115.Антигистамин восита булиб, марказий асаб системасига таъсир килмайди, таъсири ичилганда 2 суткагача давом этади. Препаратни аникланг.
116.МАС фаолиятини пасайтирувчи антигистамин восита. Седатив ва ухлатувчи хоссага эга булиб, наркоз учун воситалар, наркотик анальгетиклар, анестетиклар таъсирини кучайтиради. Шунингдек тана харортини бироз пасайтиради хамда спазмолитик хоссага хам эга. Препаратни аникланг.
117.Стероид яллигланишга карши восита. Таъсир механизми: лизосома мемраналарини баркарорлаштиради, гиалуронидаза ферменти активлигини пас айтиради, яллигланиш учогида лейкоцитлар миграцисига тускинлик килади, шунингдек иммунодепрессив хоссага эга. Препаратни аникланг.
118.Граммусбат микроорганизларга таъсир килувчи антибиотик булиб, кислотали мухитда ва пенициллиназа ферментига чидамсиз.Кокклар чакирган касалликларда ва захмни даволашда танлов препарати хисобланиб, мускул ичига юборилганда таъсири 3-4 соат давом этади. Юбориш йуллари мускул орасига, вена ичига, орка мия каналига ва танадаги бошка бушликларга юборилади.Ножуя таъсири – аллергик реакциялар.
119.Пенициллин гурухидаги антибиотик хисобланиб, таъсири Бензиллпенициллинга тугри келади. Кислотага ва пенициллиназа ферментига чидамли. Бензилпенициллинга чидамли булган стафилококкли инфекцияларда танлов препарати хисобланади. Ножуя таъсирлари: аллергик реакциялар, диспептик бузилишлар.
120.Кенг доирада таъсир килувчи антибиотиклар хисобланиб кимёвий тузилиши ва микробларга карши таъсир механизми пенициллинларга ухшайди. Пенициллиназага чидамли. Стафилококкли инфекцияларда танлов препарати хисобланиб, резерв антибиотик сифатида кулланилади.
121.Кенг доирада таъсир килувчи антибиотик хисобланиб, корин тифи ва бошка салманиллёзларни даволашда танлов препарати хисобланади. Ножуя таъсирлари: кон яратилиши издан чикади (анемия, лейкопения), диспептик бузилишлар ва дисбактериоз келтириб чикаради.
122.Кенг доирада таъсир килувчи антибиотик хисобланиб туберкулёз, тоун, туляремияни даволашда танлов препарати хисобланади. Ножуя таъсири;VIII пара нервни зарарланиши. Препаратни аникланг.
123.Силга карши 1 катор препарати. Таъсир доираси кенг антибиотик. Ошкозон ичак йулларидан яхши сурилади, тукималар барьеридан осон утади, ичишга буюрилади. Ножуя таъсирлари: диспептик узгаришлар, жигар функциясининг бузилиши. Препаратни аникланг.
124.Замбуругга карши антибиотик. Ачитки замбуругларига карши актив. Ошкозон-ичак йулларидан ёмон сурилади. Ичишга ва сиртга: тери, шиллик пардалар ва ички органлар кандидамикозини даволаш ва профилактикасида ишлатилади. Препаратни аникланг.
125.Бемор шифокорга лаб ва юз терисининг кўплаб йирингли жароҳатлари сабабли мурожат қилди. Бактериологик текширишлар йирингда олтинсимон стафилакокк борлиги аниқланди. Беморни қандай антисептик билан даволаш зарур?
Do'stlaringiz bilan baham: |