STRATEGIES”
50
Туризм соҳасига инновацион технологияларни кенг тадбиқ қилиш ва шаффофликни
таъминлаш мақсадида Хива шаҳри "Ичан-қалъа" давлат музей қўриқхонасида –
“Музейларга кириш учун электрон билетлар сотиш ва ташриф буюрувчиларни ҳисобини
юритишни автоматлаштирилган тизими (турникетлар)ни яратиш” лойиҳасининг 1-
босқичи ишга туширилди.
“Ичан қалъа” ҳудудига кириш, музейларни ва айрим диққатга сазовор жойларни
томоша қилиш учун чипталар ягона кассадан сотилиши ва барча музей ва диққатга
сазовор жойларга кириш уларнинг кириш қисмларига ўрнатилган смарт-турникетлар
орқали амалга оширилиши жорий қилинди.
“Wолсофт” корхонаси томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан
ажратилган грант маблағлари асосида “Ичан-қала” нинг 3 Д ва ВР БОХ кўринишлари
ишлаб чиқилмоқда ва бугунги кунда 9 та асосий обектдан 6 таси рақамлаштирилган.
Ушбу лойиҳа 9-центабр санасида “Ичан-қала” давалат музей қўриқхонаси ҳудудида тест
режимида текширилди.
Шундай бўлсада, вилоятда соҳанинг янада жадал ривожланишига тўсқинлик
қилаётган айрим сабаблар ҳам мавжуд.
Бизнинг фикримизча, ҳозирги вақтда ҳудуддаги муаммолар сифатида туризм
хизматлари рақамлаштирилишининг жаҳон стандартларидан нибатан пастроқ даражаси,
қўшимча хизматлар (транспорт, банк, санитария-эпидемиологик ва суғурта хизматлари)
рақамлаштирилиши даражаси пастлиги , тўғри рақамли маркетинг стратегиялари ишлаб
чиқилмаганлигини келтиришимиз мумкин.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, вилоятда туризм соҳасини янада жадал
ривожланишига эришиш учун, ушбу соҳада етакчи бўлган давлатлар тажрибаларига
суяниш, маркетинг стратегияларини тўғри танлай олиш лозим.
Хоразм вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш, уни рақамли иқтисодиёт
даражасига олиб чиқиш, вилоятимизга хорижий ва маҳаллий сайёҳларни янада кўпроқ
жалб қилиш мақсадида туризмда рақамлаштирилган хизматлар сифатини жаҳон
андозаларига жавоб берадиган даражага олиб чиқиш, рақамли маркетинг
стратегияларидан кенгроқ фойдаланиш ишларини амалга оширилиши зарур, деб
ўйлаймиз. Вилоятда ўтказиладиган барча маданий тадбирлар ва фестиваллар ҳақидаги
маълумотларни ўзида жамлаган веб-сайти ишлаб чиқилиши, интернет тармоқи ва ОАВ
орқали рекламаларнинг кўпайтирилиши туристларнинг ҳудудга нисбатан янада қизишини
орттиради.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, вилоятда замонавий туризм индустриясини
ривожлантириш учун барча манбалар, қулай табиий-иқлим шароит, бой тарихий маданий
меърос умуман олганда юқори салоҳият мавжуд. Ушбу имкониятлардан самарали
фойдаланган ҳолда, сохани рақамлаштириш ва уни янада такомиллаштириш ялпи
ҳудудий маҳсулотнинг ошишига, ишсизликнинг қисқаришига, аҳоли турмуш
даражасининг яхшиланишига замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |