Сценарийлар тўплами 2 Кириш


Фурсат ғаниматдир, шоҳсатрлар-ла



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/59
Sana08.04.2022
Hajmi1,54 Mb.
#538029
TuriСценарий
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   59
Bog'liq
2 5318946207274369733

Фурсат ғаниматдир, шоҳсатрлар-ла, 
Безамоқ чоғидир умр дафтарин


28 
Ҳа, шоир айтганидек, умр дафтаримизни шоҳ сатрлар билан безамоқ учун 
олтиндан ҳам қимматли вақтимизни фақат эзгу сўз, эзгу фикр, эзгу амалга сарф
этсак, танимиз соғ, қалбимиз нурафшон, оиламиз, Ватанимиз тинч бўлади. 
Тинчлик ҳукмрон бўлган юртда оилалар мустаҳкам, турмушлари эса фаровон 
бўлади.
Бугунги беллашувимизни якунлаш учун сўзни Ҳакамлар ҳайъатининг 
раиси, Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази 
директори Гулнорахон Исмаилова берсак. 
(Директор тадбир ҳақида ўз 
фикрларини билдириб, якуний баҳони ва ғолиб оилани эълон қилади.
Беллашув 
якунида ҳомий ташиклотларнинг вакилларига сўз берилади ва эсталик 
совғалари тақдим этилади)
 
Бобур номидаги Андижон вилояти Ахборот-кутубхона маркази 
Умумий ўқув зали сектори 
 “Тоҳир Малик - эл ардоғидаги ёзувчи” мавзусида ўтказиладиган 
интеллектуал ўйин сценарийси 
Ўтказилиш жойи: ____________________ 
Ўтказилиш вақти: ____________________ 
Олиб борувчи
: Ассалому алайкум, “даврон элининг жисмида жон 
бўлган” мўътабар устозлар, азиз меҳмонлар, билимдон, зукко ўқувчи-
талабалар! Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабий фантастикасининг 
асосчиларидан бири бўлган севимли ёзувчимиз Тоҳир Малик таваллудининг 
65 йиллигига бағишлаб “Тоҳир Малик - эл ардоғидаги ёзувчи” мавзусида 
ўтказилаётган интеллектуал ўйинимизга хуш келибсизлар! 
“Ҳар қандай ижодкорнинг истеъдоди унинг қалбидаги дарднинг 
нечоғлик катталиги билан ўлчанади”, дейди мутафаккирларимиз. Маълумки, 
шахснинг қадр-қимматини, нуфузини белгилашда бошқа нарса-ҳодисалардан 
кўра, аввало, унинг маънавият соҳасида қўлга киритган ютуқлари салмоқли 
ўрин эгаллайди. 
Ана шундай ютуқлар соҳиби, яратган насрий асарлари ўзга носирлардан 
ўзига хос услуби билан ажралиб турувчи, аксарият асарлари фантастик, 
илмий-фантастик ва саргузашт йўналишида бўлган ҳамда шу асарлари орқали 
ҳам ҳаёт, ҳам одамлар, ҳам жамият ҳақида анча кенг мушоҳада юрита олган 
севимли ёзувчимиз Тоҳир Малик ҳаёти ва ижодига бағишланган 
беллашувимизни очиқ деб эълон қилсак.
Ҳаммамизга маълумки, Тоҳир Маликнинг асл исм-шарифи Ҳобилов 
Тоҳир Абдумаликович бўлиб, 1946 йилнинг 27 декабрида Тошкентда зиёли 
оилада таваллуд топган. У ҳам баъзи тенгдошлари каби ўрта мактабни 
тугатгандан кейин кундузи қурилишда ишлаб, кечқурунлари Тошкент Давлат 
Дорилфунунининг журналистика бўлимида ўқиган. Мактабларда ўқитувчилик 
ҳам қилган. Фантастик асарлар муаллифи Тоҳир Малик бир неча 


29 
нашриётларда 
фаолият 
кўрсатибгина 
қолмай, 
жаҳон 
адабиёти 
намоёндаларининг айрим асарларини ўзбек тилига таржима ҳам қилган.
Тоҳир Малик ҳақидаги маълумотларга шу ерда нуқта қўйсакда, адиб 
ижоди борасидаги билимларини синаш учун бел боғлаган беллашувимиз 
иштирокчи гуруҳлари ва шартлари билан сизларни таништириб ўтсам. 
Беллашувда жами 17 та савол билан гуруҳларга мурожаат этилади. Ҳар бир 
савол муҳокамаси учун 1 дақиқа вақт ажратилади. Саволларимизга биринчи 
бўлиб тўғри ва аниқ жавоб берган гуруҳга ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан
баҳо берилади. Агар биринчи гуруҳ томонидан берилган жавоб нотўғри бўлса, 
бошқа гуруҳ жавоб бериши мумкин. Балл тўғри жавоб берган гуруҳ ҳисобига 
ўтади. Беллашувда 5 нафар билимдонлардан иборат 2 та гуруҳ ўзаро 
билимларини синовдан ўтказадилар.
Энди 
гуруҳ 
иштирокчилари 
билан 
танишинг: 
“___________________________________” 
гуруҳи. 
Гуруҳ 
сардори:________________________________________________________ 
Иштирокчилари 
1. __2. __3. ___4. __5. ______________________________ 
Энди навбат “_____________________________________” гуруҳига. Гуруҳ 
сардори: __________________________________________________________ 
Иштирокчилари: 1. ___2. __3. __4. _ 5. ________________________ 
(Гуруҳ иштирокчилари бирин-кетин ўзлари учун ажратилган жойларни 
эгаллаб оладилар.) 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish