BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
166
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
аниқлашда врач-педагог назоратисиз амалга ошириш амри маҳолигини жараён тақазо этди,
яъни футболчиларни машғулот вақтида жисмоний ҳолати қай даражада эканлигини билиш
имконини берди, шу маънодаги педагогик изланишлар шуни тақазо этдики, тайёргарликни
турли босқичларида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини инобатга олган ҳолдан машқ
беришни ифода этди.
Тайёргарлик жараёнида ўзига хос ўринни футболчиларни назорат қилиш ва
уларни
тайёргарлигини оператив баҳолаш жиҳатлар эгаллайди.
Машғулот жараёни тўғри йўналганлиги ва у максимал даражада самара бериши учун,
педагогик назорат тизимини ўрнатиш зарурдир, яъни машғулотда иштирок этивчиларга
нисбатан. Футболчиларнинг мусобақага тайёрланиш жараёнида уларнинг тайёргарлик
даражасини баҳолаб берадиган жиҳат бу педагогик назорат ҳисобланади. Бу жараён
мураббий
томонидан амалга оширилиб, бунда у машғулот тузилишини, ҳажмини, унинг
интенсивлик даражасини ва умумий режани ҳисобга олиши лозим.
Бу жараённи таҳлили куйидаги тарзда бажарилиши лозим:
жамоанинг машғулот режаси (истиқболли, жорий, оператив) ва унинг
бажарилиши;
машғулот методи, воситалари ва улардан шуғулланиш жараёнида фойдаланиш;
шуғулланиш
давомида
футболчиларнинг
соғлигидаги
ва
функционал
имкониятларидаги ўзгаришлар;
жисмоний жиҳатдан ривожланиши, техник, тактик сифатларни ўзгариши;
футболчиларни
шуғулланганлик
ҳолатидаги
ўзгаришлар
(босқичма-босқич
тайёргарлик джараёнида);
мусобақа, шуғулланиш, дам олиш, машғулот ва ўзаро ўйинларда тақсилаш;
шуғулланишнинг давомийлиги ва интенсивлигидаги ўзгаришлар;
педагогик метод, врач назорати в.б.
Футболчиларнинг машғулотини педагогик назорати қилиш юзасидан мажмуавий
назорат машқлари тайёрланади. Уни таркибига футболчиларнинг ҳолатини баҳолаш учун
махсус машқлар
киритилади, бу машқлар уларнинг жисмоний зўрикиш ёки функционал
аъзоларини ўсишини тўғри баҳолаш имконини беради (куч, тезлик, чидамлилик, эпчиллик,
чаққонлик). Шу билан биргаликда умумий сифатларни баҳолаш имконини берувчи
машқалар ҳам олинади ва махсус машқлар
танланади, яъни унда ҳаракат сифатлари
шакиллантирилади.
Демак,
махсус
жисмоний
сифатларини
ривожлантирувчи
машқларда
футболчиларнинг ҳолатига баҳо берилса, ундаги талаблар спортдаги умумий жисмоний
ҳаракатлар шаклига яқин бўлиши лозим, оддий жисмоний машқларда бўлса, баҳолаш
жараёнида юқоридаги талаб қўйилмайди. Жисмоний сифатларини умумий ривожлантирувчи
машқларида футболчиларнинг ҳолатига баҳо беришда машқлар сони тўрт ёки бештадан
ортсамлиги керак, бу нарса махсус жисмоний сифатларини ривожлантирувчи машқларида
футболчиларнинг ҳолатига баҳо беришда ҳам амал қилинилиши лозим. Мажуада,
назорат
машқлари таркибида тўп билан муомалада бўлиш, эгалик қилиш, уни бошқариш
жиҳатларидаги ўзгаришларни баҳолайдиган машқлар ҳам бўлиши керак, яъни тактик
усулларни ва комбинацияларни тўғри амалга ошириш мақсадида. Мураббий футболчилар
устидан тизимли кузатишни
иашкиллаштириши лозим, яъни футболчиларни мусобақада
ўзини кўрсата олишини инобатга олиб ва машғулотлар давомидаги ҳаракатларида.
Кузатиш доирасига қуйидагилар кириши лозим:
Футболчиларни мусобақа жараёнида ўзини фаол кўрсатиши ва ўйинга бўлган
лаёқатини инобатга олиш. Баҳолаш, ўйин давомида футболчи томонидан мураббий-педагог
берган кўрсатмани тўлиқ бажаришини ҳисобга олиган ҳолда амалга оширилиши лозим
(югуриш, сакраш, юриш, яккакураш, тўп билан муомалада бўлиш, усулларни қўллаш, тўпни
рақибдан олиб қўйиш, зарба, алдамчи ҳаракатлар).