Шишани синфларга бўлиниши
1. Химик таркибига караб:
а)оксидли-силикат
шиша,
кварцли
шиша,
боратли
шиша,
фосфатли шиша.
б) киглородсиз-хлорли, нитратли.
2. Ишлатилиш жойига қараб: қурилиш шишаси, меъморчилик (безатиш), техник
(атом саноатида, оптикада, тобланган, кўпқатламли), шишатола, шиша идишлар.
Хом ашѐси.
Шиша олишда асосий хом ашѐ сифатида оддий кварц қум, охактош, сода ва сульфат
натрий ишлатилади.
Шиша олишда шихтага сода, сульфат натрий, поташ қўшишдан мақсад, улар
шишани пишириш (эритиш) температурасини пасайтиради ва шиша хосил бўлишини
тезлаштиради.
Эритиш
Қурилиш шишалари шиша пишириш хумдонларида 1500°С температурагача қиздириб
олинади. Эриш пайтида 800-900 °С га етганда силикат хосил бўлиш жараѐни бўлади.
1150-1200 °С га етганда масса шаффоф бўлади, лекин таркибида хали кўп хаво
пуфакчалари бўлади. 1400-1500 °С га етганда хаво чиқиши тўхтайди ва масса бир таркибли
бўлади. Эритма 200-300 °С ларга совитилиб шаклга келтирилади.
Силикат қурилиш шишаси қуйидагича химик таркибга эга (масса буйича)
SiO2-71-73% ; Nа2О-13-15% ; СаО -8-10.5%
МgО-1-4% ; А12ОЗ-0.5-1% ; Fе2О3-0.1%
К
2
О-1% гача ; SO
3
-0.3-0.7%
Шишанинг асосий хоссалари.
Ойнабоп шишанинг зичлиги 2,5 гр/см3.
Шиша ўзидан сув ва хаво ўтказмайди, товушни яхши ўтказади.
Шишани 100 °С да 0,4-0,82 Вт/(м* °С)
Шишага механик ишлов бериш мумкин.
-Арралаш (қиррали олмос билан қопланган арра билан )
-Силлиқлаш, олмос билан кесиш, шлифовка қилиш, полировка -қилиш уни 800-1000
°С да қолипга қуйиш, лист, труба, тола олиш, сварка қилиш мумкин.
Назарий жихатдан чўзилишга мустахкамлиги жуда юқори 6500-8000 МПа, лекин
структурасида микродеффектлар бўлгани учун хақиқий чўзилишга мустахкамлиги 30-90
МПа. Сиқилишга мустахкамлиги 700-1000 МПа. Шиша мўрт бўлиб, қаттиқлиги 5-7
атрофида..
Шишанинг турлари.
Дераза ойналари: улар уч навда ва 6 хил қалинликда ишлаб чиқилади: 2 ; 2,5 ; 3 ; 4 ; 5
; 6
Ойналарни эни 250-1600 мм узунлиги 250-2200 мм. 1 м 2 ойнанинг вазни 2-5 кг.
Бошқа турларини алохида қирқиш зарур.
Ситаллар
Шиша эритмасининг қисман ѐки обдон кристалланиши натижасида ситаллар хосил
бўлади. Ситаллар юқори мустахкам (500 МПа) ва агрессив мухитга чидамли, хамда
буюмларни электр токидан мухофазалашда катта ахамиятга эга материал.
Ташқи кўринишга кўра ситаллар қўнғир, жигарранг, кулранг, рангсиз ва ялтироқ
бўлади.
Ситаллар олиш технологияси шишани олиш технологиясига ўхшашдир, аммо бунда
шиша эритмасига унинг тез кристалланиши учун катализаторлар (фторидлар, титан,
литий, цирконий ва фосфатлар) қўшилади.
60
Ситалларни структураси буйича "микробетон"га ўхшатишади-кристаллар-тўлдиргич,
шиша эса боғловчи материал.
6-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |