Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона
марказида ўтказилган давра суҳбати
БАЁННОМАСИ
2013 йил 21 июнь
Андижон шаҳри
Раислик қилувчи:
Г.Исмаилова - Бобур номидаги
вилоят
ахборот-кутубхона маркази директори
Қатнашдилар:
1.
Полвонбоев Ғолиббек Андижон вилоят ОИТСга қарши
кураш маркази методик профилактик ва
эпидемияга қарши ишларни ташкил этиш
бўлими врач- эпидемиологи
2.
Қориев Рустамжон Андижон вилоят ОИТСга қарши
кураш маркази сан врачи
3.
Қосимов Акмалжон сан врач ёрдамчиси
4.
Адилова Ҳамида Собировна Андижон вилояти Наркология
диспансери, врач-наркологи
5.
Тўхтасинов Абдуносир Вилоят прокуратурасининг
Фозилович прокурори
6.
Абдуллаев Ғофиржон Андижон вилоят Ички ишлар
Неъматжонович
бўлими терговчиси
Кўрилган масалалари:
1.26 июнь Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш кунининг аҳамияти
2.Гиёҳвандлик ва ОИТСга қарши кураш иш барчанинг вазифаси ва бурчи
3.Гиёҳвандликка қарши курашишда оммавий тарғибот- ташвиқот
ишларининг ташкил қилиниши
Эшитилди:
Давра суҳбати 26 июнь –Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш кунига
бағишлаб
“Энг зарарли иллат”
мавзусида ўтказилди. Давра суҳбатини Бобур
номидаги
Андижон
вилояти
ахборот-кутубхона
маркази
директори
Г.Исмаилова кириш сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида бугунги кунда
дунёда, республикамиздаги барча ташкилотларда, ўқув муассасалари ва
маҳаллаларда аср вабоси дея ном олган гиёҳвандликка қарши курашишга
70
доимо алоҳида эътибор қаратиб, келинаётганлиги ҳақида тўхталди ва ушбу
тадбирдан кўзда тутилган мақсад ҳам, ёш авлодни бу офатлардан сақлаш,
баркамол авлод бўлиб етишишлари учун хизмат қилинаётганлиги ҳақида
тўхталди ва бу ҳақида кенг маълумот бериш мақсадида сўз навбатини
Андижон вилояти Наркология диспансери врач наркологи Адилова Ҳамида
Собировнага берди. Мутахассис давра суҳбати қатнашчиларига гиёҳвандликка
олиб келувчи омиллар, гиёҳванд моддаларнинг ассоратлари ҳақида
маълумотлар бериб ёшларга бу оғу домидан сақланиш лозимлиги, кимки
“Мен наркотикларни татиб кўришим мумкин, қўрқинчли ҳеч нарса содир
бўлмайди, хоҳлаган вақтда ташлашим мумкин” деб ўйласа, хато қилишини
таъкидлаб ўтди. Шунингдек, бу офатга қарши курашнинг энг асосий
жиҳатларидан бири лоқайд бўлмаслик, атрофимиздаги бу офат гирдобига
тушиб қолганларга ёрдам қўлини чўзиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Андижон вилоят ОИТС га қарши кураш маркази сан врачи, эпидемиолог
Полвонбоев Ғолиббек ва сан врачи Қориев Рустамжонлар давра суҳбати
иштирокчиларига ҳозирги даврнинг долзарб муаммоси бўлган ОИВ/ОИТС
тўғрисида кенг маълумот берди. Чекиш, ичкиликбозлик, гиёҳванд моддаларни
истеъмол қилиш ва турли хилдаги руҳий зарбалар ҳам ОИТСнинг
ривожланишига ўз таъсирини ўтказишини, ОИВнинг юқиш йўллари,
касалликнинг белгилари ҳақида тўхталиб ўтди.
Вилоят прокуратураси прокурори Тўхтасинов Абдуносир Фозилович
сўзга чиқиб, юртимизда гиёҳвандликка қарши кураш борасида амалга
оширилаётган ишлар ва унинг ҳуқуқий асосларига алохида эътибор қаратди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлиси
томонидан
«Гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши
ҳам гиёҳвандликнинг олдини олишда муҳим асос эканлигини таъкидлаб ўтди.
Давра суҳбати давомида Андижон вилоят Ички ишлар бўлими терговчиси
Абдуллаев Ғофиржон Неъматович Наркобизнеснинг олдини олиш, гиёҳванд
моддаларни йўқ қилиш, ёшларни бу йўлларга кириб қолишини олдини олиш
учун олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлар экан, одатда, гиёҳванд модда
сотувчиларнинг аксарияти бу оғуни ўзлари истемол қилмаслиги, сабаби, бу
оғу инсонни нафақат саломатлигидан, балки ёру дўстлари, касби, уй-жойидан
ҳам маҳрум қилишини улар яхши билган ҳолда бу қабиҳ ишларни амалга
ошираётганлиги ҳақида тўхталди.
Давра суҳбатида Андижон Тиббиёт институти қошидаги Академик
лицейининг 45 нафар талабалари ва Андижон радио теле узатиш маркази
ходимларининг18 нафари иштирок этдилар.
Мутаҳассислар давра суҳбати қатнашчиларининг саволларига атрофлича
жавоб бердилар. Жумладан, Андижон радио теле узатиш марказининг УКТ
71
цех механиги Попов М.В нинг психотроп наркотик моддалар ва уларнинг
тиббиётда қўлланиши ва бошқалар.
Давра суҳбати давомида Гиёҳвандлик ва ОИТСнинг оғир оқибатларини
ёритиб берувчи “Ажал гирдоби”, “Хомиладорлик”, “Оила қувончи”
мавзуларидаги кўргазмали видеофильм ва видеороликлар намойиш этилди.
Қатнашчиларга “Хаёт гўзал” плакати, “ОИВ, ОИТС тўғрисида
сухбатлашамиз”, “Хорижга борувчиларга эслатма”, “ОИВ инфекцияси
тўғрисида биласизми?” номли буклетлар тарқатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |