Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Адабиётлар 
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги 
“Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни 
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. 
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида"ги 4947-сонли Фармони “Халқ сўзи”, 2017 йил 7-февраль. 
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5-декабрдаги 
“Чорвоқ” эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисидаги ПФ-5273-сонли 
Фармони.”Халқ сўзи” газетаси 2017 йил 6 декабрь, № 245 (6939). 
8. Якубов Ў.Ш., Ваҳобов Х., Рекреацион география асослари. Тошкент: 
“Фан ва технология” нашриёти. 2012. 17-бет. 
9. З.И.Усманова.“Туристик-рекреацион 
хизматларнинг 
рақобатбардошлигига таъсир этувчи сервисли хизмат кўрсатишини баҳолаш” 
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, 
июль-августь, 2016 йил. 
10. 
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Йиллик 
статистик тўплам. Тошкент-2015, 130-бет. 
 
Атаджанова З.С., 
Егамбердиева Х.А. 
Тошкент шаҳри, Ўзбекистон 
ЮҚОРИ ТЕЗЛИКДА ХАРАКАТЛАНУВЧИ ПОЕЗДЛАР - ТУРИЗМ 
ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ СИФАТИДА 
 
Барча туристик хизматлар ва объектлардан самарали фойдаланиш учун 
замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган туризм инфратузилмасини 
шакллантириш талаб этилади. Бундай инфратузилма ўз ичига транспорт (ҳаво 


395 
транспорти, автомобил транспорти, темир йўл транспорти, сув транспорти ва 
бошқалар) хизматини, сув ва электр таъминоти, канализация ва 
телекоммуникация каби соҳаларни қамраб олиши керак. Ҳозирги кунга келиб, 
дунёдаги кўплаб мамлакатлар ўзларининг туризмни ривожлантириш бўйича 
стратегияларида санитар-экологик омилга ҳам инфратузилма ривожини 
таъминловчи омил сифатида баҳо беришмоқда. Чунки, замонавий туризмни 
атроф-муҳитнинг муҳофазаланиши ва экологик тозаликсиз тасаввур этиш 
қийин. Ана шундай жиҳатларга эга инфратузилманинг жаҳон андозаларига мос 
равишда ривожланиши, яъни туристларга имкон қадар сифатли хизмат 
кўрсатишнинг ташкил этилиши ҳар жиҳатдан корхоналарнинг самарали 
фаолият кўрсатишига боғлиқ бўлади. [1] 
Темир йўл транспорти соҳаси ҳам республикада туризмнинг 
ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Чунки 
туристик маҳсулотлар 
таркибида туристларни ташиш хизмати етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. 
Бу шунинг билан боғлиқки, барча туристик йўналишларда (пиёдалардан 
ташқари) саёҳатчиларни дам олиш ёки экскурсияга элтиш ва уйга қайтиши 
учун транспорт бўлишини тақазо қилади. Туризм фаолият тури сифатида 
туристларни доимий яшаш жойидан ташқарига чиқиши билан узвий боғланган 
ва турган гап, уни транспорт таъминотисиз тасаввур қилиб бўлмайди. 
Транспорт таъминоти туристик инфратузилманинг муҳим элементи 
ҳисобланади ва туристик маҳсулотлар таркибига киритилган асосий комплекс 
хизматларни ташкил қилади. Транспорт корхоналари - туризм тизимини 
шакллантирувчи туристик корхоналарнинг алоҳида кўринишлари сифатида 
қараб чиқилади. Темир йўл транспорти ўрта масофаларга туристларни мақбул 
нархларда тез ва қулай шароитда етиб боришларини таъминлайди. Алоҳида 
ҳолларда темир йўл транспорти туристик саёҳат мақсадларида ҳам 
фойдаланиши мумкин.
Ҳозиги кунда темир йўл транспорти мамлакатнинг маданий, иқтисодий, 
ижтимоий, сиёсий асосларидан бири ҳисобланади. Республикада темир йўл 
транспорти тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантириш борасида 
кейинги йилларда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан энг катта 
аҳамиятга эга бўлганлари темир йўлларнинг электрлаштирилиши ҳамда юқори 
тезликда харакатланувчи поездларнинг йўлга қўйилишидир.
Юқори тезликда харакатланувчи поездларнинг йўлга қўйилиши 
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг нуфузини оширибгина қолмасдан 
республиканинг 
ижтимоий 
аҳамиятга 
эга 
бўлган 
объектларининг
ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. 
Маълумки ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар вазифасига кўра 
таълим, тиббиёт, соғломлаштириш ва дам олиш ҳамда спорт турларига 
бўлинади. Республикада ҳозирги кунда аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш 
ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорликни, асосан туризмни ривожлантириш 
мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлардан соғломлаштириш ва 
дам олиш ҳудудларини ташкил қилиш ва ривожлантириш масалаларига катта 
эътибор қаратилмоқда. Мазкур ҳудудларга дам олувчиларни етказиш вазифаси 
долзарб масалалардан биридир. Дам олиш ҳудудларининг экологик софлиги 


396 
дам олувчилар сонининг ошишига ва мазкур ҳудуднинг иқтисодий 
салоҳиятнинг яхшиланишига олиб келади. [2] 
Республиканинг турли ҳудудларидаги дам олиш ва соғломлаштириш 
объектларига ташриф буюрувчилар учун ҳудуднинг экологияси ва ҳудудга 
етиб олиш вақти муҳим кўрсаткичлардан биридир. 
Мутахассислар томонидан юқори тезликда йўловчиларни ташишнинг 
самарадорлигини аниқлашда экологик омилларни ҳам ҳисобга олиш лозимлиги 
таъкидланади. Атроф муҳитга ножўя таъсирдан юзага келувчи умумий зарарни 
қуйидагича аниқлаш мумкин: 

бу ерда: 
– атмосфера (ҳаво қатлами)нинг ифлосланишидан юзага 
келадиган зарар; 
- сув хавзаларининг ифлосланишидан юзага келадиган 
зарар; 
- тупроқ қатламининг ифлосланишидан юзага келадиган зарар; 
-
атроф муҳитга зарарли нарсаларнинг жойлашишидан юзага келадиган зарар; 
- фаунанинг зарарланиши; 
-флоранинг зарарланиши. 
Экологик зарарнинг хажми темир йўлда йўловчиларни юқори тезликда 
ташишнинг самарадорлигини баҳолашда ҳисобга олинибгина қолмасдан дам 
олиш ва соғломлаштириш ҳудудларининг экологик ҳолатини баҳолашда ҳам 
ҳисобга олинади.
Юқори тезликда харакатланувчи поездларнинг ижтимоий объектлар учун 
аҳамиятини қуйидаги чизмада кўриш мумкин: 
1-чизма. Юқори тезликда харакатланувчи поездларнинг ижтимоий 
объектлар учун аҳамияти 
Юқори 
тезликда харакатланувчи поездларнинг дам олиш ва 
соғломлаштириш объектлари учун умумий самарасини қуйидагича тасвирлаш 
мумкин: 

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки ушбу самарани ижтимоий 
объектларнинг барчаси учун аниқлаш орқали юқори тезликда харакатланувчи 
поездларнинг хар бир объект учун алоҳида аҳамиятга эгалигини кўриш 
мумкин. Юқори тезликда харакатланувчи поездларда йўловчи ташиш 
жараёнларини режалаштириш ва бошқариш масалаларини ҳал қилишда турли 
ижтимоий объектларнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб тизимли равишда 
алоҳида ёндашиш шарт. Чунки йўловчи ташиш тизими фаолияти ва жараёнлари 
Юқори тезликда харакатланувчи поездларнинг ижтимоий 
объектлар учун аҳамияти 
Ташриф 
буюрувчилар 
сонинг 
ошиши 
Ҳудуднинг 
экологик 
ҳолатининг 
сақланиши 
Ҳудуд 
инфратузилмаси
нинг 
ривожланиши 
Дам олиш объекти 
нинг малакали 
мутахассислар билан 
таъминланиши 


397 
турли элемент ва қисмлар ҳамда уларнинг кўплаб эҳтимолий характердаги 
ўзаро таъсирлар натижасида шаклланади.
АДАБИЁТЛАР 
1. Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Национальная модел развития туризма. 
Учебное пособия. Ташкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. 2006. 
424стр. 
2. Тухлиев Н., Абдуллаева Т. Экологический туризм: сущность
тенденция и стратегия развития. Учебное пособие. Ташкент: “Ўзбекистон 
миллий энциклопедияси”. 2006. 416стр. 

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish