Сарфни ўлчаш бўйича масалалар ечиш
5.1. СИ тизимида сарф ўлчаш учун қандай ўлчов бирликлари қабул қилинган ва улар ўзаро қандай боғланган?
5.2. Δ=100мм диаметрии трубадан ўртача тезлиги υўрт=1,5м/с бўлган суюқлик оқими харакатланмоқда.
Зичлиги р=990 кг/м3 бўлган суюқлик массасининг сарфини аниқланг.
5.3. Харакатланаётган оқимли трубага икки босим найчаси ўрнатилган (5-1р).
Бу найчаларнинг ҳар бирида қандай босим ўрнатилади (статик, динамик ёки тўлиқ) ва бу босимлар ўртасидаги фарқ нимага тенг бўлади?
5.4. 5-3 шарти учун аниқланг, босим найчаларидаги босим ўзгармас статик босимдаги оқим тезлиги ўзгарганда қандай ўзгаради?
5.5. Босим найчаси ҳосил қилаётган босимлар фарқини аниқланг, агарда сув оқими 0,1м/с тезликда харакат қилса, сувнинг зичлиги р=985кг/м3, найча коэффициенти Кт=0,97.
5.7. Қайси торайтирувчи қурилмалар стандарт деб аталади ва улар қандай шароитларда сарф ўлчаш учун қўлланилиши мумкин?
5.8. Диаметри 30мм бўлган трубопроводдаги сув сарфини диафрагмалар ёрдамида ўлчаш мумкинми?
5.9. Сарф коэффициентлари қиймати нима билан аниқланади ва улар эксплуатация жараёнида ўзгариши мумкинми?
5.10. Трубопроводга диафрагма ўрнатилаётганда 1 муҳитнинг номинал сарф қиймати 230 т/с ни ташкил қилиши кўзда тутилган эди, диафрагма αмакс=250 т/ч га мўлжалланган, дифманометр эса Δрмакс=400кгс/м2 га бироқ эксплуатация жараёнида аниқландики, муҳит сарфи 380 т/ч га тенг бўлади. Диафрагмани алмаштиришнинг иложи йўқ.
Шундай дифманометр тангланки, у ёрдамида 380т/ч сарфни ўлчаш мумкин бўлсин.
5.24. Сув сарфини ўлчаш учун бир дифманометр сарф ўлчагич диафрагмадан пастроқда, иккинчиси эса юқорироқда жойлашган деб фараз қиламиз.(5-2р) Сарф ўлчагичларнинг кўрсатишлари бир сарфнинг ўзида бир ҳил бўладими ёки импульс найчалардаги суюқлик устунининг гидростатик босими ҳисобига фарқ қиладими?
5.25. Трубопровод конденсатланмайдиган газ билан тўлдирилган. Мембранали дифманометрлар импульс найчалари қисман сув билан тўлдирилган (5-3р). Сарф нол бўлган холатда бу найчалардаги сув сатҳи бир хил.
Уларнинг сатҳи газ сарфи ўзгариши билан ўзгарадими?
5.26. 5-25 масаласи шарти учун импульсли трубаларининг ички диаметри α=10мм деб қабул қиламиз. Газнинг ҳақиқий сарфи Q0=10м3/ч, бунда диафрагмадаги босим фарқи Δр=1000кгс/м2, дифманометр камераси ҳажми ўзгариши ΔV=4см3.
Дифманометр-сарф ўлчагич қандай сарфни кўрсатади?.
5.27. Ўта қиздирилган буғ сарфини ўлчаш схемасини кўриб чиқамиз (5-4р). Ички диаметри α1=100мм бўлган 1-идиш босим отбор жойига сопло олдига уланган. Ҳудди шундай 2-идиш торайтирувчи қурилмадан кейин босим отбор учун уланган. Идишнинг узунлиги 100мм. Идишлар мембранали дифманометрга ички диаметри α2 =10мм бўлган импульсли трубкалар билан уланган сарф қиймати нолга тенг бўлганда ҳар иккала импульсли трубкалар ва идишлар расмда 0-0 линиялари билан белгиланган бир ҳил сатҳ баландлигида сув билан тўлдирилган. Сарф қиймати нолдан αмакс=10т/ч гача кўтарилади, бунда соплодаги босим фарқи Δрмакс=1000кгс/м2, бунга мос равишда дифманометр камераларининг ҳажмини ўзгариши ΔV=4см3 деб фараз қиламиз.
Импульсли трубкалардаги сатҳ баландлигининг фарқи туфайли рўй берган сарф ўлчагич кўрсатишидаги хатоликни аниқланг.
I [
5.38. Сарф ўлчашнинг электромагнитли усули электр ўтказмайдиган суюқликлар учун қўлланилиши мумкинми? қандай суюқликлар электрўтказувчан ва электр ўтказмайдиган ҳисобланадилар?.
5.39. Бир электромагнитли сарф ўлчагичнинг ўзидан аввалига электр ўтказувчанлиги 80см/м, ўртача тезлиги 10м/с бўлган НСI эритмаси ўтказилди, кейин эса ўтказувчанлиги 40ск/м, тезлиги 20м/с бўлган КОН эритмаси ўтказилди.
Бу холатларда сарф ўтказгич электродлари ўртасидаги ЭЮК бир ҳил бўладими?
5.40. Диаметри d=100мм бўлган трубопроводга ўрнатилган электромагнит сарф ўлчагичда индукцияланаётган ЭЮК қийматини аниқланг. Сув сарфи Q=200м3/ч. Магнит майдон индукцияси В=0,01тл.
5.42. Электр ўтказувчанлиги юқори бўлмаган муҳитлар сарфини ўлчовчи электромагнитли сарф ўлчагичларнинг дастлабки ўзгартгичларининг материалларига қандай талаблар қўйилади.
5.43. Ишқорий эритмалар сарфини ўлчаш учун қайси типдаги электромагнитли сарф ўлчагич (доимий ёки ўзгарувчан магнит майдонли) қўллаш мумкин?
5.50. Суюқлик оқиб чиқадиган тирқиш тўғрибурчакли бўлган тешикли сарф ўлчагич учун сарфни ҳисоблаш тенгламасини ҳисобланг (5-6).
Do'stlaringiz bilan baham: |