КОНСТРУКЦИОН ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАР
Ёғоч-қатлам пластик ДСП (древеснослойие пластик) юқори сифатли ходадан тилиб
олинган юпқа листларни термореактив смолалардан шимдирилиб ва уларни юқори
харорат ва босим остида ўзаро ѐпиштириб олинади.
173
Лист қалинлиги 0,5-2,5 мм: камлиги 9-12%.
Шиша пластик- боғловчи сифатида полиэфир смола, фенолформальдегид,
кремний-органик, фуранли пластиклар ишлатилади. Кукун тўлдиргич ўрнида шиша
толаси ишлатилади. Тўлдиргич кўринишига қараб шиша пластиклар қуйидаги турларга
бўлинади:
а) шиша тола кигизни юқоридаги смолаларга шимдириб преслаб олинган шиша
пластик.
б) шиша текстолитлар-ҳар хил шиша тўқималари асосида эмаллардан ишланган
пластиклар. Смола шимдирилган шиша тўқимаси иссиқда пресслаб ва контактли
қолиплаш усули билан олинади.
в) анизотроп шиша пластиклар-шиша толалар тўкилмасдан бир йўналишда қўйилиб
ясалган материаллар (СВАМ).
г) изотроп шиша пластиклар-ҳар томонлама юқори мустаҳкамликка эга бўлган.
Полимер бетон-таркибида полимер боғловчи, кукун тўлдиргич, йирик тўлдиргич
бўлган композицион материал.
Боғловчи сифатида:-фуранли, эпоксид, полиэфир, фенольформальдегид,
карбамидоформальдегид смолалар ишлатилади.
Кукун тўлдиргич-0,15 мм дан майда бўлади. Тўлдиргичлар-қум 5 мм гача, шағал 50 мм
гача.
Пардозбоп полимер материаллар.
Декоратив қоғоз-қатламли пластик-қоғоз варақаларига термореактив смола
шимдириб, (130-140
0
С ва 7 Мпа босимда) силлиқ металл қитирмалар ѐғоч юзасига
пресслаб ѐпиштирилади.
Линкруст-қалин қоғоз асосига юпқа қилиб глифтал, поливинилхлорид смоласини
суртиш йўли билан олинади. Унинг юзаси силлиқ ѐки бўрттириб ишланиши мумкин,
унинг улчамлари l=8-12 м, в=0,5; 0,6; 0,75 м; h =0,6 ва 1,2 мм.
Пардали материаллар асосли ѐки асоссиз қилиб чиқарилади. Асосли пардали
материаллар рангли поливинилхлорид плѐнкаси қоғоз ѐки гиламлар устига елимлаб
орлинади. Уларнинг юза томони силлиқ ѐки бўрттириб ишланиши мумкин.
Асоссиз пардали материаллар турли рангга бўялган юпқа поливинилхлорид плѐнкасидан
иборат бўлади.
Ювилган гулқоғозлар-булар оддий қоғозли гулқоғоз бўлиб сиртига
поливинилацетат эмульсияси қопланган бўлади. Уларни илиқ сув билан ювиш мумкин.
Дермантин-зич қилиб тўқилган дағал газлама юзасига юпқа парда қилиб
поливинилхлорид бўтқаси сурилган ўрама материал.
Гидроизоляцион полимер буюмлар
Полиэтилен плѐнка-одатда юпқа босимда олинган полиэтилендан экструзия йўли
билан олинади, қалинлиги 0,06-0,2 мм, эни 800-1400, l =150 м.
Полипропилен плѐнка-ПЭП га қараганда физик механик хоссалари юқори. Rчўз-
25-30 МПа, нисбий чўзилиши 500-700%; W=1,5%.
Поливинилхлорид плѐнка-Rчўз-10-15 МПа нисбий чўзилиши 100-300%; W=0,2%.
Гидроизоляцион мастика-темореактив ва термопалстик полимерлар асосида
олинади. Гидроизоляцион бўѐқлар-боғловчи сифатида хлор-каучукли, полизабутилен,
алкид, полиуретан, эпоксид, силикон сунъий полимерлар ишлатилади.
Иссиқни муҳофаза қиладиган полимерлар.
Қурилишда кўпроқ пенополистирол, пенопалиуретан, пенопонивинилхлорид,
сотопласт, мипора (қотиб қолган кўпик, мочевина пормильдегид смола асосида) каби
полимерлар ишлатилади.
0
=10-200 кг/м
3
=0023-0045 Вт/(м
0
С)
R
сж
=0,3-1МПа
R
чўз
=0,8-1,9 МПа
174
Иссиққа чидамлилиги 60-70
0
С
Do'stlaringiz bilan baham: |