Тебраниш контурида электромагнит тебранишларнинг ҳосил бўлиши жараёни
- Конденсатордаги электр майдон энергияси
-Математик маятникнинг потенциал энергияси
- Индуктивлик ғалтагидаги магнит майдон энергияси
-Математик маятникнинг кинетик энергияси
К калит 1 ҳолатга уланганда тебраниш контурининг конденсатори зарядланади ва электр майдон энергиясини тўплайди. Бу эса математик маятник ва прижинали маятникка ташқи кучлар ёрдамида бошланғич потенциал энергия берилгани каби бўлади.
1
К калит 2 ҳолатга уланганда тебраниш контури ташқи манбадан узилади ва конденсаторда тўпланган заряд ҳисобидан контурда электр токи оқа бошлайди. Бунда конденсаторда тўпланган заряд камая бориб индуктивлик ғалтагида магнит майдон энергияси орта боради. Конденсатор тўла разрядланганда галтакдаги магнит майдон энергияси максимал бўлади. Бу эса математик маятник ёки прижинали маятникнинг потенциал энергияси камая бориб кинетик энергияси орта боришига ўхшайди.
2
Учинчи ҳолда конденсатор ғалтакдаги ўзиндукция токи ҳисобидан қайта зарядлана бошлайди, аммо қопламалардаги заряд дастлабкисига нисбатан тескари ишора билан зарядланади. Бунда конденсаторда тўпланган заряд орта боради. Бу эса математик маятник ёки прижинали маятникнинг кинетик энергияси камая бориб потенциал энергияси орта боришига ўхшайди.
3
Тўринчи ҳолда конденсатор яна разрядлана бориб, контурдаги ток орта боради, аммо ток энди дастлабкисига нисбатан тескари йўналишда оқади. Бунда конденсатордаги заряд нолга тенг бўлганда контурдаги ток яна максимал қийматга эришади. Бу эса математик маятник ёки прижинали маятникнинг потенциал энергияси камая бориб кинетик энергияси орта боришига ўхшайди.
4
Бешинчи ҳолда конденсаторнинг тула зарядланган биринчи ҳолига келинди ва тебраниш контуридаги кўриб ўтилган бир давр яна ва яна такрорий давом этади
5
GS
Mexanik tebranishlar
Elektr tebranishlar
Tenglamalar
X(t)
m
b
k
q(t)
L
R
1/C
Yechimi
x(t) = A-t cos(t)
q(t) = A e-t cos(t)
So‘nish koefisiyenti quyidagiga teng
= b/2m
= R/2L
Doiraviy chastota quyidagiga teng,
bu yerda,
Механик ва электр тебранишлар тенгламалари орасидаги ўхшашлик