“sanoat va xizmat ko'rsatish sohalarining raqamli transforma t siyasi: tendensiyalar, boshqaruv, strategiyalar” Xalqaro ilmiy-amaliy anjuman


“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT



Download 5,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet524/531
Sana13.07.2022
Hajmi5,93 Mb.
#787448
1   ...   520   521   522   523   524   525   526   527   ...   531
Bog'liq
13714 1 5503376EFCE8575E605B9B65ADF82BB787B9A90D

“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT, 
STRATEGIES”
456
солиқларини, юридик шахслардан олинадиган солиқларни (шу жумладан, ижтимоий 
солиқларни) ушлаб қолиш учун қўлланилади. 
Аҳоли даромадларини ва турмуш сифатини тартибга солиш учун Конституция 
(Асосий қонун), Меҳнат кодекси, иқтисодиётни ислоҳ қилиш, бандлик ҳақидаги қонунлар, 
Президент Фармонлари, Ҳукумат қарорлари (энг кам иш ҳақларини ошириш, жамоавий 
меҳнат шартномаларини ҳуқуқий таъминлаш, ижтимоий таъминот ва суғурта, ижтимоий 
кафолатлар тўғрисидаги) жуда аҳамиятлидир.
Маъмурий усуллар. Бу усуллар иқтисодий (молиявий) зарарнинг қўшимча моддий 
рағбати ёки хавфини англаш билан боғлиқ эмас. Улар ҳукумат кучига асосланади ва 
таъқиқ чораларини, рухсат ёки мажбурлашларни ўз ичига олади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш билан баъзи бир илгариги маъмурий чоралар сақланиб 
қолди, лекин янгилари ҳам пайдо бўлди: монополия бозорлари устидан бевосита давлат 
назорати; стандарт ишланмалари, уларга амал қилинишини назорат қилиш; миллат 
манфаатларини ҳимоя қилиш – экспортга рухсат бериш ёки импорт устидан давлат 
назорати. 
Мувофиқлаштирувчи усуллар
.
Кўпгина мамлакатларда бу усуллар кенг тарқалган ва 
энг иқтисодий, “қон тўкилмайдиган” усул ҳисобланади. Ижтимоий шерикчилик – 
ҳукумат, тадбиркорлар ва ёлланма ишчиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш динамикаси ва 
ижтимоий трансферт масалалари бўйича ҳаракатларини мувофиқлаштиришдир.
Турли даражадаги битимларда (Бош битимда – мамлакат даражасида, тармоқ ва 
минтақавий тариф битимларида – тармоқ ва ҳудудий даражада, жамоавий битимларда – 
корхоналарда) меҳнатга энг кам ҳақ тўлаш, тариф меъёрлари, ижтимоий тўлов 
миқдорлари, даромадлар индексикацияси тартиби, иш вақтининг давом этиш муддати, 
зарар ўрнини қоплаш, меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари, меҳнат муҳофазаси, уй-жой билан 
таъминлаш ҳақидаги масалалар акс этади.
Жамоа-шартнома тизими ёлланма меҳнат шахслари иш ҳақини бошқаришнинг 
самарали шаклидир. Унинг юзага келиши икки омилни тўхтатади: 
– ишчи кучининг қадрсизланиши. Бунинг оқибатида иш ҳақи ўзининг такрор ишлаб 
чиқариш вазифасини бажара олмайди; 
– иш ҳақининг битта тармоқ, ҳудуд корхоналаридаги ходимлар категориялари 
бўйича, шунингдек, алоҳида тармоқ ва минтақалар бўйича асоссиз табақаланиши. 
Ҳар бир усул ўз ихтиёрида бевосита ва билвосита таъсир чораларига эга. Давлатнинг 
бевосита аралашув чоралари қаторига ўз ҳудудида иш ҳақи минимумининг давлат 
кафолатини ўрнатиш, бюджет соҳасида меҳнатга ҳақ тўлашни бошқариш, туман 
коэффициентлари тизимини ўрнатиш, давлатнинг сармоя солиши, ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш бўйича дастурларни субсидиялаш, солиқлардан озод қилиш, 
аҳоли айрим гуруҳлари учун иш ўринлари квотаси ажратишнинг мажбурийлиги бўйича 
бевосита маъмурий бошқарув, ходимларни қайта ўқитишн ташкил қилиш, ижтимоий 
зарур ишларни бажариш учун ходимларнинг маълум миқдорини ажратиш киради.
Билвосита таъсир усуллари қаторига эса аҳолининг муҳтож қатламларини имтиёзли 
солиққа тортиш, бепул бойликларни тақсимлаш тадбирларининг танлов хусусияти 
киради. 
Иқтисодиёт ривожланишининг ҳозирги босқичида аҳоли даромадларини ҳудудлар 
бўйича тартибга солиш даромадларни тартибга солишни такомиллаштиришнинг энг 
мураккаб йўналишларидан бири ҳисобланади. Унинг муваффақиятли ҳал қилиниши 
ҳудудлардаги иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ.
Ҳудудлардаги аҳоли даромадлари ва уларнинг табақаланиши, камбағаллик 
миқёслари, истеъмол даражаси иқтисодиётни ислоҳ қилиш давомида қатор салбий 
йўналишлар юзага келиши мумкин. Айтиш жоизки, уларнинг кескинлашуви ижтимоий 
кескинликнинг ўсишига олиб келиши ва иқтисодий ислоҳотларни таҳдид остига қўйиши 
мумкин. 
Бу соҳадаги кескин муаммолардан бири – бу даромадларнинг кучайиб бораётган 
ҳудудий табақаланиши бўлиб, у кўпчилик ҳолларда иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан 
ноўриндир. Ўртача жон бошига тўғри келадиган энг юқори даромад Тошкент ва Навоий 



Download 5,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   520   521   522   523   524   525   526   527   ...   531




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish