9 Мавзу.
ЁҒОЧ МАТЕРИАЛЛАР ВА БУЮМЛАР
Таянч иборалар
-
Ёғоч, игнабаргли ѐғоч, баргли ѐғоч, ѐғоч нуқсонлари,
мустаҳкамлик, ѐнувчанлик, чиришдан сақлаш, ѐғоч буюмлари.
Умумий тушунчалар
Ёғочни микро ва макро тузилиши
Ёғочни қурилиш материали сифатида камчилиги:
-анизотронлиги (толасимон тузилишга эга эканлиги, толаларининг тузилишига кўра
хусусиятлари ўзгариши);
-намликни ютувчанлиги;
-намлиги ўзгариши механик хусусиятларга таъсир этиши;
-бикрлигининг қониқарли эмаслиги;
-ѐрилиши;
-қурт ва ҳашоратлардан осонгина жарохатланиши;
-ѐниши;
-чириш;
Чиришини олдини олши учун ѐқоч антисентиклар билан ишлов берилади. Ёнишини
олдини олиш учун ѐғоч антиниренлар билан ишлов берилади.
Ёғочнинг тузилиши
Ўсиб турган дарахт тузилишига кўра, асосан уч қисмга бўлинади илдиз, тана ва шох-
шабалар. Дарахт танасидан ѐғоч олинади. Тана 50-85%, илдиз 5-25%, шох-шаба 5-20%
хажмдан ташкил топган.
Ёғоч жинслари, асосан баргли ва игна баргли ѐғоч жинсларга бўлинади.
Баргли ѐғоч жинслардан дуродгорлик буюмлари, фанера, пакет, мебеллар олинади.
Буларга пишиқ, чиройли кўринишга (текстурага) эга бўлган қаттиқ хиллар яъни дуб,
шумтол, заранг, оқ акация ва нок киради.
Баргли дарахт жинсларининг юмшоқ хиллари қора қайн, зирк (ольха), оқ қайин, тоғ
терак, терак, ѐнғоқ, арғувон (лина)-мувақат бинолар қуриш, мебель олиш, пардоз буюмлар
олишда ишлатилади.
Дуб ѐғочи жуда қаттиқ, пишиқ, оғир ва чиройли бўлиб, қўнғир ѐки сарғич рангда
бўлади. Дубдан паркет, эшик, бочка тахтаси, шпал, фанер, мебель тайѐрлаш ва
пардозлашда ишлатилади, зичлиги 0=720 кг/м3
Қайроғоч-мағизи оч-қўнғир ѐки кул ранг қўнғир, заболони кенг, оч сариқ ранг
жинсдир. Қайрағоч тахтаси зарбларга яхши қаршилик қилади, ўзи оғир, пишиқ, бир оз
эгилувчан, қаттиқлиги ўртача материал. Айниқса сувда ўз пишиқлигини сақлайди, очиқ
ҳавода, нам шароитда тез чирийди, гидротехник иншоотларда, машинасозликда
ишлатилади, зичлиги 0=660-740 кг/м3
Оқ қайин-қаттиқ, пишиқ, танаси эгри, ҳашорот, замбруғларга чидамсиз, ундан-
асбоб-ускуналар сопи, йўниб ишлатадиган буюмлар, фанера олинади, зичлиги
0=650
кг/м3
Қора қайин-қизил сарғиш рангларнинг турли туслардаги жинсли, чиройли,
пишиқ, аммо нам ва ҳашоротларга чидамсиз. Ундан-мебель, фанер, паркет, ўқув
асбобларига ишлатилади, зичлиги 0=650 кг/м3
Игнабаргли ѐғоч жинслар.
Қарағай ўсган жойига қараб 2 хил бўлади:
171
1-қум тупроқли ердагиси-майда халқали (қатламли) жуда зич, пишиқ ва сарғиш-
қизил, қаттиқ.
2-соз тупроқли ердигиси-сарғиш-оқ ѐки қизғиш-оқ рангли йирик хужайрали, бўш ва
енгил бўлади. Қарағай таркибида смола кўп бўлганлиги учун тез чиримайди ва намга
чидамли,зичлиги 0=470-540 кг/м3
Арча-ѐғочлиги тўла пишган, оқ сарғиш ѐки оқ-қизғиш, уни ѐриш осон, кам смолали
(сувда тез чирийди), цилиндирсимон, кўпшохли дарахт.
Тилоғоч-катта мағизли, қўнғир-қизғиш рангли, ѐғочлиги юпқа. кўп қатламли, пишиқ,
оғир ва қаттиқ, нам ва сувга чидамли. У тез ўсувчан, танаси тўғри кам шохли бўлади,
смоласи кўп бўлади, зичлиги 0=630-790 кг/м3
Кедр-катта мағизли жинс. Кедрнинг ѐғочлиги оқ-сарғиш, магзи сариқ-қизғиш
рангли, йиллик қатламли юпқа, юмшоқ, пишиқ жинсдир, танаси тўғри ва узун бўлади.
Пихта-мағизсиз ва кам смолали жинс. Ёғочлиги ғовак (бўш), енгил, осон синувчан. У
хода ва тилинган ѐғоч холида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |