Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet92/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Умумий маълумотлар. Портландцемент муайян миқдордаги оҳактошлар ва гилтупроқлар аралашмасини 14500С ҳароратда куйдириб олинган клинкерга туйиш жараѐнида 3-5% гипс ва 15% гидравлик қўшимчалар қўшиб олинади. Клинкер ғовак соққачалар бўлиб, цемент олиш учун ярим хомашѐдир. Гипс, фосфогипс ва борогипсларнинг цемент таркибига киритилиши унинг қотишини бошқаради. Гидравлик қўшимчалар
эса портландцементга сувга чидамлиликни беради. Гидравлик қўшимчалар сифатида глиеж, опока, диатомит, трепел, электротермофосфор шлаки, тошкўмир кули ва шу каби табиий ва сунъий материаллар ишлатилади. Портландцемент расмий равишда 1824 йилда Е.Челиев (Россия) ва Ж.Аспдин (Англия) томонидан яратилганлиги тан олинган. Ўзбекистон олимларидан С.Тўхтахўжаев, И.Тошпўлатов, Т.Отақўзиев, Б.Нуделман ва бошқаларнинг цемент турларини яратиш ва уларни ишлаб чиқариш технологиясини мукаммаллаштиришдаги ҳиссалари каттадир.
Клинкер. Портландцементнинг сифати ва хоссалари клинкернинг хусусиятларига боғлиқ. Ўз навбатида клинкернинг хоссалари хомашѐнинг тури, уни куйдириш шароитига боғлиқ бўлади. Клинкер таркибини кўплаб оксидлар эркин ва минералларга бириккан ҳолатда ташкил қилади. У асосан кристалл ва қисман шишасимон тузилишга эга.
Клинкернинг кимѐвий таркибини қуйидаги оксидлар ташкил қилади (масса бўйича, %): СаО-63-66, SiO2-21-24, Al2O3-4-8, Fe2O3- 2-4; бундан ташқари MgO, SO3, Na2O ва K2O ҳамда ТiO2, Cr2O3, P2O5 лар оз миқдорда бўлади.
Асосий тўрт оксидларнинг миқдори клинкернинг 95-97% ташкил қилади.
Клинкерни куйдириш жараѐнида оксидлар қайта бирикиб, силикатларнинг, алюминатларнинг, алюмоферитларнинг минерал кристалл структурасини ташкил этади.
Клинкер минерал таркибига алит, белит, уч калцийли силикат, тўрт калцийли алюмоферрит киради.
Алит 3СаО.SiO2 (C3S) клинкернинг асосий минерали бўлиб, цементнинг қотиш тезлигини, мустаҳкамлигини белгилайди. Клинкер таркибида 45-60% алит бўлади. Унинг таркибида 2-4% атрофида МgО, Al2O3, P2O3, Cr2O3 ва шу кабилар бўлиб, алит хусусиятларига таъсир кўрсатади. Алит кристаллари узунчоқ (3-20 мкм) бўлиб, цемент активлигини оширади.
Белит 2СаО.SiО2 (C2S) клинкернинг иккинчи асосий минерали бўлиб, цементнинг вақт ўтиши билан ҳосил бўладиган мустаҳкамлигини таъминлайди. Белит клинкер таркибида 20-30% ни ташкил этади ва бошланғич даврда секин қотади. Унинг таркибида 1-3% атрофида Al2O3, MgO, Fe2O3, Cr2O3 ва шу кабилар бўлади.
Куйдириш хумдонларидан чиққан клинкерни аста-секин совитиш натижасида, ҳарорат 5250С дан пасайганда -С2S ўрнига -С2S ҳосил бўлиши белит структурасининг бузилишига ва клинкернинг кукунга айланишига олиб келади. Бунда клинкернинг ҳажми 10% ортади, -С2S нинг зичлиги 3,28 гсм3 дан -С2S нинг зичлиги 2,97 гсм3 гача камаяди. Ҳосил бўлган -С2S
1000С ҳароратгача сув билан реакцияга киришмайди ва боғловчилик хусусиятларига эга бўлмайди. Шунинг учун клинкер махсус совитиш мосламалари ѐрдамида тезлик билан совутилади. Бундан ташқари Al2O3, MgO, Fe2O3, Cr2O3 каби оксидлар (1-3% атрофида) -Са2S структурасини барқарорлашишига ва -Са2S га айланишига ѐрдам беради. Клинкер таркибида алит ва белит 75-80% ни ташкил этгани учун уларнинг гидратация маҳсулоти портландцементнинг асосий хоссаларини белгилайди.
Клинкер таркибида 4-12% уч калцийли алюминат 3СаО.Al2O3 (C3A) бўлиб, 10-15 мкм ўлчамдаги кристалларни ташкил қилади. У сув билан реакцияга киришиб жуда тезлик билан гидраминерал ҳосил қилади, лекин юқори мустаҳкамликка эга бўлмайди. Уч калцийли алюминатнинг зичлиги 3,04 гсм3 бўлиб, сулфатли муҳитда кимѐвий коррозияга сабаб бўлади ва шу туфайли С3А миқдори клинкер таркибида 5% дан ошмаслиги керак.
Тўрт калцийли алюмоферрит 4СаО.Аl2O3.Fe2O3 (C4AF) клинкер таркибида 10-12 % ни ташкил этади. Унинг зичлиги 3,77 гсм3. С4АF нинг гидратацияланиш тезлиги ўртача бўлиб, цементнинг гидратацияланиш ва қотиш тезлигига катта таъсир кўрсатмайди. Клинкер шишаси оралиқ модда сифатида 5-15% ни ташкил этади. Унинг таркибини Al2O3, MgO, Fe2O3, K2O, Na2O лар ташкил этади.
Магний оксиди алюмоферрит фазаси ва клинкер шишаси таркибига киради ѐки эркин ҳолда бўлиши мумкин. MgO жуда секинлик билан гидратацияланиши (Mg(OH)2), қотган цемент тоши таркибида MgO нинг 5% дан кўп бўлиши цемент ҳажмининг нотекис ўзгаришига ва ундан тайѐрланган материалларнинг бузилишига олиб келади.
Клинкер таркибида СаО эркин ҳолатда бўлиши мумкин. Унинг миқдори 1% дан ортиб кетса, гидратация натижасида (Са(ОН)2) цемент ҳажмининг нотекис кенгайишига олиб келади. Натрий ва калий ишқорлари клинкернинг алюмоферрит фазаси бўлиб, цемент таркибида сулфатлар кўринишида бўлади.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish