2. Маркетинг муҳитининг моҳиятлари, хусусиятлари ва таъсир этувчи
омиллар
Маркетингнинг атроф-муҳити, умуман бозор конъюнктурасига ва
хусусан фирма фаолияти, шу жумладан, бозорнинг бошқа субъектларига
бевосита таъсир этувчи кучлар ва омиллар йиғиндисидан иборат. Муҳит
доимий ўзгаришда, яъни у ёки бу салбий ё ижобий таъсир кўрсатиши
мумкинлиги сабабли, уни тизимли ўрганиш, алоҳида жараёнларни ва
уларнинг ўзаро алоқасини кузатиш зарурияти маркетинг тадқиқотлари
жараёнида жуда муҳим тадбир бўлиб ҳисобланади. Ҳатто муҳитнинг арзимас
ўзгаришига эътибор бермаслик ёки назоратни сусайтириш фирманинг ва
бозорнинг бошқа субъектлари ишида жуда оғир оқибатларга олиб келиши
мумкин. Шунинг учун корхона маркетологларининг муҳит доирасида
бўлаётган ўзгартиришларни алоҳида ва масъулдорлик билан кузатиб
боришлари назарда тутилади. Бошқаларга қараганда улар янги
тенденцияларни кузатиб қулай имкониятларни топишлари лозим, чунки улар
ихтиёрида махсус маркетинг инструментлари, яъни маркетинг тадқиқотлари
мавжуддир.
Маркетинг дацурлари ва режаларини муваффақиятли амалаг оширишда
фирмалар нафақат ўз ички салоҳиятларига суянишлари, балки фирма
фаолиятига бевосита боғлиқ бўлмаган кучларнинг таъсирини инобатга
олишлари лозим. Одатда фирмаларнинг маркетинг дацурларидаги
камчиликлари уни тузишдаги хатолар деб эътироф этилади. Аслида эса
маркетинг тадбирларини амалга оширишдаги айрим қийинчиликлар кўпгина
ҳолларда ташқи кучлар, омиллар таъсирида вужудга келади.
Масалан, инфлятсия суръатларининг ортиши оқибатида харидорларнинг
харид қилиш қуввати пасаяди, кўпгина истеъмол молларини ялпи истеъмол
қилиш сусаяди. Бундай шароитда бозорга кўплаб товарлар ва хизматларни
чиқарган корхона нарх сиёсатини инфлятсиянинг ўзгаришига қараб
мувофиқлаштириши, назорат этиши мураккаблашади. Чунки товарларни
ишлаб чиқариш вақтидаги сарф-харажатларни сотиш вақтида қоплаш учун
вазият, ёки бошқача қилиб айтганда, имконият ёмонлашади. Жорий
ҳаракатларни келгусида қоплаб бориш ва сарфланган капиталнинг самарали
қайтишини таъминлаш мушкуллашади.
Бошқа томондан, тегишли корхона маҳсулоти ёки хизматини истеъмол
қилишни ҳоҳлаган харидор уни бир оз кечиктиришга ёки арзон турига
алмаштиришга ҳаракат қилади. Ваҳоланки, ушбу корхона ўз маҳсулот ва
хизматлар кўламини баҳолаган ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали
фойдаланиш учун этарли тадбирларни режалаштирган бўлиши мумкин. Бу
ҳолатдан ташқи муҳитдаги ўзгаришларни инобатга олиш, фавқулодда
ҳолатлар вужудга келиш шароитига мослашиш тадбирларини ҳам назарда
тутиши керак.
Маркетинг тадқиқотларида ташкилот ёки корхона фаолият юритаётган
ташқи муҳит омилларини ўрганиш, уларни назарда тутиш зарур бўлади.
Маркетинг муҳитини ўрганишда уни ялпи муҳит омилларига нисбатан
фарқини англамоқ лозим. Масалан, менежмент ва бизнесини ташкил этишга
оид масалаларни ҳал этишда ташқи муҳит омиллари турлича тартибда ва
ёъналишда ўрганилади. Ташкилот маркетинг муҳитини ўрганиш эса энг
аввало, маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва маркетинг мақсадларини
амалга ошириш вазифасини тсцивор қилиб қўяди.
Маркетинг муҳити – ташкилотдан ташқари ҳолда фаол таъсир
ўтказадиган субектлар ва кучлар йиғиндиси бўлиб, бозор иштирокчилари ва
харидорлар билан бўладиган барча муносабатларга ва уларнинг
шаклланишига таъсир ўтказади.
Одатда, макро ва микро-муҳит фарқланади.
Макро-муҳит ёки ташқи
шароитлар омиллари асосан тизимли, умумий бозор доирасидаги омиллардан
иборат. Бу ерга турли хил иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий, демографик,
географик, миллий, илмий-техникавий, технологик, ижтимоий-маданий ва
бошқа ҳарактердаги таъсирларнинг кенг спектри киради.
Микро-муҳит ёки
ички шароитлар омиллари фирманинг фаолияти ва унинг имкониятларига
бевосита тегишли. Микро-муҳитнинг асосий қисми фирма бошқарувининг
назорати остида бўлади (фаолият соҳасини аниқлаш, кадрларни танлаш,
ходимлар малакасининг умумий даражаси ва маркетинг маданияти, мақсадли
бозорлар (сегментлар)ни, товарлар ҳаракатининг йўлларини танлаш, рақобат
курашида стратегияларни ишлаб чиқиш, маркетинг вазифаларини ечиш).
Шундай қилиб, микро-муҳитни ўрганиш бозорнинг аниқ субъектига
нисбатан қўлланилган ҳолда амалга оширилади, ундан фарқли равишда
макро-муҳит эса маркетинг ва бозор субъектлари, мамлакат ва халқ
истеъмоли товарлари соҳалари учун умумий кўринишда намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: