20-мавзу. Ижтимоий солиқ
Ижтимоий солиқни жорий қилиниши ва ўзига хос хусусиятлари. Солиқни тўловчилар. Солиқ солиш объекти. Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари. Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ва (ёки) якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш.
Солиқ солиш базаси. Солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ базасининг шаклланиши. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун солиқни ҳисоблаб чиқариш. Солиқ ставкалари. Бюджет ташкилотлари. «SOS – Ўзбекистон Болалар маҳаллалари» уюшмалари. Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар. Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари. Солиқ даври ва ҳисобот даври. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби. Ихтиёрий равишда солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари.
21-мавзу. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимига мол-мулк солиғининг жорий этилиши ва унинг иқтисодий моҳияти. Мол-мулк солиғи тўловчилари таркиби. Мол-мулк бўйича солиққа тортиладиган объект ва солиқ солинадиган база. Солиққа тортиладиган мол-мулк бўйича ўртача қолдиқ қийматни аниқлаш услубиёти.
Солиқ ставкалари ва уларнинг табақаланиши. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ имтиёзлари. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш муддатлари.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва унинг аҳамияти. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўловчилари таркиби. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объекти ва солиқ солинадиган база. Солиқ солинадиган мол-мулклар таркиби. Мол-мулк солиғининг ставкалари ва унинг табақалаштирилиши.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ундириш тартиби.
Do'stlaringiz bilan baham: |