Саволнома I. Аҳоли сони бўйича



Download 24,68 Kb.
Sana16.03.2022
Hajmi24,68 Kb.
#498576
Bog'liq
5-илова Саволнома


Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли лавозимига номзодларнинг
савияси ва дунёқарашини аниқлаш бўйича

САВОЛНОМА


I. Аҳоли сони бўйича


  1. Сизнинг маҳаллангизда қанча аҳоли истиқомат қилади?

  2. Номзодингиз қўйилган маҳаллада қанча вақтдан буён доимий яшайсиз?

  3. Сиз истиқомат қилаётган маҳалладаги аҳолининг қанча қисмини хотин-қизлар ташкил этади?

  4. Сизнинг хотин-қизлар фаоли бўлиб сайлангач амалга оширадиган аниқ режа ва мақсадларингиз борми?

  5. Сиз ўз режаларингизни келажакда амалга ошира олишингизга ишонасизми?

  6. Ҳар бир хонадоннинг шарт-шароитлари билан бевосита танишиш ва уларга кўмаклашиш учун нималар қилиш лозим, деб ҳисоблайсиз?

  7. Маҳаллангизда хотин-қизлар орасида жиноят содир этилишига йўл қўймаслик учун қандай тадбирларни амалга оширмоқчисиз?

  8. Сизнинг маҳаллангизда қандай ижтимоий соҳа объектлари мавжуд?

  9. "Оила – маҳалла – таълим муассасаси" жамоатчилик кенгаши билан қандай тадбирларни амалга оширмоқчисиз?

  10. “Оқила аёллар” ҳаракати деганда кимларни тушунасиз?

  11. Маҳаллангизда неча нафар оқила аёллар таркибига киритиш мумкин бўлган аёллар истиқомат қилади?

  12. Маҳалладаги тўй ва маъракалардаги иштирокингизни қандай баҳолайсиз?

  13. Сиз яшаётган маҳаллада қандай миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади?

  14. Маҳаллангизда истиқомат қилаётган миллат ва элатларнинг тили, маданияти ва урф-одатларидан хабардормисиз?

  15. Маҳаллангиздаги турли миллат ва дин вакиллари билан муносабатингиз қандай?

  16. Ҳудудга бириктирилган сектор раҳбари томонидан олиб борилаётган ишларни қандай баҳолайсиз?

  17. Сизнинг фикрингизча маънавиятли инсоннинг энг асосий белгиларига нималар киради?

  18. Сиз жамоада зиддиятли ҳолатлар юз бергудек бўлса, ўзингизни қандай тутасиз?

  19. Сиз ўзингизнинг фаоллик ва етакчилик салоҳиятингизни қандай баҳолайсиз?

  20. Сизнинг фикрингизча халқнинг кучлилигини нималар белгилайди?

  21. Маҳаллада ташкиллаштириладиган тадбирларда фаол иштирок этасизми?

  22. Сиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганмисиз?

  23. Маҳаллангиз хотин-қизларини фаол тадбиркорликка жалб этиш учун нималар қилиш лозим?



II. Ижтимоий-маънавий муҳит бўйича

  1. Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги деганда нимани тушунасиз?

  2. Сиз истиқомат қилаётган маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига тўсқинлик қилаётган қандай муаммолар мавжуд?

  3. Сизнингча, ватанпарварлик асосан нималарда ифодаланади?

  4. Бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида қандай ислоҳотлар амалга оширилмоқда?

  5. Сиз истиқомат қилаётган фуқаролар йиғинида хотин-қизларнинг маҳалла ходимларига муносабатини қандай баҳолайсиз?

  6. Сизнингча хотин-қизлар фаоли қандай фазилатларга эга бўлиши лозим?

  7. Сиз истиқомат қилаётган маҳаллада хотин-қизлар бўйича энг долзарб муаммоларга нималар киради?

  8. Жиноят содир этишга мойил бўлган ва жиноят содир этган аёлларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлашга яқиндан кўмаклашиш, улар билан профилактик суҳбатлар олиб бориш ишларини қандай тартибда олиб борган маъқул?

  9. Оила-турмуш доирасидаги турли низо ва келишмовчиликларнинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим?

  10. Меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш учун қандай тадбирларни амалга оширмоқчисиз?

  11. Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда ҳудудга бириктирилган сектор раҳбари билан ҳамкорликда яна нималар қилиш мумкин?

  12. Сизнингча хотин-қизлар орасидаги долзарб муаммоларнинг келиб чиқишига нималар сабаб бўлмоқда?

  13. “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган қандай устувор вазифалар белгиланган?

  14. Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳамда ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қандай вазифаларни амалга ошириш лозим, деб ҳисоблайсиз?

  15. Сиз яшаб турган маҳаллада ёшларни ҳаётга тайёрлаш ишларига тўсқинлик қилаётган, оилавий ажралишларга олиб келаётган қандай сабаблар бор, деб ўйлайсиз?

  16. Сизнинг маҳаллангизда хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишларни қандай баҳолайсиз?

  17. Маҳалладаги, умуман ҳаётимиздаги қандай салбий ҳолатлар сизни бугунги кунда энг кўп ташвишга солмоқда?

  18. Сизнингча одамлардаги энг ёқмайдиган иллатларга нималар киради?

  19. Ёш қизларимизни бизга ёт, сохта ғоялардан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

  20. Сизнинг фикрингизча “соғлом ҳаёт тарзи” нима?

  21. Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигининг муҳим шартларига нималар киради?

  22. Қизларимиз орасида эрта турмушнинг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш муҳим?

Download 24,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish