Самиси ўқув услубий


олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта 
кўчат 
эктирдим”. 
Яна 
бир 
ўринда 
Соҳибқирон 
шундай 
деганлар: “Дунёнинг ярмини олдим, салтанатимнинг у четидан бу четига 
бирор болакай бошида бир лаган тилла кўтариб ўтадиган бўлса, бир 
донасига ҳам зарар етмайдиган тартиб-интизом ўрнатдим”. 
Хўш, қайси даврда бўлмасин, таърифига сўз ожиз қоладиган ва шу 
қадар жаннатмакон юрт кимнинг эътиборини ўзига ром этмайди? Демак ўз 
даврининг султони томонидан айтилган сўзлар замиридан биз учун 
ибратомуз рекламани англаб етмоғимиз, таъбир жоиз бўлса, илмий нуқтаи 
назардан кашф этмоғимиз, тадқиқ қилмоғимиз мақсадга мувофиқдир. 
Реклама илмий нуқтаи назардан тадқиқ қилинар экан, назариётчилар 
унинг тарихини турли воқеа-ҳодисалар билан боғлайдилар. 
1440 йилда Иоган Гутенберг алмаштириб бўладиган ҳарф-шрифтини 
ихтиро қилиб, реклама оламини янгилашга улкан ҳисса қўшди. Биринчи 
марта унга мўлжалланган матбуот афишалари, варақа ва газета эълонлари шу 
ихтиро боис юзага келди. 1472 йилда Лондонда бир ибодатхона эшигига 
ёпиштирилган инглиз тилидаги реклама эълони кўпчиликнинг эътиборини 
тортган. 1650 йилда Лондон газеталаридан бирида антиқа реклама эълони 
ёритилган бўлиб, унда 12 та йўқолган отни топишга ёрдам берган кишига 
мукофот эълон қилинган эди. Кейинчалик кофе, чой, шокалад, дори-дармон 
ва ҳар хил моллар ҳақидаги рекламалар кўпайган. 1704 йили «Бостон 
ньюслеттер» газетасида дастлабки реклама эълонлари чоп этила бошланади. 
1844 йили “Сазерн Массенжер” журналида биринчи марта журнал рекламаси 
чоп этилади. Илк реклама аломатлари қадимги Юнон ва Римда пайдо бўлган. 
Том маънодаги реклама агентлиги 1841 йилда Филадельфияда Уолна Палмер 
томонидан тузилган. Шу йили бу реклама агентлиги ўз тижорат фаолиятини 
бошлайди. 1890 йили биринчи «НВ Айд ва укли» реклама агентлиги иш 
бошлайди. 1886 йилда Германияда реклама ҳақида биринчи қонун қабул 
қилинди. XIX-асрда фотографиянинг пайдо бўлиши бу борада катта воқеа 
бўлди. 1920 йил 2 ноябрь Петербургда радиоэшиттиришлар бошланади. 1941 
йил эфирда биринчи телекўрсатув, 1955 йил рангли телевидение пайдо 
бўлади. XX-асрнинг 70 йилларда интернет пайдо бўлади. 
Рекламанинг асосий хусусиятлари унинг ҳақ тўланадиган харажатларда 
жамлигидир. 
1886 йили Атлантада, аниқроғи, Жоржия штатида фармацевт Жон 
Пембертон бир ажиб ўсимлик ва ёнғоқнинг ҳидини таратувчи хуштаъм 
ичимлик яратди. Гоналер реклама ишининг мутахассиси эди. У бир стакан 
«Coca-cola»ни бепул татиб кўриш таклифи қайд этилган минглаб купонларни 
чоп эттириб тарқатди. Ичимликни қанчалик кўп одам татгани сайин у шунча 
кўп одамга ёқа бошлади. 
Бу ноёб ичимлик ўша йили ЯКОБ дорихонасида стакани 5 центдан 
сотилди. Сўнг, 29 майда «Атланта жорнэл» газетасининг бир саҳифасида бу 


ичимлик реклама қилингач, одамлар ёпирилиб келишди. Жон Пембертон ва 
унинг ҳамкори Френк Робинсон томонидан «Coca-cola» деб номланган бу 
ичимлик рекламаси матнида қуйидаги иборалар қайд этилган эди: 

Сифатли ичимлик. 

Алкоголсиз, хуштаъм ва машҳур ичимликлар мамлакати. 

Чанқоқ вақт билмайди. 

Америкача ҳаёт тарзининг умумий рамзи. 

Ёз мобайнидаги мўъжиза. 
1899 йили Чатануга шаҳрида (Тенниси штатида) шиша идишларга 
қуядиган биринчи завод очилади. 1900 йили Атлантада иккинчи завод ишга 
тушади. Кейинги 30 йил мабойнида ишловчи заводлар сони 2 тадан 100 тага 
ўсади. 95% заводларга маҳаллий тадбиркорлар эгалик қилар ва тасарруф 
этарди. 
1916 йили «Coca-cola»нинг машҳур шиша идиши пайдо бўлади. 
Шишанинг ўзи ҳам савдо белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилади. Мана шу 
фактдан кўриниб турибдики, реклама моҳиятан – ўзига хос ахборот, 
информация дейиш мумкин. Одатда ҳақ тўланадиган маҳсулот ва хизматлар 
ёки реклама берувчининг ғоялари ҳақида маълумотларни турли реклама 
воситалари ёрдамида тарқатади. 
Замонавий реклама отаси деб номланган Альберт Ласкар: «Реклама – 
бу матбуот ҳолатидаги савдо»– деган эди (Замонавий қилиб айтганда ОАВ) 
Уильям Бове ва Кортлэнд Аренснинг 1995 йилда Тольяттидаги «Довгань» 
нашриётида чоп этилган «Современная реклама» («Замонавий реклама») 
китобида бу ҳақда кўп қимматли фикрлар баён этилган. 
Бове ва Аренснинг мазкур китобида замонавий реклама назариясига 
оид муҳим маълумотлар олишимиз мумкин. (Мантда Бове\Аренс фикридан 
иқтибос келтирганда қисқача – «Б\А бўйича» деб таърифлаймиз). 
Шундай қилиб, Б\А бўйича: «Реклама бу таниқли реклама берувчилар 
томонидан турли реклама воситалари ёрдамида одатда ҳақ тўланадиган ва 
одатда маҳсулотлар, хизматлар ёки ғоялар ҳақида ишонтириш ҳаракатларига 
эга бўлган ахборотни (информацияни) бевосита ва билвосита тарқатишдир». 
Реклама асосан тўловлар орқали амалга оширилади. 
Реклама – савдо двигатели. Савдо – бу меҳнат воситаларини 
айирбошлашдир. Бутун тарихи давомида рекламанинг вазифаси ўзгармади. У 
ҳали-ҳануз ахборот беради ва ишонтиради. 
Кўпчилик тарихчилар рекламанинг ахборот ташувчи восита 
сифатидаги муқаддимаси қадимги цивилизацияларда бошланган, деб 
ҳисоблашади. Сопол, ёғоч ёки тошдаги ёзувлар, кўчалардаги пешлавҳалар 
рекламанинг илк шакллари эди. Чунки кишилар ўқиш, ёзишни билмас, 
реклама бевосита кўринишда амалга ошириларди, Масалан: пойафзал 
устахонасида бирор бир оёқ кийими осиб қўйиларди. Эътибор берсангиз, 
бундай «ибтидоий усул»лар ҳали-ҳануз айрим жойларда (дўкон, устахона, 
шахобчаларда) кўзга ташланади. Қадимда буюмларга маълумотларнинг 
турли белгилари қўйилган. Кулолчилик буюмларига ҳаттотлар рекламага 


хизмат қилувчи шаклларни кўчирган. Бу ҳол такомиллашиб, ҳозирги кунда 
реклама муайян соҳага айланиб кетди. 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish