САНОАТ КАТАЛИЗИ
НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИДА АСОСИЙ ГИДРОГЕНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ
НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИДА АСОСИЙ ГИДРОГЕНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ
САНОАТ КАТАЛИЗИ
Нефтни қайта ишлаш заводларида гидротозалаш асосий жараёнлардан ҳисобланади. Гидротозалаш жараёнида ишлатиладиган катализаторлар 70 йил давомида мавжуд. Ҳозирги вақтда саноатда гидротозалаш қурилмаларида алюмоникилмолибден ва алюмокобалтмолибден катализаторлари ишлатилади.
Саноат катализаторларига қуйидаги талаблар қуйилади:
- углеводородларни парчаламасдан олтингугуртли ва азотли бирикмаларни гидрогенализ юқори фаоллигига эга бўлиши;
- юқори танловга (селективность) эга бўлиши ва максимум маҳсулотни чиқишига имконият яратиши;
- водород кам сарфлаб, узоқ вақт ишлаши;
- оғир нефт маҳсулотлари гидротозаланганда хом-ашё таркибидаги металлар билан заҳарланмаслиги;
- юқори мустаҳкамликка ва паст солиштирма оғирлигига эга бўлиши;
- хом-ашё керасин ва мой фракциялари таркибидаги ароматик углеводородлар ва алкенларни маълум миқдорда гидридлаши талаб қилинади.
АКМ ва АНМ катализаторлар гидротозаланадиган маҳсулотни оғир ва енгиллигига қараб, 1-2 йилдан 5-8 йилгача ишлатиш мумкин. Шу даврда 2-4 марта регенерация қилиниши мумкин.
Гидротозалаш катализаторларини АҚШ ва Россия фирмалари тайёрлаб беради. Масалан, American cyanamid ва Harshaue chemical ва бошқа фирмалар.
НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИДА АСОСИЙ ГИДРОГЕНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ
САНОАТ КАТАЛИЗИ
Нефтдан ҳайдаб олинган ва иккиламчи бензин хом-ашёсини
гидротозалаш
Гидротозалаш нефтни қайта ишлашда асосий жараёнларидан биридир. Нефт маҳсулотларини гидротозалаш натижасида унинг таркибидан органик бирикмаларни каталитик гидридлаш орқали унинг таркибидан олтингугурт ва азотли бирикмалар йўқотилади.Гидротозалаш схемаси, жараённинг олиб бориш шароити, хом-ашёнинг хиллари, унинг фракция, кимёвий ва гурух таркиби, хом-ашё таркибидаги олтингугуртли, азотли, металлоорганик ва асфалтенларни бўлишига ва олинадиган маҳсулотни сифатига қараб танланади. Нефт фракциялари таркибида олтингугуртли ва азотли органик бирикмалар ҳар хил миқдорда ва кўринишда тарқалган. Бензин фракциясида (қайнаши 180-200С да тугалланган) 0,5% олтингугуртли бирикмалар, асосан меркаптанлар, сулфидлар ва тиофенлар, керосин фракциясида(қ.т. 180-240С) меркаптанлар ва алифатик сулфидлар, дизел ёқилғисида (қ.т. 180-350С) 1,5-2,2% олтингугуртли бирикмалар бўлиб, ундан 98% ни сулфидлар ва тиофен бирикмалари ташкил этади. Мой фракцияларида олтингугуртли бирикмалар 0,5-155 ташкил этиб, унинг таркибида сулфидлар, асосан моно- ва бициклик олтингугуртли бирикмалар ва тиофенлар (бензо ва дибензотиофенлар) бор. Вакуум дистиллятларида олтингугурт 1,5-2% ва ундан юқори фоизни ташкил этиб, асосан циклик бирикмалар, тиофен билан конденцатланган углеводородлардан (тионафтен, дибензотиофен, нафтотиофен, бензонафтотиофенлар) иборат бўлиб, меркаптанлар ва сулфидлар умумий олтингугуртли бирикмаларни 10-20% ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |