Счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 22 майда 1813-сон



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/140
Sana18.04.2022
Hajmi1,02 Mb.
#560793
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   140
Bog'liq
Shyotlar rejasi

буйруғи
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-
2/0088-сон)
0890 «Бошқа капитал қўйилмалар».
69. 0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётида (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида
амалга оширилишдан қатъи назар) капитал қурилиш сметалари, смета-лойиҳа ҳисоб-
китобларида ва титул рўйхатларида келтирилган бино ва иншоотларни барпо этиш,
ускуналар, асбоблар, инвентарлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар
ҳисобга олинади.
70. 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счётида асосий воситаларни харид
қилиш, ўрнатиш ва йиғиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.
71. 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» счётида номоддий активларни харид
қилиш ёки суғурталовчининг ўзида яратилиши билан боғлиқ барча харажатлар ҳисобга
олинади.
72. 0840 «Асосий подани ташкил қилиш» счётида: асосий подага ўтказиладиган
хўжаликдаги ёш ишчи ҳайвонларни ўстириш бўйича харажатлар; асосий пода учун харид
қилинган катта ёшдаги ишчи ҳайвонларнинг қиймати, шунингдек, уларни етказиб бериш билан
боғлиқ харажатлар; бошқа корхоналардан текинга олинган катта ёшдаги ҳайвонларни
хўжаликка етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинади.
Асосий подага ўтказиладиган ёш ҳайвонлар ҳақиқий таннарх бўйича баҳоланади.
Асосий подага ўтказиладиган ёш ишчи ҳайвонларнинг барча турларининг қиймати йил
давомида 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётидан 0840 «Асосий подани ташкил
қилиш» счётининг дебетига йил бошида ҳисобда турган баланс қийматига, йил бошидан то
ҳайвонларни асосий подага ўтказиш вақтигача бўлган даврда ортган вазни ёки ўсган
вазнининг режа таннархини қўшган ҳолда, ҳисобдан чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида, ёш
ҳайвонларни асосий подага ўтказишда 0170 «Ишчи ҳайвонлар» счёти дебетланади ва 0840
«Асосий подани ташкил қилиш» счёти кредитланади. Йил охирида ҳисобот калькуляцияси
тузилгандан кейин йил давомида ўтказилган ёш ҳайвонларнинг кўрсатилган қиймати билан
унинг ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётидан
0840 «Асосий подани ташкил қилиш» счётига, бир вақтнинг ўзида ҳайвоннинг баҳосини
аниқлаб, қўшимча 0170 «Ишчи ҳайвонлар» счётларига ҳисобдан чиқарилади.
Четдан харид қилинган катта ёшдаги ишчи ҳайвонларнинг қиймати 0840 «Асосий
подани ташкил қилиш» счётининг дебетига уни етказиб бериш харажатлари билан
биргаликда, харид қилишнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинади.
Асосий подани ташкил этишнинг тугалланган муомалалари бўйича харажатлар 0840
«Асосий подани ташкил қилиш» счётидан 0170 «Ишчи ҳайвонлар» счётининг дебетига
ҳисобдан чиқарилади.
73. 0850 «Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар» счётида суғурталовчининг
ер майдонини ободонлаштириш бўйича харажатлари, шунингдек, кириш йўллари, автомобиль


15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
30/164
ва 
бошқа 
транспорт 
воситаларининг 
тўхташ 
майдонлари, 
деворлар 
ва
кўкаламзорлаштиришнинг бошқа турлари қиймати ҳисобга олинади.
Ер майдонлари, ўрмон ва сув ҳавзалари ва кўп йиллик ўсимликларга қилинган
инвентар хусусиятига эга бўлган капитал қўйилмалар, асосий воситалар таркибига, комплекс
ишлар тугашидан қатъи назар, фойдаланишга қабул қилинган майдонларга тегишли
харажатлар суммаси бўйича киритилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
74. 0860 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал
қўйилмалар» счётида молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни
ободонлаштириш ҳамда унинг таъмирланиши ва модернизациясига қилинадиган капитал
қўйилмалар ҳисобга олинади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-
сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) 
буйруғи
таҳририда — Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
75. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида асосий воситалар
объектларининг бошланғич қийматига ўрнатилган тартибда қўшиладиган қурувчининг барча
ҳақиқий харажатлари, шунингдек, суғурталовчининг асосий воситаларни, номоддий
активларни харид қилиш, асосий подани ташкил этиш ва бошқа капитал қўйилмалар билан
боғлиқ харажатлар акс эттирилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича қолдиқ, суғурталовчининг
тугалланмаган қурилишга, асосий воситалар, номоддий активларни харид қилиш, ерни ва
молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришга
қилинган капитал қўйилмалар миқдорини, шунингдек, асосий подани ташкил этиш бўйича
тугалланмаган харажатлар суммасини акс эттиради.
(75-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017
йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) 
буйруғи
 таҳририда —
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800) бўйича аналитик ҳисоб капитал
қўйилмаларнинг ҳар бир йўналиши бўйича юритилади. Бунда аналитик ҳисобнинг ташкил
этилиши қуйидаги харажатлар ҳақида маълумот олиш имконини бериши лозим:
а) қурилиш ва реконструкция ишлари; бурғулаш ишлари; асбоб-ускуналарни йиғиш;
ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни харид қилиш; монтажни талаб қилмайдиган асбоб-
ускуналарни харид қилиш, шунингдек, капитал қўйилмаларнинг сметаларида назарда
тутилган асбоблар ва инвентарларни харид қилиш лойиҳа-қидирув ишларига оид ва бошқа
капитал қўйилмалар бўйича харажатлар;
б) асосий воситалар ва номоддий активларни харид қилиш харажатлари — асосий
воситалар ва номоддий активларнинг турлари ва номлари бўйича;
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
в) ер ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни
ободонлаштириш харажатлари — объектларнинг тури ва номи бўйича;
(75-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил
18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) 
буйруғи
таҳририда —
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
г) асосий подани ташкил этиш харажатлари — ҳайвонларнинг турлари (йирик шохли
ҳайвонлар, қўйлар, отлар ва бошқалар) бўйича.
76. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800)нинг боғланиши
Олдинги
 таҳрирга қаранг.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish