II. Фаннинг мақсади
В2В бозорида маркетинг фаолиятидан самарали фойдаланиш, маркетинг элементлари, маркетинг технологиялари ва маркетинг тадбирларини муваффақиятли ташкил этиш, В2В бозорида маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишни ўргатиш.
B2B маркетинг стратегиясини самарали ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун зарур бўлган танқидий таҳлил, муаммоларни ечиш ва коммуникативлик қобилиятларини шакллантириш.
B2B бозорларида мижозлар билан муносабатларни бошқаришнинг самарали тизимини танлаш, яратиш ва маҳсулот етказиш ҳамда ушбу истеъмол қийматни ошириш орқали корхоналарнингмаркетинг самарадорлигини ошириш йўлларини ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |