165
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
Бу ёшдаги болаларда ўйин фаолияти билан бир қаторда фаолиятнинг амалий
шакллари ҳам ривожлана бошлайди: расм ёпиштирш, нарсалар ясаш ва ҳоказо. Булар
болаларда
хаёлни,
амалий
тафаккурни,
бадиий
қобилиятни,
ижодкорликни
ривожлантиришда манба бўлиб хизмат қилади.
Агар таълим жараёнида 3-4 ёшли болалар диққати табиат, кишилар тўғрисидаги
конкрет фактларга қаратилса, 5-6 ёшли болаларга таълим беришда асосий эътибор муҳим
боғлиқликлар ва муносабатларга, уларни умумлаштиришга, улардаги оддий тушунчаларни
шакллантиришга қаратилади ва булар орқали болаларда тушунчали тафаккур
ривожлантирилади.
Болалар эгаллаган билимларидан, ақлий қобилиятларидан ўзларининг турли-туман
фаолиятларида фойдаланадилар. Буларнинг барчаси бола шахсининг шаклланишига таъсир
этади, уларда янги мазмундаги фаолиятга қизиқиш уйғотади.
Мактабгача таълим ташкилотларида “Ақлий ҳужум”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”,
“Кластер”, “Баҳс-мунозара”, “Ролли ўйин”, “Галереяга сайр”, “Бумеранг”, “Энержайзерлар”
каби интерактив усуллардан фойдаланиш мумкин. Тарбиячи машғулот ўтказиш жараёнида
машfулотнинг боши ва охирида мавзу юзасидан болаларнинг тушунчаларини аниқлаш ҳамда
олган билимларини мустаҳкамлаш учун ақлий ҳужум усулидан фойдаланиши мақсадга
мувофиқ. “Кичик гуруҳларда ишлаш” болаларнинг ўзаро мулокот ва фикр алмашувига
асосланади. “Ролли уйинлар”да болаларга бирор муаммоли вазият берилади. Болалар реал
хаёт холатларини ушбу метод ёрдамида жонлантирадилар. “Баҳс-мунозара” методида
болаларга уйга топшириқ берилади. Болажонлар берилган саволлар бўйича ота-оналаридан
жавоб олишади ва эртаси куни жавоблар гуруҳда баҳс-мунозара қилинади.
Педагогик технология ҳақида бугунги кунда кўплаб маълумотлар мавжуд бўлса-да,
педагоглар бу ҳақда тушунча ва тасаввурлар эга бўлишса-да, мактабгача таълим
тарбиячиларида технологияни методикадан фарқлай олмаслик ҳолатлари кузатилади.
Уларни қандай фарқлаш мумкин?
Педагогик технология – болани мустақил ижод килиш, билим олиш, фикрлашга
ўргатишни кафолатлайдиган жараён. Методика эса, педагогнинг билими, кўникмаси,
маҳорати, шахсий сифатлари, темпераментига боғлиқ бўлиб, педагог учун қулай ўқитиш
усуллари мажмуидир.
Болага билимлар тайёр ҳолда берилмайди, у келажакда манбаларга таянган ҳолда
маълумотларни мустақил ўзлаштириши, тафаккур қилиши, ахборотни бир-биридан ажрата
олиш куникмаси шакллантирилади.
Ҳар қандай интерактив усул ва методдан фойдаланиш мактабгача таълим сифати ва
самарадорлигига эришишнинг муҳим омилидир. Мактабгача тарбия ёши даврида бола
шахсини шакллантиришга қаратилган тарбиявий таъсирлар шундай даражага кўтариладики,
бу унинг мактаб таълимига ўтишини таъминлайди.
Бугунги кунда таълим сифати ва самарадорлигини белгилашда асосий ўрин
эгаллайдиган узлуксиз таълим тизимининг дастлабки бўғини ва унинг пойдеворини ташкил
қилувчи мактабгача таълим экан, ўз навбатида, мактабгача таълим замонавий талаблар
асосида бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |