Автомобиль саноати – машинасозликнинг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, унинг корхоналарида автомобиллар, тиркама (прицеп) ва ярим тиркама юк ташиш мосламалари, автомобилларга эҳтиѐт қисмлар, агрегатлар ва бошқа эҳтиѐт қисмлар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, мотоциклар, мотороллерлар, мопедлар, велосипед ишлаб чиқариш корхоналари ҳам автомобиль саноати таркибига киради. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги. 1931 йил «Тошқишлоқмаш» заводининг биринчи навбати ишга туширилди. Завод пахтачилик учун хилма- хил техника ишлаб чиқара бошлади. Ҳозирги пайтда бу тармоқ корхоналари қишлоқ хўжалиги учун машиналар системасига тегишли барча машина- механизмларни етарли даражада ишлаб чиқармоқда. Пахта тозалаш саноати машинасозлиги «Ўзбекпахтамаш» бирлашмасида жамланган. Унинг таркибида Тошкент машинасозлик заводи (бош корхона), Андижон «Тожметалл» заводи ва Каттақўрғон «Пахтамаш», Чустдаги «Олмоспахтамаш» заводлари, Тошкент давлат махсус пахта тозалаш ускуналари конструкторлик бюролари бор. Бу соҳанинг асосий маҳсулотлари – пахта тайѐрлаш пунктлари, пахта тозалаш заводлари учун технологик қурилмалар, аррали ва жўвали (валикли) пахта толаси ажратиш (жун) машиналари, линтерлар, тола тозалагичлар, чигит саралаш ва тозалаш машиналари, транспортѐрлар, ғарам бузгичлар, пахта узаткичлар, туннел очиш машиналари, пахта ғарамларини шамоллатиш ва чанг тутиш машиналари, шунингдек, канопни қайта ишлаш машина ва қурилмалари – жами 50 хил дан ортиқ маҳсулот турларини ўз ичига олади. Қурилиш материаллари саноати. Республика қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган кўп тармоқли саноатга эга. Цемент, асбест-цемент, деворбоп материаллар, юмшоқ ѐпқич ва гидроизоляция материаллари, табиий тошлардан қоплама материал (плита)лар, норуда қурилиш материаллари, қурилиш керамикаси, иссиқлик изоляцияси материаллари, оҳак, гипс, боғловчи материаллар ва улардан буюмлар, санитария-гигена жиҳозлари, полимер хомашѐдан қурилиш материаллари ва буюмлар, темир –бетон конструкциялари ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари мавжуд. Ўзбекистонда табиий хомашѐдан қурилиш материаллари сифатида фойдаланиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Айниқса бинолар қурилишида хом ғишт, гувала, ѐғоч синч, оддий тупроқ(лой)дан, тикланадиган пахса асрлар давомида асосий қурилиш материали бўлиб келган. Хумдонларда пиширилган ғишт,сопол, чинни кошин, ганч, йўнилган гранит, мармар тошлар сарой, мадраса, масжид, работлар қурилишида кенг қўлланилган. Ҳозирги даврда ушбу тармоқ корхоналарида 100 дан ортиқ номдаги асосий маҳсулот турлари тайѐрланади. Жумладан, 2000 йилда 3,3 млн. тонна цемент, 235 млн. шартли тахта асбест-цемент шиферлари, 1,7 млн. м2 дераза ойналари, 1,2 млн. м2 ленолиум ишлаб чиқарилди. Енгил саноат. Ҳозирги даврда Ўзбекистон енгил саноати кўп тармоқли индустриал комплекс бўлиб, унинг таркибида пахта тозалаш заводларидан ташқари, тўқимачилик, трикотаж, шойи тўқиш, тикувчилик, кўнпойабзал, гиламчилик, чинни-фаянс буюмлари ва атторлик моллари ишлаб чиқариш соҳаларида 142 та йирик ва ўрта корхоналар бор. Республика саноат маҳсулотлари умумий ҳажмида енгил саноат ҳиссаси 20,5% ни ташкил этади. Бу тармоқда 200 мингдан ортиқ ходим иш билан банд. Енгил саноат тармоғининг энг муҳим соҳасидан бири бўлган пахта саноати корхоналарида ҳар йили 1,2 млн. тоннадан ортиқ пахта толаси, 100 минг тоннадан ортиқ линт, 22,5 минг тонна чигит, 200 минг тонна уруғлик чигит тайѐрланади. Тўқимачилик саноатини ривожлантириш мақсадида АҚШ, Италия, Туркия, Покистон, Ҳиндистон, Корея ва бошқа мамлакатлар фирмалари билан ип газламалар ишлаб чиқарадиган янги қўшма корхоналар ташкил этилмоқда. Тикувчилик корхоналарида 36 комплекс механизациялашган линия ва потоклар жорий этилган. 20-аср бошларида Ўзбекистонда енгил саноат соҳаси асосан пахтани қайта ишлаш корхоналаридан иборат бўлиб, ялпи саноат маҳулотининг қарийб 4/5 қисми шу соҳага тўғри келган. 1920 йиллардан пахта тозалаш заводлари, пиллакашлик, йигирув-тўқув, тикувчилик, пойабзал фабрикалари қурила бошлади. 2000 йилда республика енгил саноати тармоқларида 474,4 млн. м2 газлама, шу жумладан, 424,9 млн. м2 ип газлама ишлаб чиқарилди. Озиқ-овқат саноати. Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида озиқ- овқат саноати энг муҳим мавқени эгаллайди. Саноатнинг бу тармоғида асосан хомашѐни қайта ишлашга асосланган бўлиб, Республика умумий саноати маҳсулоти ҳажмида озиқ-овқат саноати 1994 йилда 9,7%, 1995 йилда 9,8% ва 1998 йилда 12,3%, 2002 йилга келиб эса бу кўрсаткич 13,3%ни ташкил этган. Озиқ-овқат саноати тармоғида гўшт-сут, ѐғ-мой, балиқ маҳсулотлари, ун-ѐрма, нон, макарон, мева-сабзавот консервалари, қандолат, чой қадоқлаш, узум ва шампан виноси, спирт, ароқ, тамаки, пиво, чанқоқбосар ичимликлар, совун ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган кўплаб саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Республика мустақилликка эришганидан сўнг озиқ-овқат саноатида чуқур ташкилий ва иқтисодий ўзгаришлар амалга оширилди. Кўпгина корхоналар давлат тасарруфидан чиқарилиб очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирилди, илгари тармоқ корхоналарига раҳбарлик қилган вазирликлар тугатилиб, «Озиқовқатсаноат» давлат-акциядорлик концерни, «Ўзмевасабзавот- холдинг» компанияси, «Ўзгўштсаноат» давлат-акциядорлик уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот», «Ўзбалиқ» давлат-акциядорлик корпорациялари ташкил этилди.
хулоса
1. Саноат миллий иқтисодиѐтининг етакчи тармоғи ҳисобланади ва ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда, аҳолининг турмуш-даражаси оширишда унинг аҳамияти беқиѐсдир. 2. Ўзбекистон саноати жуда катта тарихий йўлни босиб ўтган ва истиқлол йилларида, XX асрнинг Охирги 10 йилида тубдан ўзгариб, бозор иқтисодиѐти талабларига мос равишда ривожлана бошлади. 80-йилларнинг ўрталаридан бошланган саноат инқирози тугатилиб, 1995 йилдан бошлаб унинг ўсиши суръати кучая бошлади. 2001 йилдаги ўсиш 1991 йилга нисбатан 300 фоизни ташкил этади. 3. Саноатнинг энг муҳим соҳаси оғир саноат бўлиб, у бошқа тармоқларга нисбатан жуда тез ўсади. Айниқса, унинг ѐқилғи-энергетика, машинасозлик, металлургия ва қурилиш материаллари тез ривожланди. Чунки бу соҳалар республиканинг бошқа саноати ривожланган мамлакатларга қарамлигини йўқотиш ва бу борада мамлакат мустақиллигини таъминлаш керак эди. 4. Ўзбекистон саноати фан-техника тараққиѐти, бошқаруви ва ташкил этилишининг такомиллашуви ва кадрлар салоҳиятининг юқори даражага кўтарилиши ҳамда хорижий инвестицияларнинг кўплаб жалб этилиши туфайли изчил ривожлана бошлади. Мустақиллик йилларида унинг тармоқ структураси тубдан ўзгарди ва натижада янгидан-янги тармоқлар юзага келди. 5. Саноат соҳасида ажойиб ютуқлар билан бирга бир қатор камчиликлар ва ҳал этилмаган муаммолар мавжуд. XXI асрда бу муаммоларнинг ечимини топиш учун Ўзбекистонда барча имкониятлар, яъни жуда катта моддий, меҳнат, молиявий ва интеллектуал ресурслар мавжуд. Ана шу ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида Ўзбекистоннинг жуда қудратли ва самамарали саноатини янада юқори даражага кўтариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |