Тадқиқотнинг объекти сифатида Ўзбекистон ёшларининг кундалик ҳаёти ва ундаги ўзгаришларни этносоциологик материаллар асосида аниқлаштириш белгиланган.
Тадқиқот предметини Ўзбекистон ёшлари ҳаёти билан боғлиқ маданият, уларнинг ўзгариш тенденциялари ва замонавий ёшларнинг инновацион жараёнларга ижтимоий мослашувини этносоциологик материаллар асосида ўрганиш ташкил қилади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёшлар кундалик ҳаёти структураси (ижтимоийлашув, бандлик, оила, дўстлар, бўш вақт) тасниф қилинган ва уларнинг креативлиги, касбий қизиқишлари ҳамда турмуш тарзидаги трансформацион жараёнлар (инновацион таълим, ахборот алмашиш, урбанизациялашув) динамикаси кўрсатиб берилган;
глобаллашув жараёнида ёшлар маданияти (жамият ва оила муносабати, ўзликни англаш, миллий қадриятлар, маънавий-ахлоқий меъёрлар)да замонавий ва миллий қадриятларнинг уйғунлашуви этнопедагогик тарбия воситасида амалга ошиши илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
замонавий ахборот технологиялари таъсирида ёшларга хос янги маданият (этикет, кийиниш, ахборот олиш) нинг шаклланиши, виртуал макондаги ёшлар субмаданияти асосида миллий, умуминсоний, диний ва экологик қадриятлар тизими ҳамда ҳаётий идеаллари трансформацияси этносоциологик материаллар асосида кўрсатиб берилган.
1.1. Этносоциологияда «ёшлар турмуш тарзи»нинг илмий таҳлили.
Ёшлар муаммосини ўрганиш инсоният тарихининг барча даврларида долзарб аҳамият касб этган. Чунончи, бундан уч ярим минг йил илгари яшаб ўтган Миср фиръавни қабртоши устига «Ёшларимиз ўжар ва қайсар, кексаларнинг айтганини назар-писандга олмайди, аждодлар қадриятларини инкор этади» деган сўзларнинг битиб қўйилгани ҳам ёшлар масаласи башарият тараққиётининг барча босқичларида муҳим масала бўлиб келганлигини тасдиқлайди.
1.2. Мустақиллик йилларида ёшлар муаммосини ўрганилиш тарихшунослиги
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида қабул қилинган муҳим қонун ёшларга оид давлат сиёсати асослари учун муҳим мезон бўлиб хизмат қилди. Ушбу қонун ҳужжати асосида республика ёшларининг ижтимоий ҳамда маънавий камол топиши учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсати ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. Шу билан бирга 2016 йил 14 сентябрда янги таҳрирда «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуннинг ҳам қабул қилиниши ва унда белгиланган вазифалар масалани янги босқичга кўтарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |