Самиси ўқув услубий



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

 
 
5. Кузатув услуби, аҳамияти ва ушбу услубда ташкил этиладиган 
маркетинг тадқиқоти соҳалари 
Кузатув усули тадқиқотчиларнинг тадқиқ этилаётган объектлар билан 
бевосита мулоқот ўрнатмасдан ва уларнинг хулқ-атворига таъсир кўрсатувчи 
омилларни назорат қилмасдан бу объектлар фаолиятини қайд этиш 
воситасида ахборот тўплашни англатади.
Кузатув усули одатда изланиш характерига эга тадқиқотларда 
қўлланади. У барқарор шарт-шароитларни қўллаб-қувватлаш ва техник 
воситалардан фойдаланишга имкон беради. У яширин (масалан, 
видеокамералар ёрдамида) ва очиқ (бевосита тадқиқотчи иштирокида) 
бўлиши мумкин. Тадқиқот мақсадларига кўра у эркин ва стандартлашган 
(тадқиқот учун маълум бир мезонлар белгиланади).
Кузатувни тайёрлаш кузатув жойи ва муддатини аниқлаш, яширинликни 
таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва кузатувчиларга йўриқнома бериш 
билан боғлиқ.
Мазкур усулнинг афзаликлари:
 соддалиги ва нисбатан арзонлиги,
 тадқиқотчининг объектлар билан алоқаси натижасида юзага келувчи 
хатоларнинг йўқлиги.
Мазкур усулнинг камчиликлари:
 объектларнинг ички хулқ-атвор мотивларини ва улар томонидан қарор 
қабул қилиш жараёнларини узил-кесил белгилашга имкон бермайди,
 кузатувчилар томонидан нотўғри тушунилиши мумкин.
Маркетинг тадқиқотларида кузатув турли мақсадларга эришишга 
йўналтирилиши мумкин. У гипотезалар тузиш учун ахборот манбаи бўлиб 
хизмат қилиши, унинг ёрдамида ўрганилаётган объект ҳақида қўшимча 
маълумот олиш мумкин. 
Кузатувни амалга ошириш усулларининг хилма-хиллиги уларни амалга 
оширишга тўрт хил ёндашув билан белгиланади: бевосита ёки билвосита 
кузатув, очиқ ёки ёпиқ кузатув, структураланган ёки структураланмаган 
кузатув ҳамда инсон ёрдамида ёки механик воситалар ёрдамида кузатув. 
Бевосита кузатув айтайлик, харидорларнинг дўкондаги хулқ-атворини 
бевосита кузатишни назарда тутади. Билвосита кузатувни қўллашда маълум 
бир хулқ-атворнинг ўзи эмас, балки унинг натижалари ўрганилади. Бу ерда 
кўпинча архив маълумотларидан фойдаланилади, масалан, йиллар бўйича 
маълум бир товар заҳиралари динамикаси ҳақидаги маълумот бозор 
вазиятидаги ўзгаришларни ўрганишда фойдали бўлиши мумкин. Бундан 
ташқари, айрим ҳодисаларнинг табиий исботлари ўрганилиши мумкин. 
Масалан, ахлат қутилари таркибини ўрганиш натижалари бўйича қайси товар 
ўровлари ва фирмалар атроф-муҳитни кўпроқ ифлослантириши ҳақида 
хулоса чиқариши мумкин. 


Очиқ кузатув одамлар уларни кузатишаётганликларини билишини 
назарда тутади. Бироқ кузатувчиларнинг борлиги кузатилаётганлар хулқ-
атворига таъсир кўрсатади, шу сабабли буни имкон қадар камайтириш зарур. 
Бу талабларни ёпиқ кузатув қондириши мумкин. Унда кузатилаётган 
шахсларнинг бундан хабари бўлмайди. Масалан, дўконларда сотувчи 
харидорлар билан қанчалик хушмуомала бўлиши ва уларга харид қилишда 
кўмаклашиши яширин равишда кузатилиши мумкин. 
Структураланган кузатув пайтида кузатувчи нимани кузатиш ва қайд 
этиш кераклигини олдиндан белгилаб олади. Бошқа барча хулқ-атвор 
турларига 
эътибор 
қаратилмайди. 
Кўпинча 
кузатувчининг 
вақт 
харажатларини минималлалштиришга имкон берувчи сттандарт кузатув 
варағидан фойдаланилади. 
Уни қўллаш тадқиқот предметини олдиндан яхши билишни талаб 
қилади, чунки структураланган кузатувни ишлаб чиқиш жараёнида 
тадқиқотчи кузатилаётган вазиятни ташкил этувчи ҳодисаларни таснифлаш 
тизимини тузиши ва кузатув тоифаларини стандартлаштириши лозим. 
Таснифлаш тизими кейинги таҳлил ўтказиш мўлжалланаётган атамаларда 
баён қилиниши лозим. 
Структураланмаган кузатув ўтказилганда кузатувчи ўрганилаётган 
эпизодда барча хулқ-атвор турларини қайд қилади. Бундай хулқ-атвор тури 
разведка тадқиқотларида кўп қўлланади. Масалан, қурилиш анжомлари 
ишлаб чиқарувчи компания ўз ходимларини мазкур анжомлардан уй 
қурилишида фойдаланиш йўналишларини ўрганиш учун юбориши мумкин. 
Кузатув 
натижалари 
мазкур 
анжомларни 
такомиллаштиришда 
фойдаланилади. 
Баъзида кузатувчи шахсни махсус механик восита билан алмаштириш 
мумкин. Бу алмаштириш аниқлик даражаси юқорилиги. Арзонлик ёки 
функционал сабаблар билан изоҳланади. Масалан, кўча ҳаракатини 
ўрганишда автоматик воситалар махсус пластинани босиб ўтган ҳар бир 
автомобилни 
қайд 
этади. 
Шунингдек, 
оиланинг 
маълум 
бир 
телекўрсатувларни томоша қилишини махсус қурилмалар ёрдамида кузатиш 
ҳам осонроқ ва ишончлироқ ҳисобланади. 
Кузатув усулининг камчиликлари деярли барча сифат тадқиқотларига 
хосдир. Бевосита кузатувда кичик гуруҳдаги кишиларнинг маълум бир 
шароитлардаги хулқ-атвори ўрганилади, демак, олинган маълумотларнинг 
репрезентативлиги масаласи вужудга келади. Инсоннинг қабул қилиш 
имкониятлари чекланган бўлиб, шу сабабли тадқиқотчи кузатилаётган 
вазиятдаги айрим муҳим ҳолатларни ўтказиб юбориши мумкин. Одатда 
тадқиқотчи кузатув усули асосида олинган натижаларни чуқурлаштириш ва 
маълум 
бир 
хулқ-атвор 
асосида 
ётувчи 
манфаатлар, 
мотивлар, 
муносабатларни очиб бера олмайди. Бундан ташқари, шуни ҳам эътиборга 
олиш жоизки, кузатувчининг мавжудлиги кузатилаётган вазиятга таъсир 
кўрсатиши мумкин. Бу таъсирнинг қанчалик эканлигини аниқлаш жуда 
қийин. 


Кузатув усули жуда кўп меҳнат талаб қилувчи усулдир. Кузатув 
натижаларини расмийлаштириш баъзида кузатувнинг ўзидан кўра икки 
баравар кўпроқ вақт талаб қилади. 
Атроф-муҳит характерига кўра кузатув дала тадқиқоти бўлиши 
мумкин. Бу жараёнлар табиий ҳолатда (дўконда, пештахта олдида) рўй 
беришини англатади. Лаборатория тадқиқотида эса кузатув сунъий 
шароитларда ўтказилади. 
Кузатув натижалари аудио- ёки видеотехника орқали, шунингдек, 
ёндафтарларга қайд этилади. 
Кузатув усулини ўтказишнинг қийинчиликлари субъектив (кузатувчи 
шахси билан боғлиқ) ва объектив (кузатувичга боғлиқ бўлмаган) турларга 
тақсимланади. 
Кузатувни ўтказишнинг қуйидаги босқичларини ажратиб кўрсатиш 
мумкин. 
Мақсадни белгилаш, вазифаларни қўйиш, кузатув объекти ва 
предметини белгилаш. Тадқиқот мақсадларига боғлиқ ҳолда одатда кузатув 
предмети сифатида объект фаолиятининг битта ёки бир нечта жиҳатлари 
олинади, масалан, харидорнинг дўкондаги савдо зали бўйлаб ҳаракатланиш 
йўналиши ўрганилади.
Кузатувга киришишдан аввал тадқиқотини қизиқтираётган вазият 
ҳақида мулоҳаза юритиш учун кузатув бирликларини танлаб олиш лозим. 
Кузатув бирлиги (кузатилаётган шахс томондан эса бу – хулқ-атвор бирлиги) 
сифатида турли характердаги ҳатти-ҳаркатлар тўпламини кўрсатиш мумкин, 
масалан, харидор бирон-бир товарга назар ташлаши ёки қўлига олиб кўриши 
мумкин. 
Режа ишлаб чиқилгандан сўнг кузатувни ўтказиш, маълумот тўплаш 
амалга оширилади. 
Кузатув натижаларини қайд этиш қуйидаги кўринишда бўлиши 
мумкин: а) қисқача ёзув; б) кузатилаётган шахс, ҳодиса ва жараёнларга 
тааллуқли ахборотни рўйхатга олишга хизмат қилувчи карточкалар; в) 
кенгайтирилган карточка вариантини ифодаловчи кузатув баённомаси; 
г)кузатувчининг кундалиги; д) фото-, видео-, аудиоёзувлар. 
Кузатув режасини ишлаб чиқишда кузатилаётган шахслар фаолияти 
рўй берувчи вазият ва шароитларнинг муҳим тавсифномалари аниқлаб 
олиниши, яъни кузатувни қачон ва қаерда ўтказиш зарурлиги масаласи ҳал 
этилиши лозим. 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish