Газларнинг хоссалари. Метан, этан ва этиленлар умумий шароитда (20-30оС харорат ва атмосфера босимида) реал газ ҳисобланадилар. Пропан, пропилен, бутан ва бутиленлар оддий шароитда буғ ҳолатда бўлиб, маълум бир босимда суюқ ҳолатда бўлади. Изопентан ва ундан юқоридаги углеводородлар оддий шароитда суюқ ҳолатда бўлиб, улар бензин фракцияси таркибига кирадилар. - Газларнинг хоссалари. Метан, этан ва этиленлар умумий шароитда (20-30оС харорат ва атмосфера босимида) реал газ ҳисобланадилар. Пропан, пропилен, бутан ва бутиленлар оддий шароитда буғ ҳолатда бўлиб, маълум бир босимда суюқ ҳолатда бўлади. Изопентан ва ундан юқоридаги углеводородлар оддий шароитда суюқ ҳолатда бўлиб, улар бензин фракцияси таркибига кирадилар.
- Ҳар бир газ ўзининг критик босими (Ркр) га ва критик ҳарорати (Ткр) га эга. Критик ҳарорат шундай ҳароратки, бу ҳароратдан юқор ҳароратда газ суюқланмайди. Критик босим-бу минимал босим бўлиб, критик ҳароратда турган газ суюқланади.
- Газнинг намлиги икки кўринишда ифодаланади: Нисбий ва абсолут. Нормал шароитда 1м3 қуруқ газ таркибидаги сув буғининг миқдори (А) унинг мутлоқ қийматини белгилайди ва қуйидаги ифода орқали аниқланади.
- А= mc / Vк.г г/см3
- бунда: mc -сув бўғининг массаси, кг; Vк.г -Қуруқ газ ҳажми, м3.
- Берилган (аниқ) ҳароратдаги газнинг мутлоқ абсолут намлик миқдори (А), унинг энг юқори намлик миқдорига (Аюқ) бўлган нисбатига, газнинг нисбий намлиги () дейилади ва фоизда ифодаланади.
- =(А/Аюқ)100
- бунда: Аюқ -юқори намлик миқдори.
- КўрсаткичларСН4С2Н6С3Н8
- Кайнаш ҳарорати оС -161-88,6-42,1Эриш ҳарорати оС -182,5-183,3-187,7Ўзича аланга олиш ҳарорати, оС545800530694504588
Портловчанлик. - Нефт маҳсулотлари буғлари ва газлар ҳаво билан қўшилиб, аралашма ҳосил қиладилар. Аралашма таркибида маҳсулот буғи ёки газнинг миқдори (ҳажм бирлигида ёки фоизда), маълум қийматга йетганда, аралашма олов ёки учқун таъсирида портлайди.
- Метан газининг ҳаво билан аралашмаси таркибидаги миқдори 515 фоиз оралиғида бўлганда, аралашма очиқ олов таъсирида портлайди. Бу ерда ҳам 5 фоиз пастки, 15 фоиз юқори портлаш чегарасини кўрсатади. Аралашмада метаннинг миқдори 5 фоиздан кам бўлганда аралашма ёнмайди ҳам портламайди ҳам. Метан миқдори 15 фоиздан ошганда, аралашма портламай ёнади. Умуман олганда, ҳар бир модда ҳаво билан портловчан аралашма ҳосил қилади. аралашмадаги модда буғининг портлаш миқдори (чегараси) унинг табиатига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |