Самиси ўқув услубий



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВАСЕРВИС ИНСТИТУТИ 
МАРКЕТИНГ КАФЕДРАСИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
«МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ» 
фанидан 
НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
САМАРҚАНД 2019 


1-МАВЗУ. МАХСУС МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИНИ
ЎТКАЗИШ (6 соат) 
 
1. Бозор талабини тадқиқ қилиш. 
2. Бозор сегментацияси, турлари ва мезонлари. 
3. Бозор сегментацияси тамойиллари.
4. Мақсадли бозорни танлаш.
5. Фирма ва товарларни позициялаш. 
6. Бирламчи маркетинг ахборотлари асосида истеъмол мотивациясини 
тадқиқ қилиш.
 
Таянч иборалар: талаб, таклиф, сегментация, сегментация 
тамойиллари, мақсадли бозор, товарни позициялаш, мотивация, 
демографик тамойиллар, географик тамойил, хулқ – атвор тамойили, 
мезон ва хусусиятлар.
1. Бозор талабини тадқиқ қилиш 
 
Талаб билан таклифни ўзаро таъсири - бу алоҳида шахслар ёки 
гуруҳнинг ҳоҳиш-эҳтиёжларини ўзлуксиз қондириш жараёни бўлиб 
ҳисобланади. Бу жараён ўз навбатида шундай ижтимоий-иқтисодий 
категорияларни ўзаро таъсирига асосланади, яъни уларга муҳтожлик, эҳтиёж 
(ҳоҳиш), талаб, ҳарид қилиш (айирбошлаш, битим) ва аниқ товар ва 
хизматларни истеъмоли (ишлатилиши) киради. 
Бу тушунчалар маркетинг тушунчаси, моҳиятини аниқлашга имкон 
беради. 
Муҳтожлик – кишини бирон бир нарсани етишмаслигини хис этишидир. 
Эҳтиёж – индевид шахснинг маданий даражасига асосан махсус шаклга 
муҳтожликдир. 
Талаб – бу ҳарид қувватига эга бўлган эҳтиёж. 
Талаб – мавжуд, потенциал ҳамда ҳоҳиш талабга бўлинади. 
Товар – бу эҳтиёжни ёки муҳтожликни қондира оладиган ҳамда бозорга 
эътиборни тортиш, сотиб олиш, ишлатиш ёки истеъмол қилиш мақсадида 
таклиф этилган барча нарсалардир.
Маркетингни моҳияти товарни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
албатта 
истеъмолчига, 
талаб, 
ишлаб 
чиқариш 
имкониятларини 
мўлжаллашдан иборат. 
Маҳсулотга бўлган умумий талаб хусусияти талабнинг ўзгариши ва 
талаб ҳажмининг ўзгариши сингари, бозорнинг кенглиги ва ундаги 
харидорлар иштиёқига боғлиқ бўлади. Бозор талаби функцияси ёки бозор 
раъйи ўзгариши (харидорлар иштиёқларининг ўзгариши) воситасида ялпи 
талаб миқдори тебраниб туради. Ялпи талаб миқдори ўз навбатида мамлакат, 
вилоят, тармоқ каби кўламларда, турлича давр мобайнида ўзига хос ўзгариш 
суръатларига эга бўлади. Демак, ялпи талаб ўзининг юқори ва қуйи 


чегараларига эга бўлади. Жами талабнинг юқори чегарасини ифодаловчи 
миқдор бевосита бозор салоҳиятини акс эттиради. 
Бозор талабини тадқиқ қилиш қуйидагиларни қамраб олади: 
а) бозор сиғимини баҳолаш; 
б) бозор конъюнктураси тадқиқ қилинади; 
в) бозор ва унинг сегментлари характеристикасини аниқлаш; 
г) бозордаги ўзгаришлар тенденциясини таҳлил қилиш; 
д) сотиш хажмини истиқболлаш; 
е) мавжуд ва мумкин бўлган истеъмолчилар тўғрисида ахборот олиш. 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish