Savdo bilan bog’liq materiallar
Oziq-ovqat bo’yicha savdo
O‘zbekiston sanoat ishchilarining real ish haqi 1940 yildagiga nisbatan 1948 yilda 2,2 baravar, respublika ishchi va xizmatchilari ish haqining yillik fondi esa 3,1 baravar oshganligi1, yoki 1946-1948-yillardagina O‘zbekistonda chakana tovar oboroti ikki baravardan ko‘proq o‘sganligi, 1948 yilda respublika aholisiga davlat savdosi va matlubot kooperatsiyasi orqali 1947 yildagiga nisbatan non 53 foiz, qand 73 foiz, qandolat mahsulotlari 67 foiz, ip-gazalama 21 foiz, poyabzal 38 foiz ko‘p sotilganligiga shu davrga oid tarixiy adabiyotlarda urg‘u berilgan2.
1967-1977 yillar oralig‘ida Qashqadaryo oblastida savdo hajmi uch baravar oshdi va yillik savdo hajmi 500 mln rublni tashkil etdi3. 1965-1980 yillar oralig‘ida aholini kundalik ehtiyoj mollariga bo‘lgan talabini qondirish borasida ham ulkan ishlar amalga oshirildi. Chunonchi, shu davrda respublikada qishloq aholisi jon boshiga to‘g‘ri keladigan oziq-ovqat mahsulotlari hajmi 3 baravar, jumladan o‘simlik yog‘i va shakar 2 baravar, poliz mahsulotlari 6,5 baravar, meva sabzavot mahsulotlari 3,2 baravar tuxum iste’moli 2 baravar o‘sdi4.
Тадқиқ этилаётган даврда аҳолининг моддий фаровонлигида ҳам сезиларли ўзгаришлар юз берди. Бу албатта чакана савдо товар оборотининг кўтарилишида ҳам бир мунча кўзга ташланди. Мисол учун 1970 йилда Сурхондарё областида товар оборотининг ҳажми 228 миллион рублни ташкил этган бўлса, бу рақам 1980 йилда 915,5 млн.рублга етди. 1970 йилда областда қишлоқ аҳолисига 3 мингдан ортиқ музлатгич, 2,5 мингга яқин кир ювиш машинаси, 7 минг телевизор, 8 минг атрофида радиотовар, 700 минг рубллик китоб, 246 енгил машина сотилган бўлса, 1980 йилга келиб эса 6273 та кир ювиш машинаси, 4562 та музлатгич, 4181 та мотоцикл, 2905 енгил машина, 9735 радиотовар, 9888 телевизор, 9 млн 680 минг рубллик китоб ва босма маҳсулотлари сотилди5. 1985 йилда областда аҳоли жон бошига 110,8 кг дон, 18,2 кг гўшт, 49 кг сут, 48 дона тухум, 39,7 кг ёғ тўғри келди6.
Бироқ шуни очиқ ойдин таъкидлаш жоизки, ХХ асрнинг 80-йиллари бошларига келиб республикада қишлоқ аҳолисининг ўртача ойлик маоши 59,4 рублни ташкил этарди. Ваҳоланки бу кўрсаткич иттифоқ миқёсида 91,5 рублни ташкил қиларди. Шу боисдан ҳам Ўзбекистонда аҳоли жон бошига савдо ҳажми Иттифоққа нисбатан 1,5 марта кам эди. Маиший хизмат соҳалари бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича ҳам республика иттифоқ миқёсидаги энг охирги ўринлардан бирида турарди.
Дарҳақиқат 1986 йилда Қашқадарё областида қарийиб 700 та қишлоқ ичимлик суви билан таъминланмаган, 150 та қишлоқда табиий газ йўқ эди. 28 та қишлоқда эса савдо шахобчалари бўлмаган, 327 та қишлоқда эса маиший хизмат корхоналари умуман қурилмаган эди. Айниқса Деҳқонобод, Қамаши, Яккабоғ каби районларда қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб берилаётган ишлар умуман талабга жавоб бермасди. Биргина У.Юсупов райони Сулаймон Муродов номли совхозида қурилиш бошқармасининг айби билан ичимлик сув қувури, асфальт йўл, қишки клуб қурилмасдан қолган эди. Шунингдек совхоздаги 80 та пахтачилик бригадасининг фақатгина 16 тасида дала шийпони мавжуд эди7.
ХХ аср 80-йиллари ўрталаридан бошланган совет иқтисодиётининг барча соҳаларидаги чуқур ва давомли инқироз ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши, ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги жиддий тафовутларнинг вужудга келиши, пул-товар муносабатларининг издан чиқиши, инфляциянинг ўсиши ва бошқа омиллар билан характерланади. Мисол учун, СССРда 1990 йилда ялпи миллий маҳсулот 2 фоизга, миллий даромад 4 фоизга, ташқи савдо 7 фоизга пасайиб борган, шунингдек, ташқи савдодаги сальдо -10 млрд. долларни ташкил қилган, давлат бюджетининг камомади эса 58 млрд. рублга тенг бўлган.8 Швед профессори А. Ослунднинг таъкидлашича, инфляция даражасининг ўсиб бориш жараёнига аниқлик киритганда ва ишлаб чиқаришни издан чиқарувчи барча омилларни эътиборга олганда, юқорида келтирилган маълумотлар бир неча бор ортиб кетиши мумкин.9
Умуман олганда, мустақиллик арафасида бутун мамлакатда бўлгани каби Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари халқ хўжалигида ҳам вазият ниҳоятда мураккаб бўлиб, инқироз авж олгани, бунинг устига меҳнат интизоми сусайгани, ишлаб чиқариш суръатларининг пасайгани оқибатида савдо расталарида буюмлар тури ва миқдори камайиб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |