Сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической


КОМПЬЮТЕР ИМИТАЦИОН МОДЕЛЛАР АСОСИДАГИ ВИРТУАЛ



Download 4,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/418
Sana07.04.2022
Hajmi4,02 Mb.
#533718
TuriСборник
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   418
Bog'liq
2-қисм Халқаро Охири 08.02.2022 maqola

КОМПЬЮТЕР ИМИТАЦИОН МОДЕЛЛАР АСОСИДАГИ ВИРТУАЛ 
РЕСУРСЛАРНИ WEB-ИЛОВАСИНИ ДАСТУРИ АСОСИДА ЎҚИТИШ 
ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
Лутфиллаев У.М.– стажёр-тадқиқотчи, Лутфиллаев М.Х.– СамДЧТИ профессор, 
Самарқанд, Ўэбекистон. 
Хорижий ва Республика олимларининг илмий-тадқиқотлари таҳлили шуни 
кўрсамоқдаки ўқув жараёнида моделлардан фойдаланиш янги усул эмас. Азалдан ўқув-
ўрганиш мобайнида турли кўринишдаги моделлардан фойдаланиб келинган. 
Хозирги кунда таьлим жараёнида интерактив методлар инновацион технологиялар 
педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
 
132 
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бундай бўлишининг сабабларидан бири шу вақтгача 
аньанавий таълимда ўқитувчи ўқувчиларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган 
бўлса, 
замонавий 
технологиялар 
уларни 
эгаллаётган 
билимларини 
ўзлари 
қидирибтопишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ҳам ўзлари 
келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, 
шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда 
бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. 
Таълим ислоҳотининг ҳозирги босқичида ўқитишнинг замонавий инновацион 
технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишда ўқувчи ёшлар учунқулайшарт-шароитлар 
яратилган.
Биринчидан, ахборот технологиялари ва коммуникация воситаларининг дастурларини 
ишлаб чиқиш ривожланди.
Иккинчидан, ўқувчиларни билим ва кўникмаларини шакллантиришда махсус 
дастурлар асосида электрон ресурслари сони ортди. 
Ўқитишнинган анъавий шакллари орқали билимларни .Масофадан ўқитиш орқали 
таълим жараёнини ташкил этиш харажатларини пасайтириш эвазига унинг иқтисодий 
самарадорлигини ошириш имконияти туғилди.
Учинчидан, таълимни такомиллаштириш ва ислоҳ қилишга бўлган эҳтиёж ортди. 
Таълимни ўқувчилар эҳтиёжи ва аниқ имкониятларига кўра ташкил этиш учун шароит 
яратилди.
Компьютер имитацион моделларини ўқув жараёнинг барча жабҳаларида: бошланғич 
таълимдан бошлаб олий ўқув юртларигача қўллаш мумкин. Кейинги вақтларда хаттоки 
медицина соҳасида ҳам симуляторлардан фойдаланилмоқда. Компьютер имитацион 
моделларидан фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири уларнинг реал объектларга 
нисбатан жуда ҳам арзон алтернатива эканлигидадир.Бу борада компьютер имитацион 
моделлари ҳақиқий асбоб-ускуна ва жиҳозларсиз виртуал ҳолатда бирор бир физик жараённи 
моделлаштириш ҳамда виртуал лаборатория ишларини ўтказишга имконият яратади. Бу ўз-
ўзидан нафақат катта миқдорда маблағларни тежалишига, экологик тоза муҳитда вамустақил 
шуғулланишга 
имконият 
яратади. 
Компьютер 
имитацион 
моделларининг 
кам 
миқдордамолиявий маблағлар талаб этмаслиги маълум тадқиқотларни талабалар томонидан 
юзлаб, керак бўлса минглаб маротаба қайта-қайта мустақил бажариш имкониятинияратади. 
Компьютер имитацион моделлари дан фойдаланишнинг яна бир афзаллик томони уларнинг 
хавфсиз эканлигидадир. Баъзи тадқиқотларни амалга ошириш инсон ҳаёти учун хавф 
туғдиради, масалан, ядро физикасига оид бўлган ҳодисаларни ўрганиш. Бундай тадқиқот 
катта миқдорда молиявий харажат талаб этибгина қолмасдан, тадқиқотни олиб борувчилар 
учун ҳаётига хавф ҳам туғдиради. 
Компьютер имитацион моделларидан фойдаланиш жараёнида талабалар маъруза 
вақтида ўрганган билимларини виртуал бўлсада ҳаётга тадбиқ қиладилар. Ушбу тадқиқотлар 
жараёнида билимларини янада мустаҳкамлаш билан бир қаторда назария ҳамда ҳаётий 
татқиқотларнинг ривожланишига бевосита хисса қўшадилар. Бундан
ташқари 
симуляторларнинг ривожланишига, ҳақиқий ҳаётий тадқиқотларга яқин натижалар 
берадиган даражага чиқаришда ўз хиссаларини қўшишлари мумкин. Бу эса талабаларни 
фақатгина “тингловчи” вазифасида қолмасдан, бевосита илмий-тадқиқот ишларида 
қатнашувчиларга айлантиради. Натижада талабаларда ўқиш ва тадқиқотларга бўлган 
қизиқишларини янада ортишига олиб келади. 
Кўпгина жараёнлар ва уларнинг натижалари товушли эффектлар орқали ифодаланади. 
Буларнинг барчаси, талаба ўзи йўл қўйган хатоларини кўриши, муваффақиятсиз бажарилган 
тажрибанинг сабабларини аниқлашни ўрганиши ва электр схемаларини тажрибани 
ҳақиқийқурилмаларда бажаришдан олдин таҳлил қилиш кўникмаларини ҳосилқилиш 
имконини беради. 


BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI

Download 4,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish