Маркетинг режаси. Ушбу бўлим бизнес режада асосий бўлиб ҳисобланади. Унда янги маҳсулот ёки хизматни қандай қилиб сотиш мўлжалланаётганлиги, унга қандай нарх белгиланиши ва реклама компаниясини қандай ўтказиш лозимлиги таъкидланади. Маркетинг режаси ўз ичига ишлаб чиқаришга мўлжалланган ҳар бир турдаги товарларни сотиш прогнозини олиши керак ва бу корхонанинг лойихали рентабеллигини аниқлашга ёрдам беради. Мумкин бўлган сармоячилар, маркетинг режасини силжитиш муофаққиятининг муҳим таркиби деб ҳисоблашадилар, шунинг учун уни тузишга жиддий ёндошиш лозим. Харакатдаги корхоналарда у бир йил олдинга тузилади. Унинг бажарилишини диққат билан кузатишадилар ва бозордаги ўзгарган холатга қараб ҳар ой керакли тузатишлар киритишадилар.
Ишни энди бошлаётган тадбиркор маркетинг режасини тузишни ўрганиш керак. Бунинг эвазига у доим биладики, унинг танлаган йўли қаерга боради ва у ҳозирги кунда ушбу йўлнинг қайси жойида турибди.
Ташкилий режа. Бизнес режанинг ушбу бўлимида ташкил этилаётган корхонанинг мулк шаклини кўрсатиш лозим. Яъни ушбу корхона бир кишига тегишлими, ўртоқликми, АЖми, агарда гап АЖ ҳақида кетса, унда чиқарилган акциялар, директорлар кенгаши ва раҳбарларнинг барчаси тўғрисида қисқача биографик маьлумотлар, исмлари ва манзиллари тўғрисида аҳборот бериш лозим. Ундан ташқари ташкилий схемани ҳар бир рахбар учун унинг ташкилий поғонадаги ўрнини акс этирган ҳолда кўрсатиш лозим.
Бўлимга оид саволлар:
1 ташкил этилаяётган мулк шакли қандай?
2 агарда гап ўртоқликлар ҳақида кетса, шериклар ҳақида айтинг?
3 агарда гап АЖ ҳақида кетса, асосий пайчилар ва улар устав капиталининг қанчасига эгалик қилишлари тўғрисида айтинг?
4 қанча ва қайси турдаги акциялар чиқарилган, яна қанча чиқариш мумкин?
5 директорлар кенгаши аьзоларини санаб ўтинг ( номлари, манзиллари)
6 ким молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга?
7 ким корхонаниг рахбарият таркибига киради?
Хавф-хатарни баҳолаш. Ҳар бир корҳона ўз йўлида қийинчиликларга дуч келади. Тадбиркор учун ўта муҳим бўлиб, бундай қийинчиликларни олдиндан кўра олиш ва уларни бартараф этиш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Хавф-ҳатарлар рақобатчилардан, маркетинг режаси ва ишлаб чиқариш сиёсатидаги раҳбар ходимларни танлашдаги ҳатолардан келиб чиқади. Хавф-ҳатар шунингдек ФТТ ҳам бўлиши мумкин. Чунки у жуда қисқа муддатда ҳар қандай «янгиликни» каритиши мумкин.
Юқорида қайт қилинган омиллардан кутилмаганда кескин ҳавф-хатар вужудга келганда, бозорда ўзини тутиш стратегиясини аввалдан ишлаб чиқиш фойдалидир.Муқобил дастурлар мавжудлиги тадбиркор мумкин бўлган қийинчиликлар ҳақида билади ва уларга олдиндан тайёрлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |