Бошловчи:
Ассалому алайкум, ушбу зиё масканига ташриф буюрган азиз
меҳмонлар, ҳурматли устозлар!
Ўзбек халқи учун февраль ойи том маънода байрамлар ойи ҳисобланади.
Чунки бу ойда буюк шоир ва мутафаккир, дунё тан олган икки аллома, давлат
арбоби ва буюк сўз санъаткорлари бўлган улуғ боболаримиз Алишер Навоий
ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун юртимизда кенг
нишонланади, тантана қилинади.
Шу масрурликдан илҳомланиб, бизнинг ахборот-кутубхона маркази
жамоаси ҳам ушбу кунга бағишлаб тадбир тайёрлади. Тадбирга Республика
маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, “Олтин мерос” халқаро ҳайрия
жамғармаси вилоят бўлими ва вилоятимиздаги олийгоҳлар мутахассисларини
таклиф этганмиз. Ҳозир мен сизларни улар билан таништириб ўтаман.
(Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар билан таништиради.)
Буюк кишилар ўзи тағилган юртни, миллатини ўз меҳнати, бетакрор ижоди,
жасорати билан дунёга танитади. Халқи ва юртининг фаҳрига айланади. Улар
4
ўз номи билан бутун бир халқ, Ватани шарафини мангулик саҳифасига
муҳрлайди.
Шукрлар бўлсинким, ўзбекда бундай чўққилар оз эмас. Уларнинг бири
Алишер Навоий бўлса, иккинчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.
Бу икки зот жаҳон адабиётининг улуғ намоёндаларидан биридир. Улар
асрлар оша она юрти ва халқининг бўйи-бастини бутун дунёга кўз-кўзлаб
келмоқда. Ҳозирги сўз навбатини буюк боболаримизнинг ҳаёти ва ижоди
билан бизни янада яқинроқ таништириш ва батафсил маълумот бериш учун
Андижон Давлат Университетининг мутахассиси_______________________
берамиз. Марҳамат!
(Мутахассис А.Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб беради.)
Бошловчи:
Раҳмат, сизга келгуси ишларингизда муваффақиятлар тилаб
қоламиз.
Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина
қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти
тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-
қайта кучирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб
вазифасини ўтади, мадрасаларди кенг ўрганилди.
Бобур эса ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб,
лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим
сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди.
Эндиги
сўз
навбатини
яна
бир
мутахассисимиз
_______________________бериб, буюк мутафаккир З.М.Бобурнинг ҳаёти ва
ижоди билан яқиндан танишиб олсак, марҳамат!
(Мутахассис З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб беради.)
Бошловчи:
Азиз иштирокчилар! Бугунги тадбиримизга Андижон Давлат Университети
қошидаги 2-сон академик лицейининг она тили, адабиёт йўналиши бўйича
таҳсил олаётган 1-босқич ўқувчиларини ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят
бўлими ижодкорларини ҳам таклиф этганмиз. Улар А.Навоий ва З.М.Бобур
ғазалларидан ва ўзларининг уларга бағишлаб ёзган ижод намуналаридан ёд
олиб, тайёрланиб келишган, ҳозирги навбатни уларга берамиз, марҳамат
.
(Ўқувчилар ўзлари тайёрлаб келган, ва ёд олган шеър, ғазалларидан айтиб
беришади.)
5
Do'stlaringiz bilan baham: |