Олиб борувчи: Бойлик севгисига жой берса юрак
Чўкиб кетажакмиз дунёга ва...
Қалбларни босар пўпанак.
Ҳа, билимга чанқоқ азиз ёшлар! Сизларнинг жажжигина қалбингизни
фақат маънавият-маърифат чироқлари ёритишини, энг эзгу тилаклар, пок
ниятлар, ҳар даврда улуғланиб келган инсоний фазилатлар эгаллашини
тилаган ҳолда, ҳар бир нарсанинг ибтидоси бўлгани каби унинг интиҳоси ҳам
борлигини, бугунги беллашувимиз ўз поёнига етганини баён этсак.
Сизларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларингизда омадлар ёр бўлсин!
Эътиборларингиз ва иштирокингиз учун ташаккур! Келгусида яна шундай
тадбирларда учрашгунча ХАЙР!
Суҳбат
Суҳбат оммавий тадбирнинг кичик шакли ҳисобланади. Унда асосан
кириш қисмида танланган мавзу ёритилади, Сўнг эса мавзуга оид 3-4 та
сўроқлар тузилади. Мана шу саволлар тадбир иштирокчиларига берилади. Бу
эса мавзуни иштирокчилар қандай тушунганлиги ва ўзлаштирганлигини
аниқлаш имконини беради.
Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази фойдаланувчиларга
хизмат кўрсатиш бўлими Ишчи хизматчилар кафедраси
“ЧИНГИЗХОН ТАН БЕРГАН ЎЗБЕК ЎҒЛОНИ”
Жалолиддин Мангуберди
таваллудининг 815 йиллигига
С У Ҳ Б А Т
Ўтказилиш вақти: 18.03.2013 йил.
Ўтказилиш жойи: 33171 – ҳ/қ
Маъсул шахс: Халилова Г.
Ассалому алайкум, Ватанимиз ҳимоячилари бўлган ҳурматли ҳарбий
хизматчилар! Бугунги суҳбатимиз тарихда буюк ишлари, мардликлари,
қаҳрамонлиги, юртпарварлиги, озодлик учун кураши билан лол қолдирган
Жалолиддин Мангуберди ҳақида бўлади.
33
Инсон фақат бугунги кун билангина яшамайди, унинг қалбида эртанинг
умиди ҳам бўй кўрсатиши табиий. Аслида бугун ҳам, эрта ҳам ўтмишдан
андоза олади. Шундай экан, биз эртанинг умидида яшаётганлар оладиган
андозаларимизнинг тарихини яхши биламизми? Бизларга ўрнак бўлувчи,
бизларни улуғвор ишларга, яратувчиликларга ундовчи аждодларимизни яхши
биламизми? Бу мангулик саволга ҳарбир авлод ўзича жавоб ахтармоғи аниқ.
Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрли, дейишади. Шу маънода истиқлолдан
кейин мамлакатимизда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. Аввало,
тарихни, мозийни ўрганиш давлат аҳамиятига молик иш деб белгиланди. Шу
асосда Имом Бухорий, Аҳмад ал-Фарғоний, Замахшарий, Ҳаким ат-Термизий,
Амир
Темур,
Улуғбек,
Нақшбандий,
Бобур,
Феруз
сингари
улуғ
аждодларимизнинг, алломаларимизнинг ўлмас мероси ўрганилди. Бухоро,
Хива каби шаҳарларимизнинг икки ярим минг йиллик тўйлари ўтказилди,
тарихи тадқиқ этилди. Минг йиллик тарихга эга Маъмун академияси қайта
тикланди ва фаолият кўрсата бошлади.Ўнлаб ноёб архитектура ёдгорликлари
давлатимиз ҳомийлигида қайта тикланди. Мамлакатимиз Президенти юртимиз
тарихини ўрганиш, халқимизни ўтмиш қадриятларидан баҳраманд этишда яна
бир улуғвор ишни бошлаб берди. 1999 йилда Жалолиддин Мангуберди
таваллудининг 800 йиллигини нишонлаш тўғрисида фармон чиқарди. Шу
асосда Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақда қарори қабул қилинди. Фармон ва
қарорда улуғ юртдошимиз хотирасини абадийлаштириш борасида кўп ишлар
қилиш белгиланган. Тўй баҳонасида Ватан озодлиги йўлида жонини фидо
қилгаг довюрак курашчи, миллий қаҳрамон, жаҳон халқлари тарихида ўчмас
из қолдирган буюк инсон, ватанпарварнинг ҳаёти, фаолияти, аждодлари
тарихини тадқиқ этиш, у ҳақдаги тарихий ҳақиқатни тиклаш асосий мақсад
қилиб қўйилди.
1. Жалолиддин Мангубердининг насл-насаби ҳақида маълумотлар
Жалоллиддин Мангуберди (тўлиқ исми Жалолиддин ибн Аловуддин
Муҳаммад) 1198-1231 йилларда Хоразмда яшаб ўтган. Хоразмшоҳлар
давлатининг сўнгги хукмдори (1220-31), моҳир саркарда бўлган. Отаси-
Хоразм шоҳи. Муҳаммад Жалолиддин унинг тўнғич ўғли бўлган. Онаси-
Ойчечак туркман канизакларидан бўлган. Жалолиддин бурнида холи (манк)
бўлгани учун Манк-бурни номи билан аталган. Кейинчалик бу ном талаффузда
ўзгариб “Мангуберди” номи билан машҳур бўлиб кетган. Жалолиддин
Мангуберди вояга еткач, (1215й) отаси уни Ғазна, Бомиён, Ғур, Буст,
Такинобод, Заминдовар ва Ҳиндистон ҳудудларигача бўлган ерларга ҳоким ва
тахт вориси этиб тайинлаган. Бироқ Туркистон ва қипчоқ амирларининг
қатъий норозилиги сабабли Қутбиддин Ўзлоқшоҳ фойдасига ворисликдан
маҳрум этилган. Жалолиддин Мангуберди отасининг ҳарбий юришларида
иштирок этиб, ўзининг жасур жангчи, иқтидорли саркардалик қобилиятларини
намойиш этган.
34
Do'stlaringiz bilan baham: |