Саноат тармок тузилмаси ва таркибий силжишлар


Саноатнинг тармок тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар



Download 146,5 Kb.
bet4/6
Sana28.06.2022
Hajmi146,5 Kb.
#711826
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
САНОАТ ТАРМОК ТУЗИЛМАСИ ВА ТАРКИБИЙ СИЛЖИШЛАР

Саноатнинг тармок тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар

Тармок тузилмаси дейилганда, унинг таркиби, тармоклар уртасидаги нисбатлар ва узаро богликлик тушунилади. Тармок тузилмаси саноат тараккиёти даражасини белгилайди хамда унда юз берган ва юз берадиган узгаришларни акс эттиради.


Тармок тузилмасига биноан куйидаги жихатларни аниклаш мумкин:

  • ижтимоий мехнат таксимоти ва кооперациянинг даражасини;

  • мамлакатнинг иктисодий жихатдан мустакил эканлигини;

  • саноат ва бутун халк хужалигининг илмий-техника салохиятини;

  • мамлакат ва унинг вилоятлари саноатининг ривожланиш даражасини;

  • саноат тармогининг “А“ гурухи билан “Б“ гурухи уртасидаги ишлаб чикариш алокадорлигини;

  • ижтимоий мехнат унумдорлиги ёки ижтимоий-иктисодий самарадорлигининг даражасини;

  • мехнаткашларнинг моддий фаравонлиги ва маданий даражаси усганлигини.

Саноат тармоклари тузилмасини тавсифлаш учун айрим тармоклар уртасидаги маълум ишлаб чикариш алокадорлигини ифодаловчи микдорий нисбатларни аниклаб олиш керак. Бу муаммони хал этиш учун бир катор курсаткичлардан фойдаланилади. Улардан бири тармоклар уртасидаги нисбатларни ифодаласа, иккинчиси маълум давр ичидаги тузилмавий узгаришларни, учинчиси эса, ишлаб чикариш алокаларини ифодалайди.
Тармок тузилмасини ифодаловчи курсаткичлар жумласига куйидагилар киради:

  • мустакил саноат тармокларининг сони;

  • тармокларнинг саноат ишлаб чикариши умумий хажмидаги салмоги;

  • тармок ривожининг суръати;

  • тармокнинг илгарилаб кетиш коэффициенти.

Мустакил саноат тармокларининг сони мамлакат индустриал тараккиёти, унинг иктисодий ва илмий-техник салохияти, иктисодий жихатдан мустакиллигини ифодалайди.
Тармок структураси унинг ялпи махсулотининг саноат ишлаб чикариши умумий хажмидаги улуши, ишчилар сони ва асосий фондлар кийматидаги салмоги курсаткичлари билан улчанади.
Тармокнинг ривожланиш суръатини куйидагича ифодалаш мумкин:

Бу ерда: С – тармокнинг ривожланиш суръати;
П – тармок ривожланишининг режали даражаси;
Х – тармок ривожининг хисобот давридаги даражаси.
Тармокнинг ривожланиш коэффициенти тармоклар таркибидаги микдор узгаришларни ифодалайди ва маълум даврда саноат тармоги тузилмасидаги силжишларни курсатиб беради. Бу коэффициент куйидаги формула ёрдамида аникланади:

Бу ерда: Тр * с – тармокнинг ривожланиш суръати;


Ср * с – саноатнинг ривожланиш суръати.
Саноат тармоклари орасидаги юзага келган мутаносибликлар ва уларнинг узгаришига ишлаб чикариш кучларининг ривожланиш даражаси хамда бошка бир катор омиллар таъсир этади.
Саноат ишлаб чикариши тармок тузилмасини белгиловчи асосий омилларга куйидагилар киради:

  • фан-техника тараккиёти ва унинг ютукларини ишлаб чикаришга жорий этиш;

  • материал ва ёкилги, энергетика ресурсларини иктисодий тежашни кучайтириш;

  • ижтимоий мехнат таксимоти, ихтисослаштириш ва коопе-ративлаштиришнинг даражаси;

  • саноат ишлаб чикаришининг усиш суръатлари;

  • ахолининг моддий ва маданий даражаси усиши;

  • ижтимоий-тарихий шароитлар;

  • мамлакатнинг табиий ресурслари ва уларни узлаштириш даражаси;

  • мамалакатнинг халкаро мехнат таксимотида тутган урни ва бошка мамлакатлар билан иктисодий хамкорлиги.

Саноат тармок тузилмаси узгаришига энг кучли таъсир курсатувчи омиллардан бири фан-техника тараккиётидир. Фан-техника тараккиёти энг аввало, янги мехнат воситалари ва махсулотнинг янги турларини яратиш, мавжуд асбоб-ускуналар ва технология жараёнларини такомиллаштириш, янгиларини жорий этиш билан боглик. Бу эса, мавжуд саноат тармокларидан янгидан-янги сохаларнинг ажралиб чикишига ва шаклланишига туртки беради. Натижада прогрессив хисобланган автомобилсозлик, асбобсозлик, радиотехника ва электроника, лазер технологияси тез суръатлар билан ривожланади.
Бундан ташкари, фан-техника тараккиёти туфайли янги прогрессив хомашё, материаллар, ёкилги, энергия турларидан фойдаланиш саноатда ишлаб чикариш характерини узгартиради. Юкори тежамкорликка эга булган хомашё, материал, яримфабрикатлар ва ёкилги ишлаб чикарадиган тармоклар истеъмолчи тармокларга махсулот етказиб бериш куламини кенгайтиришлари натижасида халк хужалигининг бошка тармоклар махсулотларига булган эхтиёжи нисбатан камаяди. Масалан, сунъий ва синтетик толани ишлаб чикаришнинг тараккий этиши тукимачилик саноатида бир сумлик махсулот учун сарфланадиган табиий тола сарфини кискартиради. Натижада махсулотнинг материалталаблиги камаяди ва саноат билан кишлок хужалиги, саноатнинг казиб олувчи тармоги билан ишлов берувчи тармоги уртасидаги нисбат узгаради.
Саноат тузилмасининг узгаришига ишлаб чикаришни ташкил этишнинг ижтимоий шакллари – концентрациялаш, ихтисослаштириш ва комбинатлаштириш жуда катта таъсир курсатади. Ишлаб чикаришда кичик корхоналарнинг купайиши тармок тараккиётини тезлаштиргани холда унинг умумсаноат махсулотидаги микёси ошишига олиб келади. Ихтисослаштириш ижтимоий мехнат таксимоти жараёнини ифодалагани холда айрим махсулотлар ёки махсулот кисмларини мустакил ишлаб чикаришга тайёрлашга, янги саноат тармоклари ташкил килинишига сабаб булади. Масалан, ихтисослаштиришнинг тараккий этиши натижасида машинасозликда бутловчи буюмлар саноати, асбоб-ускуна саноати, асбобсозлик, электроника ва бошка сохалар ташкил топади.
Кооперативлаштириш ва комбинатлаштириш тармоклар уртасидаги алокадорликни кенгайтиради ва тармок структурасини мураккаблаштиради.
Кишилар моддий ва маънавий фаровонлигининг усиши хам саноат тармоклари тузилмасининг узгаришига мухим таъсир курсатади. Бу омил таъсири остида енгил ва озик-овкат саноатларида чикариладиган махсулотлар номенклатураси ва ассортименти узгаради, шунингдек, маданий-маиший буюмлар – телевизор, соат, фотоаппарат, кир ювиш машинаси, мотоцикл, мотороллер ва бошкаларни ишлаб чикарадиган махсус тармоклар ташкил топади.
Саноат тармоклари тузилмасига таъсир курсатувчи энг мухим омиллардан яна бири – мамлакатнинг халкаро мехнат таксимотидаги урни хисобланади.
Хозирги даврда иктисодий интеграцияга кирувчи хар бир мамлакатда айрим тармоклар тараккиёти учун кулай иктисодий, ижтимоий ва табиий шароитлар борлиги туфайли иктисодий интеграция дастурлари тузилган. Улардаги саноат уз мамлакатининг эхтиёжларинигина эмас, балки бошка давлатлар эхтиёжларини хам хисобга олган холда ривожланмокда.
Мустакиллик йилларида Узбекистон саноат тармоклари тузилмасида гоят мухим узгаришлар руй бермокда. Буни 12-жадвал маълумотларидан хам куриш мумкин.
Узбекистон саноатининг 1900 – 2001 йиллардаги тармок тузилмаси иктисодий тахлили хозирги шароитда республика саноат ишлаб чикаришида фан-техника тараккиётини жадаллаштиришни таъминлайдиган тармоклар ривожининг юкори суръатлар ва кенг кулами такозо килган прогрессив узгаришлар руй бераётганидан далолат бермокда.
12-жадвал

Download 146,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish