучун кенг имконият яратади ва турли оилавий ҳамда индивидуал 
сабабларга кўра ўз эҳтиёжларини чеклаши туфайли барча аҳолини қамраб 
олмайди. Бундай модел ривожланган Европа мамлакатларида кўп учрайди. 
Бундай тизиммавжуд бўлганда, олий ўқув юртида ўқиш самарадорлиги ҳар 
доим ҳам юқорибўлмайди. Негаки, ўқишга кирганларнинг билими заиф бўлади 
ёки дастурниўзлаштира олмайди ва курсда қайта ўқиш учун қолади ёхуд 
талабаларга умумий талаб ўртача қилиб қўйилади ёки билими нисбатан заиф 
талабалар даражасига пасайтирилади. Бироқ бундай тизим мамлакатда юқори 
ўрта даражанитаъминлайди ва истеъдодли, аммо, моддий жиҳатдан яхши 
таъминланган йигит-қизларга олий маълумотга эга бўлишга тўсқинлик 
қилмайди. 
Таъкидлаш жоизки, дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида таълим 
тизимига фуқаро тарбиясини амалга ошириш вазифаси юклатилган. Чунки 
таълим тизимида бола билим олишдан ташқари шахс сифатида ҳам 
шаклланади. Аслида фуқаро тарбиясини таълим тизими доирасида амалга 
ошириш энг самарали, таъсирчан, нисбатан осон ва камҳарж усул ҳисобланади. 
Демак, таълим тизимига миллатни тарбиялашдек масъулиятли вазифа 
юкланган. 

Download 19,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish