эга ёки компания-эмитент фаолиятига ахамиятсиз таъсир кўрсатади деб хисобланади, шу боис
ушбу инвестицияларнинг бухгалтерия ҳисоби, одатда қиймат усули билан амалга оширилади.
Ушбу усулнинг мохияти ва унинг улушли катнашиш усулидан фарқи шундан иборатки,
акциялар бўйича дивидендлар эълон қилиш пайтида даромадни ва дебиторлик қарзини оширади,
дивидендларни олиш эса - дебиторлик қарзини камайтиради.
Мисол. 2005 йил 1 январда «Диана» компанияси «Наргиз» компаниясининг ҳар бир акцияни
1000 сўмдан 1000 та оддий акциясини сотиб олди, бу «Наргиз» компанияси барча акцияларининг
10% ни ташкил этади. Акцияларнинг қопланиш муддати 5 йил. «Наргиз» компанияси томонидан
130000 сўм дивиденд эълон қилинди. Компаниянинг бир йилга соф фойдаси 2500000 сўмни
ташкил этди.
Акциялар сотиб олиниши:
Д-т 0610 «Қимматли қоғозлар» - 1000000 сўм
К-т 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» - 1000000 сўм
Дивидендлар эълон қилиниши:
Д-т 4840 «Олинадиган дивидендлар» - 130000 сўм
К-т 9520 «Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» -130000 сўм
Дивидендлар олиниши:
Д-т 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварагиа» - 130000 сўм
К-т 4840 «Олинадиган дивидендлар» - 130000 сўм
Пул маблағларини саклаб қолиш учун акциядорлар ўртасида дивидендларни тақсимлашда
акциядорлик жамиятлари дивидендларни акциялар билан тўлаши мумкин. Акциялар
кўринишидаги дивидендлар активларни, мажбуриятларни ёки акциядорлик капиталини ҳеч
қандай ўзгартирмайди ва инвесторнинг фоиз тарзидага улуши ўзгаришига таъсир кўрсатмайди.
Мисол. «Малика» АЖ «Ширин» компаниясининг ҳар бири 700 сўмдан 1000 та одций
акцияларини сотиб олди. Сотиб олиш кунида қуйидаги ёзув амалга оширилади:
Д-т 0610 «Қимматли қоғозлар» - 700000 сўм
К-т 5110 «Ҳисоб-китоб ҳисобварағи» - 700000 сўм
Бир қанча вақт ўтгандан кейин «Малика» АЖ 50% даромадни оддий акциялар кўринишида
олди, яъни муомаладаги оддий акциялар миқдори 1500 тани ташкил этди. Дастлабки сотиб
олинган акцияларнинг қиймати 700000 сўм. 500 та акцияларнинг қиймати - 0 сўм. Мавжуд
бўлган 1500 та акцияларнинг баланс қиймати - 700000 сўм.
Битта акциянинг баланс қиймати 700000 : 1500 = 466,6 сўмни ташкил этади. Бинобарин,
«Ширин» компаниясининг 1500 та акцияларига «Малика» компаниясининг узоқ муддатли
молиявий қўйилмалари баланс қиймати дивидендлар олингунга қадар 1000 та акцияларнинг
баланс қийматига тенг бўлади, чунки «Малика» АЖ ушбу акцияларни сотиб олмаган. «Малика»
АЖ 500 та акцияларни сотиб олишда ҳеч қандай ўтказма берилмайди, лекин таҳлилий ҳисобда
мавжуд бўлган акциялар микдори ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: