Bog'liq 13714 1 5503376EFCE8575E605B9B65ADF82BB787B9A90D
“DIGITAL TRANSFORMATION OF INDUSTRY AND SERVICES: TRENDS, MANAGEMENT, STRATEGIES” 200 чиқариш
ўртасидаги
муносабатлар
трансформацияси
трансфер қилиш бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида фан ва
ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимини
йўлга қўйиш
кадрлар тайёрлаш
тизимининг
трансформацияси
соҳада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, мавжуд ва янги
барпо этиладиган ишлаб чиқариш қувватларини юқори малакали
маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан таъминлаш
Ҳозирги кунда озиқ-овқат саноати корхоналарида трансформация жараёнларини
амалга оширишда технологик трансформация, хўжалик муносабатлари тизими
трансформацияси,
мулкий
муносабатлар
тизими
трансформацияси,
рақамли
трансформация каби трансформациялаш турларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Бизнинг фикримизча, озиқ-овқат саноатини трансформациялаш, юқори
технологияли қайта ишлаш тармоқларини, аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур
қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш
бўйича жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш
орқали тармоқни янада модернизация ва диверсификация қилиш, озиқ-овқат саноати
тармоқларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар
бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш, принципиал жиҳатдан янги
маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, ички ва ташқи бозорда миллий озиқ-
овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳозирги кундаги ислоҳотларнинг
энг муҳим устувор вазифалари ҳисобланади.
Озиқ-овқат саноатида трансформация жараёнларини амалга оширишда, хусусан,
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишда асосан хусусий, шу жумладан хорижий
инвесторлар ва технологик шерикларни жалб қилишни назарда тутувчи “Озиқ-овқат
саноатида технологик кластерларни яратиш бўйича очиқ ҳамкорлик дастури”ини ишлаб
чиқиш муҳим ҳисобланади.
Давлат улуши бўлган озиқ-овқат саноати корхоналарини трансформация
қилишнинг 3 хил варианти ва улар олиб келиши мумкин бўлган натижалар
қуйидагилардан иборат:
1. Улгуржи хусусийлаштириш:
оммавий
хусусийлаштириш
сотилаётган
активлар
максимал
қийматини
таъминламайди;
мулк исталмаган инвесторларга ўтказилишига имкон яратади;
иқтисодиётнинг муҳим соҳаларида шок ҳодисаларга олиб келади.
2. Давлат мулкини сақлаб қолиш:
ривожланиш бошида қўшимча инвестиция манбаларини жалб этишга имкон бермайди;
хусусий халқаро инвестициялар кириб келишига тўсқинлик қилади;
самарасиз корхоналарни тўлиқ молиялаштиришни талаб қилади.
3. Босқичма-босқич тўлиқ хусусийлаштириш:
инвесторларга иқтисодиётга давлат аралашувининг камайиши ҳақида сигнал
жўнатади;
активнинг сотилган акциялар пакети учун “адолатли” қийматни олишга имконият
беради;
самарасиз активлардан шокли ҳодисаларсиз қутулишга имкон беради;
эҳтимолий исталмаган инвесторларнинг бозорга киришини чеклаш;
стратегик активларнинг самарадорлигини ошириш ва бозор нархини оширишга
имконият беради.
Озиқ-овқат саноати корхоналарида трансформация жараёнларини амалга
оширишда давлат корхоналарининг трансформация дастури ишлаб чиқилган. Давлат