Самиси ўқув услубий


Истеъмол товарлари туркуми



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

Истеъмол товарлари туркуми 
Кундалик истеъмол 
товарлари: 
а) доимий талабдаги асосий 
товарлар 
б) импульсив тарзда сотиб 
олинадиган товарлар 
в) фавқулодда ҳолатлар учун 
товарлар 
Дастлабки танлов асосида 
олинадиган товарлар: 
а) ўхшаш товарлар 
б) алоҳида кўринишдаги 
товарлар 
Алоҳида 
талабдаги 
товарлар 
Пассив 
талабдаги 
товарлар 
4-расм. Истеъмол товарлари туркумини ташкил этувчи товарлар 
таркиби
8
Дастлабки танлов асосида олинадиган товарлар сафига: мебеллар, 
кийим-кечаклар, уй-рўзғор учун электр жиҳозлари киради ва у 
харидорлардан қиёслашни, нарх, мода, дизайн жиҳатдан танловда бир мунча 
мулоҳаза юритишни талаб этади. Ушбу товарлар ўхшаш (сифат жиҳатидан 
бир бирига яқин, лекин дизайни ва нархи жиҳатидан фарқланадиган) ҳамда 
алоҳида кўринишдаги (ранги, фасони, нав жиҳатидан) харид диди ва 
ҳолатига мос бўлган товарларга бўлинади. 
Алоҳида талабдаги товарлар - харидор учун ўта қадрли саналаётган, 
ўта нуфузли, машҳур фирмалар товари бўлиб, улар учун харидор тайинли 
вақт ва ҳаракатларини аямайди. 
Масалан, хусусий уйлар учун махсус мебеллар, жиҳозлар ёки бўлмаса, 
Порше, Феррари, Мерседес –Бенц, БМВ, Вольва автомобилларининг айрим 
турлари бўйича иштиёқли харидорлар талаби бунга ёрқин мисол бўла олади. 
 
4. Харидорларни илҳомлантириш назариялари. А. Маслоунинг 
эҳтиёжларни қондириш иерархияси. 
Харидни амалга ошириш мотиваторлари. Тадбиркорлик фаолиятида 
барқарор муваффақиятга эришиш учун товарларни харид қилишда қайси 
мотивлар истеъмолчилар хулқ-атворини белгилаб беришини тушуниш зарур.
Мотив бу шундай эҳтиёжки, у харидорни ўзини қондириш учун ҳар қандай 
усулларни излаб топишга мажбур қилади.
Харидни амалга ошириш мотиваторлари икки тоифага - рационал 
(мантиқий) ва ҳис-туйғу (психологик) тоифага тақсимланади.
Рационал (мантиқий): 
 фойда ёки пулни тежаш; 
 омилкорлик; 
саломатлик
8
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing management. 12 th edition. 2013 by Pearson Education, Inc.p. 815.


 кафолат муддати ва ишончлилик; 
 эҳиёткорлик. 
Ҳар қандай маҳсулотни сотиб олишда кафолат муддати ва ишончлилик 
катта устунлик бериши мумкин. Агар истеъмолчи ҳар куни дўконга ёки 
бозорга ташриф бу.риш имконига эга бўлмаса, бу ҳолда у сақланиш муддати 
узоқроқ бўлган маҳсулотни танлайди.
Фермерлар ҳам ўз хўжалиги учун қишлоқ хўжалик техникасини харид 
қилишда трактор ва комбайнларнинг ишончлилиги ва узоқ муддат хизмат 
қилишига эътибор қаратади.
Бироқ рационал мотивлар доим ҳам асосий бўлавермайди. Кўпинча 
ҳис-туйғу мотивлари кучлироқ бўлиб чиқади. Тўғри, фермерлар ўз 
табиатидан келиб чиққан ҳолда бу мотивлар таъсрига камроқ бўйсинади, 
лекин шунда ҳам уларни эсдан чиқармаслик керак.
Ҳис-туйғу мотивлари: 
 мағрурлик; 
 қониқиш; 
 мойиллик; 
 маъқуллаш; 
 қўрқув; 
 сертакаллуфлик. 
Шундай бўладики, деҳқонлар оиласида авлоддан-авлодга битта 
корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган меҳнат қуролларидан фойдаланилади. 
Меҳнат қуролларининг ўзи ҳам такомиллаштирилади. Баъзида бу меҳнат 
қуроллари бошқалардан ортда қолсада, барибир уларни танлаб олишади. 
Сертакаллуфлик ва савдо маркасига мойиллик бундай боғланиб қолишга 
сабаб бўлади.
Нисбатан қулай меҳнат шароитларини таъминловчи техниканинг пайдо 
бўлиши, қўшниларидан кам бўлмаслик истаги харидорларни қимматроқ 
товар харид қилишга мажбур қилади. Бироқ бу доим ҳам нарх–сифат нисбати 
нуқтаи назаридан самарали бўлавермайди.
Истеъмол бозорида харидорларнинг хулқ-атвор мотивлари турли 
гуруҳдаги омиллар таъсири остида шаклланади.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish