312
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
Бу вазифаларни бажариш учун ўқитувчи ўқувчилар билан режали иш олиб бориши лозим. Бунинг
учун эса ўқувчилар нутқини ўстириш устида ишлаш тушунчасига нималар киришини билиб олиш
муҳимдир.
Нутқ ўстиришда уч йўналиш аниқ ажратилади: 1) сўз устида ишлаш; 2) сўз бирикмаси ва гап устида
ишлаш; 3) боғланишли нутқ устида ишлаш.
Сўз, сўз бирикмаси ва гап устида ишлаш учун лингвистик база бўлиб лексикология (фразеология ва
стилистика билан биргаликда), морфология, синтаксис хизмат қилади; боғланишли нутқ эса мантиққа,
адабиётшунослик ва мураккаб синтактик бутунлик лингвистикасига асосланади.
Кўрсатилган уч йўналиш параллел олиб борилади: луғат иши гап учун материал беради; сўз, сўз
бирикмаси ва гап устида ишлаш боғланишли нутққа тайёрлайди. Ўз навбатида, боғланишли ҳикоя ва
иншо луғатни бойитиш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Ўқувчилар нутқини ўстириш ўз методик воситаларига эга, ўзининг машқ турлари бор. Булардан энг
муҳимлари боғланишли нутқ машқлари ҳисобланади.
Нутқ ўстиришда изчиллик тўрт шартни, яъни машқларнинг изчиллиги, истиқболи, хилма-хиллиги,
хилма-хил машқ турларини умумий мақсадга бўйсундириш кўникмасини амалга ошириш билан
таъминланади. Ҳар бир янги машқ олдингиси билан боғланади ва кейингисига ўқувчиларни тайёрлайди,
умумий мақсадга бўйсунган ҳолда яна қандайдир янгилик қўшади.
Мактабда ўқувчилар нутқини ўстиришга она тили ўқитишнинг асосий вазифаси деб қаралади. Нутқ
ўстириш фақат она тили ва ўқиш дарсларининггина эмас, балки ўқув режасидаги барча фанларнинг,
шунингдек, синфдан ташқари ўтказиладнган тадбирларнинг ҳам вазифасидир.
Кишилар тилдан фикр баён қилиш қуроли сифатида фойдаланадилар. Улар ўз фикрларини овоз
билан эшиттириб баён қилишдан олдин у ҳақда ўйлаб оладилар. Бу ички нутқ ҳисобланади. Ички нутқ
эшиттирилмаган ва ёзилмаган, «ўйланган» (фикрланган) нутқдир, бу нутқ фикрловчи кишининг ўзига
қаратилади. Ташқи нутқ товушлар ёрдамида эшиттирилиб ёки график белгилар билан ёзилиб, бошқаларга
қаратилган нутқдир. Ички ва ташқи нутқнинг физиологик табиати бир хил; фарқи − ташқи нутқда нутқ
аъзоларининг ҳаракати натижасида товуш чиқарилади ёки ёзиб баён этилади; ички нутқда нутқ
аъзоларининг ҳаракати товушсиз юзага келади.
Ички нутқ материални тушуниш ва ёдда сақлашга ёрдам беради, ташқи нутқни ўстиришда бирдан-
бир зарурий восита ҳисобланади. Ўйлаш, фикр юритиш ички нутқ асосида бўлади. Ички нутқ ўқувчини
ташқи нутққа, жавобгарликни ҳис қилиб гапиришга ўргатади. Ички нутқ жараёнида ўйлаш ўқувчининг
нутқи ва тафаккурининг ўсишида муҳим воситадир.
Мактабда ўқувчиларнинг ташқи нутқигина эмас, балки ички нутқи ҳам ўстирилади. Болалар ичда
ўқишга ўрганадилар ва ички нутқда материални ўзлаштирадилар, турли вазифаларни ўзлари ҳал
қиладилар, асосийси − ўзларининг оғзаки ва ёзма фикрларини тайёрлаб оладилар.
Ўқувчилар нутқини ўстиришда аниқ белгиланган бир қатор талабларга риоя қилинади:
1. Ўқувчилар нутқи мазмундор бўлсин. Ҳикоя ёки иншо ўқувчилар учун яхши маълум бўлган
далиллар, уларнинг кузатишлари, ҳаётий тажрибалари, китоблардан, расмлардан, радиоэшиттириш ва
телекўрсатувдан олган маълумотлари асосида тузилсагина мазмунли бўлади. Болалар билмаган нарса,
кўрмаган воқеа-ҳодисалар ҳақида етарли тайёргарликсиз сўзлашга йўл қўйилса, нутқ мазмунсиз чиқади.
Нутқ ўстириш методикаси ҳикоя, иншо учун материални пухта тайёрлашни, яъни материал йиғиш,
уни муҳокама қилиш, тўлдириш, асосий мазмунни ажратиш, зарурий изчилликда жойлаштиришни талаб
қилади. Албатта, бунда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва қизиқишлари ҳам ҳисобга олинади.
2. Нутқда мантиқийлик бўлсин. Ўқувчилар нутқи мантиқан тўғри бўлиши, фикр изчил, асосли баён
этилиши, асосий ўринлар тушириб қолдирилмаслиги ва ўринсиз такрорга, мавзуга тааллуқли бўлмаган
ортиқчаликка йўл қўйилмаслиги талаб этилади. Нутқнинг мантиқийлиги нарса, воқеа-ҳодисаларни яхши
билиш билан белгиланади, мантиқий хато эса материал мазмунини аниқ билмаслик, мавзуни ўйламасдан
ноқулай танлаш натижасида келиб чиқади. Бу икки талаб нутқнинг мазмуни ва қурилишига
тааллуқлидир. Нутқни тил жиҳатидан шакллантиришга оид талаблар ҳам мавжуд.
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |