Техник воситаларнинг тушунчаси ва ривожланиш тарихи
Техник воситалар – бу маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва чиқариш учун фойдаланиши мумкин бўлган қуролдир.
1943 йилда Буюк Британия махфий лабораторияларида Алан Тьюринг бошчилигида электрон лампаларда ишловчи Колосс номли биринчи ЭҲМ (электрон ҳисоблаш машинаси) яратилди. 1944 йилда АКШнинг харбийлари учун америкали инженер Говард Эйкен электромеханик реле асосида огирлиги 35 тоннали ЭХМ яратди.
1947 йилда БЕЛЛ лаборатория ходимлари В. Шокли, Ж. Бардин ива В. Бертейн томонидан биринчи транзистор кашф этилди. 1948 йилдан эса электрон лампалар урнига кашф этилган транзисторлар қўллана бошланди ва шунинг учун 2 авлод ЭХМ лари транзисторли деб номланган. 1949 йилда Джей Форрестер томонидан магнитли хотира ускуналари яратилди ва шу йилда Кембридж университетида биринчи хотирага эга ЭХМ - EDSAC номли ЭХМ яратилди.
1959 йилда Роберт Нойс битта пластинада бир нечта транзисторларни жойлаштириб интеграл схемалар ёки чипларни яратган. 1968 йилда Burroughs фирма томонидан интеграл схемаларда ишлайдиган биринчи компьютерни чикарди ва шунинг учун учинчи ЭҲМлар авлоди катта интеграл схемали деб номланади.
1970 йилдан бошлаб INTEL фирма хотиранинг интеграл схемаларни чиқара бошла-ди. Шу фирмада ишлаган Маршиан Эдвард Хофф шу йилда микропроцессорни кашф этган (битта кремний чипда бир нечта интеграл схемаларни жойлаштирди). Шу йилдан бошлаб микропроцессорларда ишловчи туртинчи ЭҲМлар авлоди бошланди, улар кичик интеграл схемали авлод деб номланади.
1970 йилдан бошлаб INTEL фирма хотиранинг интеграл схемаларни чиқара бошла-ди. Шу фирмада ишлаган Маршиан Эдвард Хофф шу йилда микропроцессорни кашф этган (битта кремний чипда бир нечта интеграл схемаларни жойлаштирди). Шу йилдан бошлаб микропроцессорларда ишловчи туртинчи ЭҲМлар авлоди бошланди, улар кичик интеграл схемали авлод деб номланади.
1977 йилда Apple Computer фирма томонидан Apple-II номли шахсий компьютерлар оммавий равишда чиқарила бошлаган. 1980 йилда Osborne Computer фирма биринчи портатив компьютерларни чиқара бошлади. 1981 йилдан бошлаб IBM (International Business Machines) фирма томонидан персонал компьютерлар сериялаб чиқара бошланди ва бутун дунёга сотила бошланди.
ЭҲМларнинг бешинчи авлоди – (90 йиллар) билимларни қайта ишлайдиган самарали тизимларни қуришга имкон берадиган кўплаб ўнглаб параллел ишлайдиган микропроцессорлардаги ШК; параллел-вектор таркибли ўта мураккаб микропроцессордаги ШК, улар бир вақтнинг ўзида дастурни ўнглаб кетма-кет кўрсатмаларини бажаради
ЭҲМларнинг олтинчи авлоди – оммавий параллелизми ва “нейрон” структурали оптоэлектрон ЭҲМ – нейронли биологик тизимларни архитектурасини моделлаштирувчи кўп сонли мураккаб бўлмаган микропроцессорларни тақсимланган тармоқли ЭҲМ.